Эркер (нем. Егкег) - меъморлик шакли; бино деворидан ярим доира, тўртбурчак ёки кўп қиррали ойнабанд шаклда туртиб чиққан жой. Бир неча қават, баъзан тарзнинг тепасига (одатда, 1қаватдан ташқари) ишланади. Э. бинонинг ички майдонини кенгайтиради, унинг ёритилишини яхшилайди ва ичкарига қуёш нури бевосита тушишини таъминлайди.