Эрих Ёханн Алберт Редер (олмонча: Эрич Жоҳанн Алберт Раэдер , 1876-йил 24-апрел – 1960-йил 6-ноябр) — Иккинчи Жаҳон уруши даврида немис денгиз флоти тарихида катта рол ўйнаган немис адмирали ҳисобланади. Редер 1939-йилда энг юқори денгиз унвони бõлмиш буюк адмирал даражасига эришди ва Хеннинг фон Холтзендорффдан кейин бу унвонга эга бўлган биринчи шахс бўлди. Редер урушнинг биринчи ярмида нацислар Денгиз флотини «Криэгсмаринени» бошқаради. 1943-йил январ ойида истеъфога чиқади ва унинг ўрнига Карл Дöнитз келади. Нюрнберг судида у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, аммо соғлиғи ёмонлашгани учун муддатидан олдин озодликка чиқарилган.

Эрих Редер

Эрих Редер, 1935—1943-йилларда Германия ҲДК Қўмондони
Асл исми олмонча: Эрич Жоҳанн Алберт Раэдер
Таваллуди 1876-апрел 24-йил
Вандсбек, Гамбург, Германия Империяси
Вафоти 6-ноябр 1960-йил(1960-11-06)
(84 ёшда)[1]
Кил, ГФР
Фуқаролиги
  • Германия Империяси
    (1918-йилгача)
  • Wеимар Республикаси
    (1935-йилгача)
  • Нацислар Германияси
Хизматдаги йиллари 1894—1945
Унвони Гросс-адмирал
Жанг/уруш И Жаҳон Уруши,
Доггер-банки яқинидаги жанг,
Ютланд жанги,
ИИ Жаҳон Уруши
Мукофотлари Германия:

Учинчи Рейх:
Отаси Ҳанс Фридрих Эдуард Редер
Онаси Гертруда Вилгелм Маргарита
Болалари 4 нафар
Истеъфода махбус, мемуарлар ёзувчиси
Дастхати

Карерасининг бошланиши

Дастлабки йиллар

Редер Германия империясидаги Пруссиянинг Шлезвиг-Голштейн провинсиясидаги Wандсбек[2] шаҳрида туғилган. Унинг отаси мактаб директори бўлган. Ўқитувчи ва ота сифатида ўзининг авторитар қарашлари билан машҳур бўлган ва ўғлига меҳнацеварлик, тежамкорлик, эътиқод ва итоаткорлик каби қадриятларни сингдирган[3]. Ханс Редер, шунингдек, ўз фарзандларини агар Германия демократик давлатга айланса, бу фалокат бўлишидан огоҳлантирди, чунки бу ҳукумат "сиёсат ўйинларига ўйнайдиган" — миллат манфаатлари ўрнига ўзларининг майда гуруҳлар манфаатлари учун хизмат қилиши мумкин эди[3]

Германия Императорлик флоти

Эрих Редер (чапдан иккинчи) ва вице-адмирал Франс фон Хиппер (ўртада), 1916-йил.

Редер 1894-йилда „Каисерличе Марине“га (Император денгиз флоти) қўшилди ва 1912-йилда Франс вон Хиппернинг штаб бошлиғи бўлиб, тез суратларда лавозими кўтарилди. Редернинг лавозим кўтарилишига асосан унинг ақл-заковати ва меҳнацеварлиги сабаб бўлди[4]. ва 1901-йилдан 1903-йилгача Редер Пруссия шаҳзодаси Гейнрихнинг штабида хизмат қилди ва ўзининг кучли ҳомийсига эга бўлди[5]. Унинг совуққон ва одамови характери туфайли, унинг дўстлари у ҳақида жуда кам нарса билишларини тан олишган эди[4] Денгиз флотининг ҳукмрон шахси денгиз флотининг автократик стац-котиби адмирал Алфред фон Тирпитз эди. Тирпитзнинг "жаҳон кучлари мақоми"га эришиш учун унинг афзал кўрган усули „Рисикотеориэ“ (хавф назарияси) бўлиб, бунда, Германия „Рисикофлотте“ (Хавф флоти)ни қуриши ва шу йўл билан Британия учун Германия билан уруш қилиш хавфли бўлиши мумкинлигини ҳамда шу билан халқаро мувозанатни „рейх“ фойдасига ўзгартириши режа қилади. Тирпитз денгиз флотини 1897-йилдаги кичик қирғоқ мудофааси кучларидан 1914-йилги кучли Олий денгиз флотига айлантирди.

Узоқ Шарқ

1904-йилда рус тилини яхши биладиган Редер Узоқ Шарққа рус-япон уруши кузатувчиси сифатида юборилди[6].. 1905-йилдан бошлаб Редер денгиз флотининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимида ишлади, у ерда Тирпитз билан биринчи марта учрашди ва сиёсатга киришни журналистларга Сеэмачтидеологиэни тарғиб қилувчи мақолалар чоп этиш ва Рейхстагда сиёсатчилар билан учрашиш учун брифинг бериш орқали бошлади[7]. Тирпитз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, Редер 1906-йилдаги Учинчи денгиз кучлари тўғрисидаги қонунни қабул қилиш учун Рейхстагни лобби қилишда фаол иштирок этди, бу эса Германияни Британия билан ХХ асрнинг бошларида бошланган Англия-Германия денгиз пойгасида рақобат қилиш учун янги «йирик қуролли жанговар кемаларни» қуришга мажбур қилди[8].

Редер Биринчи жаҳон уруши бошланишидан аввал Кайзернинг шахсий яхтаси капитани бўлиб ишлади. Бу унчалик фойдали лавозим бўлмасада, кўпинча бу лавозимдаги одамлар кейинчалик тезда кўтарилишарди[9].

Биринчи жаҳон уруши

Редер Биринчи жаҳон уруши пайтида, Хиппернинг штаб бошлиғи бўлиб ишлаган. У 1915-йилда Доггер-Банк яқинидаги жангида ва 1916-йилда Ютланд жангида қатнашган. Кейинчалик Редер Хипперни "қоғозбозликни ёмон кўрадиган" адмирал сифатида таърифлайди. Хиппер катта ваколатларни Раэдерга топширди, шунинг учун у штаб бошлиғи лавозимидан кўра кўпроқ таъсир доирасига эга эди[10].

Биринчи жаҳон уруши пайтида ва ундан кейин Германия денгиз флоти икки хил фикрловчилар мактабига бўлинган. Улардан бири адмирал Алфред фон Тирпитз (1849–1930) бошчилигида америкалик тарихчи Алфред Таер Махан (1840–1914) таълимотининг ашаддий издошларидан иборат бўлиб, жанговар кема атрофида марказлашган “мувозанатли флот” қуришга ва уруш бўлган тақдирда Қироллик денгиз флотига қарши ҳал қилувчи жангда (Энцчеидунгссчлачт) ғалаба қозонишига ишонарди[11]. Қўмондон Волфганг Вегенер (1875-1956) бошчилигидаги бошқа мактаб эса Британиянинг юқори кемасозлик салоҳияти туфайли Германия ҳеч қачон Энцчеидунгссчлачтни ютиб олишга қодир бўлган "мувозанатли флот" қуришга умид қила олмаслигини та'кидларди ва шунинг учун немис денгиз кучларидан гуэрре де cоурсе (душманнинг савдо кемаларига қарши савдо рейдлари) олиб борадиган крейсерлар ва сув ости кемалари флотини қуриши тўғрироқ иш бўлишини такидларди[12]. Вегенернинг ғоялари баён этилган учта мақоласини ўқиб чиққан адмирал Хиппер уларни Берлиндаги Адмиралтеяга топширишга қарор қилади, аммо Редернинг Вегенер тезисларини нотўғри деб баҳолаган мақоласини ўқиб чиқиб, ўз фикрини ўзгартиради[13]. Бу Редер ва Вегенер ўртасидаги узоқ жанжалнинг бошланишини белгилаб берди. Вегенер ўзининг собиқ дўсти Редер унинг ғояларига ҳасад қилганини даъво қилади[14].

1916-йил май ойида Редер Хиппернинг жанговар крейсерларининг рейдини режалаштиришда катта рол ўйнади, унинг мақсади Британия крейсер кучларини ўзига жалб қилиб, кейинчалик улар асосий Олий денгиз флоти томонидан йўқ қилинади[15]. Ушбу рейд Ютланд жангига айланди. Редер ушбу жангда муҳим рол ўйнади ва жангнинг ярмида Хиппернинг флагмани шикастланиши натижасида СМС Лутзоwдан СМС Молткега, ўтишга мажбур бўлди.

Адмирал Хиппер штаби бошлиғи сифатида у Хиппернинг немис жанговар крейсер эскадронининг Атлантика океани бўйлаб сузиб ўтиши ва Канада сувлари бўйлаб Ғарбий Ҳиндистонга ва Жанубий Америка сувларида ҳаракат қилаётган Британия крейсерларини чўктириш ва шу билан инглизларни Уй флотининг муҳим қисмини Янги Дунёга қайта жойлаштиришга мажбур қилувчи режасини тузишда яқиндан иштирок этган[16]. Гарчи Хиппернинг режалари жуда хавфли бўлганлиги сабабли,рад этилган бўлса-да, улар Редернинг кейинги фикрлаш даражасига сезиларли таъсир кўрсатди[17].

1918-йил 14-октабрда Редер ҳарбий-денгиз кучлари штат котиби адмирал Пол Бенкенинг ўринбосари этиб тайинланади[18]. Раэдер сув ости кемалари самарадорлиги ҳақида шубҳаланарди, лекин урушнинг сўнгги ҳафталарини 450 та У-қайиқларни қуриш бўйича Шеэр дастури бўйича ишлади.

1918-йил 28-октабрда Германия император флоти қўзғолон кўтаради[19]. Редер қўзғолонни бостиришда катта рол ўйнади.

Веймар Республикаси

Редернинг икки укаси ҳам Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлди ва 1919-йилда уруш билан боғлиқ стресс туфайли оғир таранглик остида хотини билан ажрашади[20]. Редер учун ажралиш катта шахсий шармандалик эди ва у умрининг охиригача биринчи никоҳини рад этиб келди[20] 1918-1919-йиллар унинг ҳаётидаги энг қийин йиллар бўлди[20]

Олий денгиз флотининг қўзғолони

1918–19-йилларнинг қишида Редер ҳарбий-денгиз офицерлари корпусининг мудофаа вазири Густав Носке томонидан қўзғолондан кейин тузилган денгизчилар кенгашларини тарқатиб юбориш бўйича қатъий қўллаб-қувватлаган саъй-ҳаракатларида яқиндан иштирок этди[21]... Носке қатъий "қонун ва тартиб" қарашларига эга социал-демократ эди. Бу даврда Редер денгиз зобитлари корпуси ва Носке ўртасида боғловчи бўлиб хизмат қилган ва айнан Редер 1919-йил 11-январда Носкега Адолф фон Тротани денгиз флоти бош қўмондони этиб тайинлашни таклифини беради[22]. Уруш пайтида Тирпицнинг император раҳбариятига қилган ҳужумлари офицерлар корпусида "уста" ва „кайзер“ тарафдорлари ўртасида бўлинишга олиб келди ва Редер Тротани иккала фракция учун ҳам мақбул бўлган ягона офицер деб хисобларди[22] Носке, ўз навбатида, денгиз флотидан коммунистларнинг қўзғолонни бостириш учун „Фреикорпс“ учун кўнгиллиларни юборишни сўради[23].. Денгиз кучлари Фреикорпсга иккита бригадани юборди[24]. Фреикорпсни қўллаб-қувватлаш денгиз флотининг "давлат ичидаги давлат" мақомини давом эттириши ва армияни демократлаштиришга бõлган ҳаракатларни тугатиш эди. Веймар республикаси даврида ҳарбийлар ўзини „üберпартеиличе“ (партиядан юқори) деб ҳисобларди, бу эса сиёсий бетарафликни англатмасди[25]. Ҳарбийлар "сиёсат"нинг икки тури борлигини та'кидладилар: сиёсатчилар мас'улияти бўлган партеиполитисч (партиявий сиёсат) ва ҳарбийлар масъулияти бўлган стаацполитисч (давлат сиёсати)[25] Стаацполитисч Германиянинг "абадий" манфаатларига ва сиёсатчилар ёки халқнинг хоҳишидан қатъи назар, дунё ҳокимиятини қўлга киритишнинг "тарихий миссияси" билан боғлиқ эди[25]

Капп зарбаси

Урушдан сўнг, 1920-йилда Редер муваффақияцизликка учраган Капп Путчида қатнашди, ўшанда у деярли бутун денгиз офицерлари корпуси билан биргаликда Веймар республикаси раҳбарларига қарши Волфганг Каппнинг "ҳукуматини" очиқ-ойдин қўллашини эълон қилди[5]... 1920-йилнинг ёзида Редер иккинчи маротаба уйланади. Унинг ушбу никоҳдан битта ўғли бор эди.

Капп путчи муваффақияцизликка учрагач, у Денгиз ҳарбий флоти архивига ўтказилди ва у ерда икки йил давомида Биринчи жаҳон урушида денгиз флотининг расмий тарихини ёзишда етакчи рол ўйнади[26]. Шундан сўнг, Редер денгиз флоти иэрархиясида барқарор юксалишда давом этди ва 1925-йилда «Визеадмирал» (вице-адмирал) бўлди.

Бош қўмондон

Редер ва Пол фон Гинденбург Килда, 1931-йил.

1928-йил 1-октабрда Редер адмирал лавозимига кўтарилди ва Веймар Республикаси денгиз флоти бўлмиш Рейхсмарине денгиз қўмондонлиги (Чеф дер Маринелеитунг) бошлиғи этиб тайинланди. 1935-йил 1-июнда „Рейхсмарина“ „Криэгсмарин“ деб ўзгартирилди ва Редер «Обербефеҳлшабер дер Криэгсмарине» унвони билан бош қўмондон бўлди. 1936-йил 20-апрелда Редер янги генерал-адмирал унвонига кўтарилди ва „рейхс“ вазири унвони ва ваколатига эга бўлди, аммо расмий „унвон“ берилмади[27]. 1937-йил 30-январда Гитлер Редерга Олтин партия нишонини топширди ва шу билан уни партияга қабул қилди (аъзолик рақами 3 805 228)[28].

Иккинчи жаҳон уруши

Эрхард Милч, Вилгелм Кейтел, Валтер фон Браучицч, Редер ва Максимилиан фон Вайхс 1938-йилги Нюрнберг митингида

Редернинг фикрича, денгиз флоти Иккинчи Жаҳон уруши бошланишига тайёр эмас эди. Денгиз флоти Британия Қироллик денгиз флоти билан курашиш учун етарли эмас эди ва бунинг ўрнига конвой рейдлари стратегиясини амалга оширди. Редер „Криэгсмарине“ фаол рол ўйнашини хоҳлади, чунки у урушдан кейин бюджет қисқартирилишидан қўрқарди. Флотнинг Кичикроқ кемалари Британия Қироллик денгиз флоти кемаларига қарши курашиш учун бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган, катта жанговар кемалар эса Шимолий денгизда Британия Қироллик флотининг кучини аста-секин камайтириш мақсадида рейдлар ўтказарди.

Редер Ривер Плейт жанги натижасидан норози эди ва Ҳанс Лангсдорфф кемани чўктириб юбормаслиги, балки, бунинг ўрнига Қироллик денгиз флотини билан жанг қилиши керак эди, деб ҳисобларди. Флот қўмондони Ҳерманн Боэм ҳам жавобгарликка тортилди ва Редер томонидан ишдан бўшатилди.

Иттифоқчилар Норвегия аэродромларидан қишки урушда Советларга қарши курашаётган финларга самолётларидан фойдаланишга топширишади, шунингдек, Норвегия сувларини миналаштиришади ва немислар бу воқеаларнинг бундай ривожидан хавотирга тушдилар. Агар иттифоқчилар Норвегия ҳарбий-денгиз базаларидан фойдаланишса ёки Норвегия сувларини муваффақиятли миналаштира олишса, улар Германиянинг Швециядан муҳим темир рудаси импортини тўхтатиши ва Германия блокадасини кучайтириши мумкин эди. Иттифоқчилар темир рудасини ташишни тўхтатиш учун Норвегия ва Швецияга бостириб киришни режалаштирган эди. Болтиқ денгизи минтақасидаги „Криэгсмарин“ қўмондони адмирал Ролф Карлс 1939-йил сентабр ойида Редерга Норвегияга бостириб киришни таклиф қилди. Редер октабр ойида Гитлерга ғоя ҳақида маълумот берди, аммо босқинрежалаштириш 1939-йил декабрида бошланди. 1940-йил феврал ойида ҳодисаси содир бўлди. Норвегия нейтрал сувларида 300 та иттифоқчилар асирларни олиб кетаётган немис танкерига Англия Қироллик денгиз флоти эсминеци ҳужум қилиб асирларни озод қилади. Шундан сўнг, Норвегия босқинининг режалари жиддий туз олди. Босқин Криэгсмарине учун қимматга тушди, у оғир крейсерни, олтита энгил крейсердан иккитасини, 20 эсминецдан 10 тасини ва олтита сув ости кемасини йўқотди. Бундан ташқари, деярли барча бошқа кемалар зарар кўрди ва қирғоқда таъмирлашни талаб қиларди. Норвегия ҳодисадан кейин бир қанча вақт давомида немис флотида фақат учта енгил крейсер ва тўртта эсминец қолди.

Франсия устидан қозонилган тезкор ғалаба Криэгсмаринга Франсиянинг ғарбий соҳилидаги портларда қолиш имконини берди. Бу стратегик аҳамиятга эга эди, чунки немис ҳарбий кемалари дўстона портларга қайтиш учун хавфли бўлган Ла-Манш бўғози орқали ўтишлари шарт эмас эди, шунингдек, конвойларга ҳужум қилиш учун Атлантика океанида узоқроқ масофани босиб ўтишга имкон берарди. Франсиянинг таслим бўлиши билан Редер франсуз флотининг кемаларини мусодара қилиш ва уларни ўз экипажлари билан та'минлаш орқали флотнинг кучини сезиларли даражада ошириш имкониятини кўрди. Бироқ, Гитлер бу ғояга вето қўйди, чунки бу франсуз флотини Британия Қироллик денгиз флотига қўшилишга ундарди. гарчи Британия Қироллик денгиз флоти Франсия билан дõстона алоқада бўлишига қарамай, Редер режасидан қўрқув БританиянингМерс-эл-Кебирда Франсия флотига қарши ҳужум қилишига сабаб бўлди.

Раэдер Отто Крецчмер билан (чапда), 1940-йил август

1940-йил 11-июлда Гитлер ва Редер «З режасида» кўрсатилган жанговар кемаларни қуришни давом эттиришга келишиб олдилар. Редер шунингдек, Норвегия денгизидаги Трондхаймда , Бискай кўрфазидаги Сен-Назер ва Лориэнтда базалар қуради. Бу вақтда Раэдер ва бошқа юқори мартабали офицерлар Шетланд, Исландия, Азор ороллари, Эрон, Мадагаскар, Қувайт, Миср ва Голландиянинг Ост-Индиасини босиб олиш учун эслатмаларни топширишни бошладилар.

1941-йил

1941-йил январ ойида "Счарнҳорст" ва "Гнеисенау" жанговар крейсерлари Атлантика океанида муваффақиятли савдо-рейд миссиясига юборилди. 18-март куни Редер АҚШ ҳарбий кемаларини ҳеч қандай сабабсиз бўлса ҳам ўққа тутишни хоҳлади. У ўтган йилги кема йўқотишлари сабабли Азор оролларига бостириб киришдан бош тортди.

1941-йил апрел ойида Редер „Счарнҳорст“ ва „Гнеисенау“нинг тижорат босқинчилик миссиясининг муваффақиятини давом эттиришни режалаштирди. Бу «Рҳеинüбунг операцияси» деб номланган Лüтженс қўмондонлиги остида жанговар кема, иккита жанговар крейсер ва оғир крейсерни ўз ичига оларди. Дастлабки режага кўра, Шарнҳорст ва Гнеисенау жанговар крейсерлари операцияда иштирок этишлари керак эди, аммо Счарнҳорст двигателлари жиддий таъмирланаётган ва Гнеисенау бир неча кун олдин торпедо зарбасига учраган ҳамда олти ойга сафдан чиққан эди. Охир-оқибат, «Бисмарк» ва «Принз Эуген» миссияга юборилди ва миссия Бисмарк кемасининг чўкиши билан якунланди. Бу ҳалокат деярли савдо кемаларига қарши капитал кемалардан фойдаланишни тугашига олиб келди.  Гитлер бу воқеалардан мамнун эмас эди ва йирик «Бисмаркни» қуриш ва ишлатишда фойдаланилган ресурсларни беҳуда ишлатилган деб хисоблади.

1941-йил охирида Редер Франсия портларида қолган иккита жанговар кемани Норвегия сувлари орқали кейинги операциялар учун Германияга юборадиган "канал йўналишини" режалаштирди. Режа Совет Иттифоқига Ленд-Лизинг конвойлари билан таҳдид қилиш, Норвегияга бостириб киришни олдини олиш ва Атлантика океанида сув ости кемаларига қарши ишлатилиши мумкин бўлган уй флоти элементларини билан боғлаш эди.

Пёрл-Ҳарборга ҳужумдан сўнг Редер, фелдмаршал Кейтел ва Рейхсмаршал Горинг билан биргаликда Гитлерни АҚШнинг "Камалак бешлиги" уруш режасини ҳисобга олган ҳолда зудлик билан Қўшма Штатларга уруш эълон қилишга ва АҚШнинг шарқий қирғоқлари яқинида сув ости кемаларига ҳужум қилишни бошлашга чақирди. Бу немис сув ости кемачилари томонидан "Иккинчи бахтли вақт" деб номланади[29].

Истеъфо

Редер Адолф Гитлер билан, 1943-йил

1943-йил 30-январда Гитлернинг Баренц денгизидаги жангдан ғазабланганидан сўнг, Криэгсмариннинг сув ости кемалари олий қўмондони Карл Дöниц гранд-адмирал лавозимига кўтарилди ва Редер адмирал-инспектор лавозимига тайинланди. Редер Гитлерни жанг ҳақида хабардор қила олмайди. Гитлер бу жанг ҳақида хорижий матбуотдан билиб қолади. Алберт Спеэрнинг сўзларига кўра, Гитлер Люцов ва Адмирал Ҳиппернинг «жанговар руҳи» йўқ деб хисоблайди[30].

Урушдан кейин

Нюрнберг суди

Редер 1945-йил 23-июнда Совет қўшинлари томонидан қўлга олинади[31] ва Москвада қамоққа ташланган. Июл ойининг охирида у Нюрнбергда маҳкамага тортилди ва қуйидагиларда айбланди:

  • тинчликка қарши жиноятлар, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этиш учун фитна уюштириш;
  • босқинчилик урушларини режалаштириш, бошлаш ва олиб бориш;
  • уруш қонунларига қарши жиноятлар.

Редер барча моддалар бўйича айбдор деб топилди[32] ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди[33]. У бу ҳукмдан ҳайратда қолади, чунки у ўлимга ҳукм қилинишини кутганди[34]. Унинг рафиқаси немис фахрийлари томонидан қўллаб-қувватланиб, соғлиғи ёмонлашгани сабабли, 1955-йил 26-сентабрда озод қилинмагунча, уни озод қилиш учун бир нечта кампанияларни олиб борди[35]

Озодлик

Редер ўзининг "Меин Лебен" номли автобиографиясини ёзган.

У 1960-йил 6-ноябрда Килда вафот этди. Унинг рафиқаси 1959-йилда вафот этган. У Килдаги Нордфридҳофда (Шимолий қабристон) дафн этилган.

Хизмат ҳақида хулоса

Унвонлари

  • Сеэкадетт (Денгиз курсанти): 1894-йил 26-апрел
  • Фäҳнрич зур Сеэ (Мидшипман): 1895-йил 13-май
  • Леутнант зур Сеэ (Денгиз лейтенанти): 1897-йил 25-октабр
  • Оберлеутнант зур Сеэ (Денгиз катта лейтенанти): 1900-йил
  • Капитäнлеутнант (Капитан лейтенант): 1905-йил
  • Корветтенкапитäн (Корвет капитани): 1911-йил 15-апрел
  • Фрегаттенкапитäн (Фригат капитани): 1915-йил
  • Капитäн зур Сеэ (Денгиз капитани): 1919-йил 19-ноябр
  • Контерадмирал (Контр-адмирал): 1922-йил 1-август
  • Визеадмирал (Вице-адмирал) 1925-йил 1-апрел
  • Адмирал (Адмирал) 1928-йил 1-октабр
  • Генераладмирал (Генерал-адмирал): 1936-йил 10-апрел
  • Гроßадмирал (Гранд-адмирал): 1939-йил 1-апрел

Мукофотлар

  • Икки бошли аждаҳо ордени, 3-синф, 2-даражали (Хитой, 1898-йил 10-октабр)
  • Хитой медали (Германия империяси, 1901-йил 12-декабр)
  • Қизил бургут ордени, 4-даражали (Пруссия, 1907-йил 22-июн)[36]
  • Кумуш тож билан Питер Фредерик Луи уйининг 2-даражали фахрий рицар ва ордени (Олденбург, 1907-йил 17-сентабр)[36]
  • Қизил бургут ордени, 4-даражали тож билан (Пруссия, 1911-йил 5-сентабр)[36]
  • Франц Иосиф ордени қўмондонлик хочи (Австрия, 1911-йил 16-сентабр)[36]
  • Қутқарувчи ордени қўмондонлик хочи (Греция, 1912-йил 14-май)[36]
  • 2-даражали Авлиё Станислаус ордени (Россия, 1913-йил 16-апрел)
  • Темир хоч (1914) 2-синф (1914-йил 19-ноябр) ва 1-синф (1915-йил 18-феврал)[36]
  • Қиличли кумуш Имтиёз медали
  • Усмонли уруш медали (шунингдек, "Галлиполи юлдузи" ёки "Темир ярим ой" сифатида ҳам танилган)
  • Фридрих Август Кросс, 1 ва 2-синф (Олденбург)
  • Қироллик уйининг рицар хочи Гоҳензоллерн ордени қилич билан (1916-йил 5-июн)
  • Ҳарбий хизматлари учун ордени, 4-даражали қилич ва тож билан (Бавария, 1916-йил 20-декабр)
  • Уруш эсдалик медали (Болгария, 1917-йил 20-ноябр)
  • Ҳарбий хизмат хочи, уруш ордени билан 3-даражали (Австрия-Венгрия, 1918-йил 4-сентабр)
  • Кил университетининг фалсафа факултетининг фахрий доктори (1926-йил 31-май)[37]
  • "Денгиз хизматлари учун" ордени Буюк хочи (Испания, 1928-йил 16-ноябр)
  • "Буюк хизматлари учун" ордени билан қўмондон хочи (Чили, 1928-йил сентабр)
  • Жаҳон уруши эсдалик медали, қиличли (Венгрия, 1931-йил 3-июн)
  • Авлиёлар Морис ва Лазар орденининг буюк офицери (Италия, 1934-йил 7-май)
  • "Ҳарбий хизматлари учун" ордени (Болгария, 1934-йил 28-июн)
  • Фахрий хоч (1934-йил 9-октабр)
  • 1-даражали хизматлари учун ордени (Венгрия, 1934-йил 5-декабр)
  • Финландиянинг Оқ атиргул ордени билан тақдирланган Буюк хоч (1936-йил 27-феврал)
  • Вермахтнинг узоқ муддатли хизматлари учун мукофоти, 1-даражали (1936-йил 2-октабр)
  • Олимпия ўйинлари безаги, 1-синф (1936-йил 16-август)
  • Олтин партия нишони (1937-йил 30-январ)
  • Авлиёлар Морис ва Лазар орденининг Буюк хочи (Италия, 1937-йил 20-сентабр)
  • 1-даражали Қуёш ордени (Япония, 1937-йил 9-ноябр)
  • Уруш хотираси медали (Болгария, 1937-йил 30-ноябр)
  • Гамбург шарафи олтин медали (1939-йил 1-апрел)
  • Оқ бургут ордени (Полша, 1939-йил 2-июн)
  • Оқ рангдаги денгиз хизматлари учун ордени билан тақдирланган Буюк хоч (Испания, 1939-йил 21-август)
  • Судетенланд медали (1938-йил 25-октабр) "Прага қалъаси" қисқичи билан (Судетенспанге) (1939-йил 19-сентабр)
  • Мемел медали (1939-йил 26-октабр)
  • Темир хочга боғланиш, 1- ва 2-синфлар (1939-йил 30-сентабр)
  • Темир хочнинг рицар хочи (нр.1) (1939-йил 30-сентабр) Гроßадмирал ва Обербефеҳлшабер дер Криэгсмарине[38]
  • Қилич ордени қўмондони Буюк Хоч (Швеция, 1940-йил 18-октабр)
  • Қилич ордени катта хочи (Швеция, 1940-йил 24-октабр)
  • Савой ҳарбий ордени Буюк хочи (1942-йил 4-апрел)
  • Қилич ва бошқа безаклар билан қирол Звонимир тожининг Буюк Хоч ордени (Хорватия, 1942-йил 26-сентабр)
  • Венгрия Қироллигининг "Буюк хизматлари учун" ордени, қиличли уруш лентаси (Венгрия, 1943-йил 8-феврал)
  • Қиличли Авлиё Александр орденининг Буюк хочи (Болгария, 1941-йил 3-сентабр)
  • Жасур Майкл ордени, 1, 2 ва 3-даражали (Руминия, 1941-йил 14-октабр)[36]
  • Озодлик хочи ордени (Финландия, 1942-йил 25-март)[36]

Манбалар

  1. ↑ ((Тҳе Эдиторс оф Энcйcлопаэдиа Британниcа)) (2-ноябр 2020-йил). "Эрич Раэдер". Энcйcлопаэдиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Эрич-Раэдер. <!--->
  2. ↑ Бирд. Эрич Раэдер: Адмирал оф тҳе Тҳирд Реич. Унитед Статес Навал Институте, 2013 — 19-бет. ИСБН 978-1-55750-047-2. Қаралди: 2019-йил 24-август. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Бирд Эрич Раэдер пп. 1–2.
  4. ↑ 4,0 4,1 Бирд Эрич Раэдер п. ххви.
  5. ↑ 5,0 5,1 Тҳомас п. 51.
  6. ↑ Бирд Эрич Раэдер п. 13.
  7. ↑ Бирд Эрич Раэдер пп. 13–14.
  8. ↑ Бирд Эрич Раэдер пп. 14–15.
  9. ↑ Бирд Эрич Раэдер п. 17.
  10. ↑ Бирд Эрич Раэдер п. 18.
  11. ↑ Ҳерwиг п. 73.
  12. ↑ Ҳерwиг пп. 83–85.
  13. ↑ Ҳансен п. 89.
  14. ↑ Ҳансен п. 81.
  15. ↑ Бирд Эрич Раэдер п. 23.
  16. ↑ Бирд Эрич Раэдер п. 89.
  17. ↑ Ҳансен п. 93.
  18. ↑ Бирд Эрич Раэдер п. 31.
  19. ↑ Бирд Эрич Раэдер п. 34.
  20. ↑ 20,0 20,1 20,2 Бирд Эрич Раэдер п. 49.
  21. ↑ Бирд Эрич Раэдер пп. 35–36.
  22. ↑ 22,0 22,1 Бирд Эрич Раэдер п. 37.
  23. ↑ Бирд Wеимар пп. 45–46.
  24. ↑ Бирд Wеимар пп. 46–52.
  25. ↑ 25,0 25,1 25,2 Бирд Wеимар п. 140.
  26. ↑ Тҳомас пп. 57–58.
  27. ↑ „лоc гов“.
  28. ↑ Wистрич, Роберт. Wҳўс Wҳо ин Нази Германй. Маcмиллан Публишинг Cо., 1982 — 239-бет. ИСБН 0-02-630600-Х. 
  29. ↑ „Ариwатч“.
  30. ↑ Спеэр, Алберт. Инсиде тҳе Тҳирд Реич. Лондон: Wеиденфелд & Ниcолсон, 1995 — 374–375-бет. ИСБН 978-1-84212-735-3. 
  31. ↑ Биаги, Энзо. Ла сеcонда гуэрра мондиале, уна сториа ди уомини (ит). Милан: Группо эдиториале Фаббри, 1983 — 2743-бет. 
  32. ↑ Биаги, п. 2757
  33. ↑ Биаги, п. 2759
  34. ↑ Бирд, Кеитҳ. Эрич Раэдер: Адмирал оф тҳе Тҳирд Реич (эн). Навал Институте Пресс, 2013. ИСБН 978-1612513751. 
  35. ↑ Бирд, Кеитҳ. Эрич Раэдер: Адмирал оф тҳе Тҳирд Реич (эн). Навал Институте Пресс, 2013. ИСБН 978-1612513751. 
  36. ↑ 36,0 36,1 36,2 36,3 36,4 36,5 36,6 36,7 Дöрр 1996, п. 142.
  37. ↑ Бирд, Кеитҳ W.. Эрич Раэдер : Адмирал оф тҳе Тҳирд Реич. Аннаполис, Мд.: Навал Институте Пресс, 2006. ИСБН 978-1612513751. ОCЛC 843883018. 
  38. ↑ Счерзер п. 611.