Eron Soderot banki
| Эрон Содерот банки | |
|---|---|
بانک صادرات ایران | |
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Тури | давлат банки |
| Асос солинган | 1952 |
| Ходимлари | 24,369 (2021) [1] |
| Эгалари | |
| Шўба ташкилотлари | Банк Садерат ПЛC (Лондон), Банк Садерат Ташкент |
| Сайти | бси.ир/эн/Пагес/ҲомеПаге.аспх |

Эрон Содерот банки (форсча: بانک صادرات ایران , Банк Садарат Эрон, маъноси „Эрон экспорт банки“) – бош офиси Теҳронда жойлашган Эроннинг трансмиллий банк ва молиявий хизматлар компанияси. Содерот банки Эроннинг энг йирик банк ҳисобланади. Банк 1952-йилда Теҳронда машҳур Муфарраҳ ва Болурфрушан (шунингдек, Болоурфороушан) оилалари томонидан ташкил этилган бўлиб, биринчи кенгашда Муҳаммад Али Муфарраҳ ва Муҳаммад Болурфрушан[2] ушбу оилаларни тамсил этган ва 1952-йил 13-ноябрда уч нафар директорлардан иборат бошқарув ва 20 нафар ходимлар билан иш бошлаган.
Эрон Содерот банкининг Европа, Яқин Шарқ ва Осиёдаги 12 мамлакат ва ҳудудларда 3500 га яқин ваколатхоналари ва 10 миллионга яқин мижозлари бор. 2013-йил 30-июн ҳолатига кўра, унинг умумий активлари 59,110 млрд АҚШ долларини ташкил қилган. Банкнинг 12 мамлакатдаги 28 та халқаро филиаллари ва хизматлари мавжуд.
Тарихи
Эрон инқилобидан сўнг, 1979-йил 7-июнда Эроннинг барча хусусий банклари миллийлаштирилди, бу банкни ташкил қилган оилаларни жуда хафа қилди ва банк давлат мулкига айланди. 1980-йилда Содерот банкининг Эрон вилоятларидаги филиаллари мустақил банкларга айлантирилиб, Содерот банки Остон (вилоят) номини олди. Бугунги кунда Ғадир сармоя ширкати томонидан назорат қилинадиган банкнинг 29 та вилоят филиаллари ва 200 дан ортиқ афилланган компаниялари мавжуд. Эрон банклари Ислом инқилоби кенгаши томонидан 1979-йил 25-сентябрда қабул қилинган қонун ва унинг устави қоидалари асосида бошқарилади.
АҚШ молия вазирлигининг тасдиқлашича, Содерот банки АҚШ террористик ташкилотлар деб топган гуруҳлар, жумладан Ҳизбуллоҳ, Ҳамас, Фаластинни озод қилиш халқ фронти ва Фаластин Исломий Жиҳоди гуруҳларига пул ўтказиш учун Эрон ҳукумати томонидан фойдаланилади[3][4][5].
Амалдаги Эрон транзаксиялари қоидаларига кўра (31 CФР 560-модда), АҚШ банклари Эрон банки иштирокидаги айрим транзаксияларни, масалан, санксия остида бўлмаган ёки озод қилинган транзакциялар ҳамда „У-бурилиш“ кўринишидаги транзаксияларни амалга ошириши мумкин. У-бурилиш операциялари АҚШ банкларига Эронга тегишли бўлмаган хорижий банк билан бошланадиган ва тугайдиган тўловларни амалга ошириш имкони беради. Содерот банки АҚШ банклари иштирокидаги ҳар қандай пул ўтказмаларида иштирок эта олмайди, бу қоидаларга ўзгартириш АҚШ Федерал реэстрига киритилган кундан бошлаб кучга кирган. Содерот банки билан „У-бурилиш“ ва бошқа барча операцияларни тақиқлаш орқали банк АҚШ молия тизимига тўғридан-тўғри ва билвосита кириш имкониятидан маҳрум бўлган[6].
Эрон Содерот банки ҳозирда БААда ҳам фаолият олиб боради, Дубай ва ундан ташқарида Эрон савдоси билан шуғулланади. Содерот банки БААдаги соф фойдаси миқдори бўйича топ учта хорижий банкдан бири ҳисобланади. Банк асосан лойиҳаларни молиялаштириш, аккредитивлар ва банк кафолатлари каби операцияларни амалга оширади, бошқа хизмат турлари эса унчалик муҳим эмас.
2013-йил феврал ойида Люксембургдаги Европа Умумюрисдиксия суди Европа Иттифоқининг (ЙИ) банкка қарши санксияларини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди ва Европа Иттифоқи „сабабларини кўрсатиш мажбуриятини ва аризачига қарши келтирилган далилларни маълум қилиш мажбуриятини бузаётганлигини таъкидлади“. Европа Иттифоқи қарор устидан шикоят қилиши мумкин[7]. 2016-йил ҳолатига кўра, Европа Иттифоқининг активларни музлатиш қарори ҳамон ўз кучида[8].
2019-йилда Европа Иттифоқи суди Эрон Содерот банкининг ЙИ банкни санксиялар рўйхатига киритганидан сўнг етказилган зарарни қоплаш учун 78,7 миллион фунт стерлинг ундириш бўйича талабини рад этди[9].
Глобал филиаллари
- Бирлашган Араб Амирликлари (Абу-Даби – 3 та филиал ва Дубай – 6 та филиал)
- Ливан (Байрут – 4 филиал, Сайдо ва Баълабак)
- Афғонистон (Кобул – 2 филиал)
- Қатар (Доҳа – 2 та филиал)
- Баҳрайн (Манама)
- Франсия (Париж)
- Германия (Гамбург ва Франкфурт)
- Греция (Афина)
- Уммон (Маскат)
- Туркманистон (Ашхобод)
- Буюк Британия (Лондон)
- Ўзбекистон (Тошкент)
Эрон Содерот банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банки

Содерот банки Тошкент Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлик доирасида очилган бўлиб, 1999-йилдан Ўзбекистонда мижозларга банк хизматларини кўрсатиб келмоқда[10]. Банкнинг устивор вазифалардан бири Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо операцияларига хизмат кўрсатиш ва ушбу соҳада мижозларга янгилликлар яратиш банк фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Шўба банк Марказий банк томонидан 1999-йил 21-августда берилган 2-Д рақамли лицензия асосида фаолият олиб боради[11]. Банк раиси Эбтеҳаж Моуссави ҳисобланади.
„ПКФ Мак Анянс“ аудиторлик ташкилоти ҳисоботига кўра[12], Содерот банкининг Тошкентдаги шўба банки 2018-молия йилини 2,98 млрд сўм соф фойда билан якунлаган. Ҳисобот даврида банк активлари 316,99 млрд сўм, ўз маблағлари 282,15 млрд сўм, мажбуриятлари эса 34,84 млрд сўмни ташкил қилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Аннуал Репорт 2021“. Банк Садерат Иран. 2021-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
- ↑ „بانک صادرات ایران - تاریخچه“. 2018-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-декабр.
- ↑ „Фаcт Шеэт: Десигнатион оф Ираниан Энтитиэс анд Индивидуалс фор Пролифератион Аcтивитиэс анд Суппорт фор Террорисм“.
- ↑ ҳттп://энглиш.ал-акҳбар.cом/ноде/10553
- ↑ „Ҳезболлаҳ Финанcес: Фундинг тҳе Партй оф Год | Тҳе Wашингтон Институте“.
- ↑ „УПДАТЕ 1-УС Треасурй тигҳтенс банкинг санcтионс он Иран“. Реутерс (2008-йил 6-ноябр).
- ↑ „ЭУ cоурт рулес фор сеcонд тиме агаинст Иран банк санcтионс“. Реутерс (2013-йил 6-феврал). Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
- ↑ „Эуропеан Унион анд Унитед Кингдом Санcтионс Упдате: Марч 2016“. К&Л Гатес (2016-йил 17-март). Қаралди: 2016-йил 21-май.
- ↑ „Ираниан банк лосес бид фор £78.7м ин дамагес фром тҳе ЭУ овер санcтионс эррор“ (2019-йил 6-июн).
- ↑ ҳттпс://садератбанк.уз/банк-тарихи
- ↑ ҳттпс://cбу.уз/оз/cредит-организатионс/банкс/ҳеад-оффиcес/инб/садератбанк/
- ↑ ҳттпс://садератбанк.уз/ф/мсфо-2018.пдф