Ermanarix
Qiyofa
Эрманарих, Германарих (? — 375) — остготлар қироли; Амаллар хонадонидан. Шимолий Қора денгиз бўйларида готлар билан бирга айрим алан, славян, фракиялик қабилалардан ташкил топган қабилалар иттифоқи раҳбари. Қўшнилари билан урушлар олиб бориб остготларга тобе ҳудудни анча кенгайтирган. Э. "давлати" мустаҳкам эмас эди, тобе қабилаларнинг, хусусан, росомонларнинг исёни уни ларзага солган. Гуннлардан қақшатқич мағлубиятга учраган Э. ўзини ўлдирган, қабилалар иттифоқи гуннлар томонидан тормор қилинган. Э. (Ёрмунрекк) — германлар қаҳрамонлик эпоси қаҳрамони.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |