Зиёсферада исми Эркин ва фамилияси Самандаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эркин Самандар (асл номи Самандаров Эркин) (1935-йил 22-март, Хонқа тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР – 13-апрел 2024-йил[1]) – ёзувчи, шоир, драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1989).

Эркин Самандар
Самандаров Эркин
Файл:Эркин-самандар.жпг
Таваллуди 22-март 1935-йил
Вафоти 13-апрел 2024-йил(2024-04-13)
(89 ёшда)
Урганч, Хоразм вилояти
Таълими Хоразм педагогика инсититути ўзбек тили ва адабиёти факултети (1957)
Касби Шоир, ёзувчи ва драматург
Унвони
Мукофотлари

Биографияси

Эркин Самандар 1935-йил 22-мартда Хонқа тумани Навхос қишлоғида туғилган[2]. 1956—1961-йилларда Хоразм вилояти радиоэшиттириш қўмитаси ўзбек эшиттиришлари таҳририяти муҳаррири, 1963—1967-йиллар, 1990-йилда Ўзбекистон Компартияси Хоразм вилоят қўмитаси масъул ходими, 1967—1969-йилларда Ўзбекистон телевидениеси „Ёшлик“ студияси бош муҳаррири, 1969—1975-йилларда телевидиниянинг дастурлар директори, 1975—1977-йилларда адабий драматик эшиттиришлар бош муҳаррири, 1961—1963-йилларда „Хоразм ҳақиқати“ газетасида бўлим мудири, 1977—1990-йилларда бош муҳаррир, 1990—1993-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозмида фаолият юритган[3].

Ёшлиги

Ёшлиги Хоразм вилояти Хонқа туманида ўтган.

Олий таълими

Хоразм педагогика институтининг Ўзбек тили ва адабиёти факултетида таҳсил олган (1952-1957)[4]. 1957—1958-йилларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида Беруний номли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Меҳнат фаолияти

  1. Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги Беруний номли ўрта мактабда ўқитувчи (1957-1958).
  2. Хоразм вилоят радиоэшиттириш қўмитаси ўзбек эшиттиришлари таҳририяти муҳаррири (1959-1961)
  3. Урганч тумани „Пахтакорлар овози“ газетасининг техник котиби (1961-1963).
  4. Ўзбекистон КП Хоразм вилоят қўмитасида ишлаган (1963-1967; 1990).
  5. ЎзФА тил ва адабиёт инсититути аспиранти (1967).
  6. Ўзбекистон телевидениеси „Ёшлик“ студиясининг бош муҳаррири (1967-1969).
  7. Дастурлар директори (1969—1975)
  8. Адабий-драматик эштиришлар дастурларининг бош муҳаррири (1975-1977).
  9. „Хоразм ҳақиқати“ вилоят газетасининг муҳаррири (1977-1990).
  10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (1990—1993).

Давлат мукофотлари

Ижодий фаолияти

Илмий-адабий асарлари

  1. Биринчи шеърий китоби – „Аму жилолари“ (1966).
  2. „Дунёнинг ёшлиги“ (1968).
  3. „Осмон тўла нур“ (1970).
  4. „Вафо деган гавҳар“ (1973).
  5. „Менинг йигитлик вақтим“ (сайланма,1979).
  6. „Қабул соатлари“ (1980).
  7. „Соҳилдаги болалар“ (1982).
  8. „Яблоня во двопе“ (Москва,1982).
  9. „Баҳор оқшомлари“ (1984).
  10. „Щэдрости рассвета“ (1985).
  11. „Севги фасллари“ (1987).
  12. „Бу боғни қайси боғ дерлар“ (1988).
  13. „Юракка йўл“ (1990).
  14. „Севги китоби“ (1996).
  15. „Ва яна баҳор“ (2010, қизи Сайёра Самандар билан ҳаммуаллифликда).
  16. „Кўнгил ёшлиги“ (2010).

Жами 17 та шеърий мажмуаси чоп этилган. 100 дан ортиқ қўшиқлар муаллифидир.

„Осмоннинг тош тулпори“, „Олтин сандиқ“, „Қўшиқ излаб“, „Эрк садолари“, „Ишқий мактублар“, „Самарқандни ошиқлар қурган“ каби достонлар муаллифидир.

Драматургияга оид асарлари

  1. „Жавоҳир“ (мусиқали драма, 1984).
  2. „Аждодлар қиличи“ (тарихий драма, 1986).
  3. „Жалолиддин Мангуберди“ („Ёт ҳужра“, песа, 1988).[5]
  4. „Башорат“ (мусиқали драма, 1988).
  5. „Арабмуҳаммад“ (тарихий драма, 1992).
  6. „Дилда борим“ (мусиқали драма, 2012).

Хоразм вилоят мусиқали драма театрида «Дилда борим» (2012) ва «Жалолиддин Мангуберди» (2019) спектакллари саҳналаштирилган[2].

Илмий-публицистик филмлари

  • „Аваз Ўтар“
  • „Мадраим Шерозий“
  • „Узоқ йўл ҳикматлари“
  • „Минг отлиллар диёри“
  • „Огаҳий қўлини олган раис“
  • „Хива“
  • „Қум сайли“
  • „Тақдир йўллари“

Тарихий асарлари

  1. „Дарёсини йўқотган қирғоқ“ (роман,1989).
  2. „Тангри қудуғи“ (роман, биринчи китоб, 1989).
  3. „Қудуқ тубидан садолар“ (роман, иккинчи китоб, 1989).
  4. „Суянч“ (1996).
  5. „Паҳлавон Маҳмуд Пурёйвалий“ (2000).
  6. „Минг отлилар диёри“ (2003).
  7. „Султон Жалолиддин“ (роман, 2007).
  8. „Қуюн юзлари ёхуд Огаҳий“ (роман, 2009).
  9. „Ғарб қушлари“ (роман, қисса ва ҳикоялар, 2011).

Манбалар

  1. ↑ „Ушёл из жизни Эркин Самандар, бывший вице-премьер, журналист и писатель“ (23:18 13-апрел 2024-йил).
  2. ↑ 2,0 2,1 „Собиқ бош вазир ўринбосари, журналист Эркин Самандар вафот этди“. кун.уз. Қаралди: 17-август 2024-йил.
  3. ↑ „ЭРКИН САМАНДАР (1935)“ (2013-йил 3-ноябр).
  4. ↑ "О'збек адиблари" (С. Мирвалиев, Р. Шокирова). Тошкент, Г'афур Г'улом номидаги адабиёт ва сан'ат нашриёти, 2016 йил.. 
  5. ↑ Сайланма, Т., 1989; Султон Жалолиддин [Роман], Т., 2005.. 

Адабиётлар

  • Сайланма, Т., 1989; Султон Жалолиддин [Роман], Т., 2005.