Erizipeloid
Эризипелоид („эрйсипелоидес“) ёки чўчқалар сарамаси, судралма эритема бу — юқумли касаллик ҳисобланади. Одатда терининг, камроқ шиллиқ парданинг кучайиб борувчи ўткир яллиғланиши билан кечади.
Этиологияси ва патогенези
Унинг қўзғатувчиси оддий сарамасдагидан фарқли равишда стрептококк эмас, чўчқалар сарамаси таёқчасидир. Касаллик алоқа (контакт) натижасида юқади. Касалликни яширин даври 3-7 кунга чўзилади. Ушбу касаллик билан асосан, уй бекалари, шунингдек, гўшт ва балиқ саноати билан боғлиқ ишхонадаги ишчилар касалланадилар.
Патологоанатомик манзараси
Барча тери қатламлари зардобли яллиғланади ва у катталашиб борувчи шиш, лимфостаз ва лимфангонт билан бирга кечади. Терида шиш авж олади, чегаралари аниқ кўриниб турган қип-қизарган жойлар (эритема) пайдо бўлади. Гистологик манзараси серроз-геморрагик яллиғланишга мос келади. жараённинг кейинги ривожланишига шишнинг катталашиши ва эпидермисни қатламлантирувчи экссудат пайдо бўлади, натижада суюқликка тўла пуфакчалар пайдо бўлади.[1]
Клиник манзараси
Касаллик бошланган биринчи кундаёқ бармоқларнинг орқа томони устида қичишиш кузатилади. Тери ва тана ҳарорати норма атрофида бўлади. 10-12 кундан сўнг ўткир яллиғланиш жараёни белгилари йўқолади, бироқ яллиғланиш бошқа панжа ва бармоқларга ўтиши мумкин. Касаллик қўзиб туриши мумкин. Эризилопеид тромбофлебит, шунингдек нефрит ва септик ҳолат билан янада оғир кечиши мумкин.
Дифференсиал диагнози
Чўчқалар сарамасини хасмол, бармоқнинг бир бўғимаро артрити, сарамас ва дерматитдан фарқлаш лозим.[2]
Давоси
Сулфаниламидларни сепма дори сифатида қўллаш, шикастланган жойга кўк дори суркаш маҳаллий даво қилишга киради. Бармоқ иммобилизация қилинади, пенициллин-новокаин блокадалари, ултрабинафша кварс нурлар билан нурлантириш, рентгенотерапия, спесифик зардоблар қўлланади. Сўнги йилларда қўл-оёқдаги жараённинг авж олишига йўл қўймаслик учун лимфотроп антибиотикларни эндолимфатик юборишни қўллаш орқали касалликнинг оғир турларини даволашда муайян муваффақиятларга эришилди.[3]
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Орипов. Эризипелоид, 2, Тошкент: янги аср авлоди, 2008-йил — 377-378-бет. ИСБН 978-9943-08-238-0.
- ↑ Кузин. {{{титле}}}, 1, Москва: Медицина, 2002-йил — 39-бет. ИСБН 978-5-225-00920-4.
- ↑ Затевахина. {{{титле}}}, 1, Москва: Гэотар-медиа, 2016 — 22-бет. ИСБН 978-5-9704-3630-1.