Erika Salumäe
| Эрика Салумäэ | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1962-йил 11-июн Пярну, Эстония ССР, СССР |
| Фаолият йиллари | 1981—1996 |
| Бўйи | 165 см |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | велоспорт |
| Клуби | Калев ва Динамо |
Эрика Акселевна Салумäэ (эстонча: Эрика Салумäэ; 1962-йил 11-июн, Пярну) — совет ва эстониялик велоспортчи (йўналиши: спринт), Сеул ва Барселонадаги Олимпия чемпиони, жаҳон чемпиони ва 19 карра жаҳон рекордчиси. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1987).
Биографияси
Болалиги ва ёшлиги
Эрика Салумäэ туғилганда ҳақиқий онаси томонидан ташлаб кетилган ва қиз Элва шаҳридаги болалар уйига берилган[1]. Эрика етти ёшида асраб олинади. Эрика гуманитар мактабда ўқиган, мактабда шеър ёзган ва адабиёт бўйича олимпиадаларнинг совриндори бўлган. Эрика енгил атлетика, баскетбол ва конкида учиш билан шуғулланган. Эстония ССР чемпиони. Шу билан бирга, мусиқа мактабига боради, лекин 18 ёшида мусиқадаги фаолиятидан кўра спортдаги фаолиятини танлади. 1980-йилда велоспорт билан шуғуллана бошлайди, мураббийи Юри Калмус велоспорт Олимпиада ўйинларига киритилганини хабар қилиб, биргаликда машғулотлар бошлашни таклиф қилади. Баҳорда велоспорт бўйича биринчи мусобақалар Латвияда бўлиб ўтиб, бу мусобақада Эрика ўзининг биринчи ғалабасини қўлга киритади[1].
Профессионал фаолияти
Спринт, таъқиб этиш ва гуруҳ пойгаларида СССР чемпионатларидан бирини қўлга киритгандан сўнг, Эрика мураббий Станислав Соловёв билан учрашади, мураббий унга Таллинга кўчиб ўтишни ва трек велоспорти билан шуғулланишни таклиф қилади[1]. Дастлаб эркак спортчилар билан шуғуллана бошлаган (ўша пайтда Эстонияда аёллар трек велосипеди билан шуғулланишмаганди). Кўп вақтини Москвада мураббий Владимир Леонов билан машғулотларда ўтказади. СССР чемпионатида Галина Сарева устидан қозонилган ғалаба Эрика учун 1983-йилги Универсиадага йўл очади. Биринчи марта чет элга чиқиб, унда ўзининг биринчи жаҳон рекордини ўрнатади ва спринтда ғалаба қозонади. СССР чемпионатлари доирасида Таллиннинг „Калев“ ва „Динамо“ жамоаларида ўйнаган[1].

1987-йилдан 1989-йилгача халқаро мусобақаларда учта олтин медални қўлга киритади: иккитаси Жаҳон чемпионатида ва биттаси Сеул Олимпиадасида. Бундай муваффақиятдан кейин Барселона Олимпия ўйинларида иккинчи олтин медалини қўлга киритади. Эрика дастлаб касаллиги туфайли Барселонадаги Олимпиадасига бора олмайди, икки ой давомида даволанади, аммо спринтернинг тезлигидаги заифлик тактик ҳаракатлар билан ёпилиши туфайли спортчи Олимпиадада олтини медални қўлга киритади, бу медал СССРнинг қулаганидан кейин мустақил Эстония учун биринчи медал бўлган. Йиллар давомида Эриканинг соғлиғи ёмонлашди, еттита операцияни бошдан кечирди ва немис шифокорлари унга спортни тарк этишни тавсия қилишади, аммо бундан олдин Эрика Атлантадаги Олимпиадада иштирок этишга ваъда берган бўлиб, бу мусобақада олтинчи ўринни эгаллайди. Унинг сўнгги соврини 1995-йилги жаҳон чемпионатидаги бронза медали бўлган. Олимпиададан кейин ўзининг спортдаги фаолиятини якунлайди.
Кейинги фаолияти
2004-йилдан Эстония мактаб спорти иттифоқи раҳбари. Эрика иикки марта Эстониянинг Риигикогу депутатлигига сайланган (1999[2] ва 2007[3]). Қилган хизматлари учун Эстония Қизил Хоч ордени билан тақдирланган[4]. Эстония Олимпия қўмитасининг фахрий аъзоси. 2008-йилда „Юлдузлар билан рақс“ (эстонча: Танцуд тäҳтедега) шоусининг учинчи мавсумида иштирок этиб, саккиз жуфтлик орасида шериги билан еттинчи ўринни эгаллайди. 2024-йил март ойида режиссёр Герман Голуб Эриканинг ҳаёти ҳақида бадиий филм суратга олаётгани маълум қилади[5].
Ютуқлари
- 1988 ва 1992-йилларда Олимпия чемпиони[6].
- 1987 ва 1989-йилларда жаҳон чемпиони.
- 1984 ва 1986-йиллардаги жаҳон чемпионатларида кумуш медал совриндори.
- 1995-йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори.
- 1983-йилги Универсиаданинг икки карра чемпиони.
- 16 карра СССР чемпиони.
- 9 карра Эстониядаги энг яхши спортчи унвони соҳибаси[7].
- 19 та жаҳон рекордини янгилаган.
Эрика ёзма ва онлайн овоз бериш натижаларига кўра 1999-йилда тузилган ХХ асрдаги Эстониянинг 100 та буюк арбоблари рўйхатига киритилган[8].
Оиласи
Хоббиси мусиқа ва китоб ўқиш[9]. Сирли исмли қизи бор. Салумäэ 2010-йилдан Испанияда яшайди ва бизнес билан шуғулланади[10]. Ўзининг „Тирик қолиш“ (эстонча: Жääда эллу) номли автобиографиясини ёзган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Интервью с Эрикой Салумяэ“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-октябр.
- ↑ „Варасемад валимисед - Арҳиив - Вабарииги Валимискомисжон“. ввк.ээ. Қаралди: 2024-йил 10-апрел.
- ↑ „Варасемад валимисед - Арҳиив - Вабарииги Валимискомисжон“. ввк.ээ. Қаралди: 2024-йил 10-апрел.
- ↑ „Беарерс оф деcоратионс — Эрика Салумäэ“. 2014-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-октябр.
- ↑ ЭРР, Кристжан Пиҳл | „Каролин Жüрисе тулевасест филмироллист Эрика Салумäэна: сеэ он суур фüüсилине пингутус“ (эт). ЭРР (2024-йил 13-март). Қаралди: 2024-йил 10-апрел.
- ↑ „Олимпийские медали.“ (Русский). Олймптека. 2021-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-январ.
- ↑ Мукофот 1955-йилдан бошлаб берила бошланган, шунинг учун Эстония ССРдаги даври ҳам қўшиб ҳисобланган
- ↑ Сажанди сада Ээсти сууркужу / Коостануд Тиит Кäндлер. — Таллинн: Ээсти Энцüклопеэдиакиржастус, 2002. — 216 лк. ИСБН 998570102Х.
- ↑ „Эрика Салумяэ“. 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-октябр.
- ↑ „Эрика Салумяэ покидает Эстонию“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-октябр.