Персеполдаги барелеф — зардуштийлик дини рамзи Наврўз. Кун ва туннинг тенглашиши тимсоллари — абадий курашувчи ер тимсоли буқа ва қуёш тимсоли шер.

Эроний тақвим ёки Қуёшли ҳижра (форсча: تقویم هجری شمسی؛ سالنمای هجری خورشیدی‎‎) — астрономик қуёшли тақвим (календар). Расмий тақвим сифатида Эрон ва Афғонистонда қўлланади. Ушбу тақвим машҳур форс файласуфи, математики, астрономи ва шоири Умар Хайём иштирокида тузилган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар бир неча маротаба аниқлаштирилган. Тақвим ҳижрадан йилбоши сифатида андоза олган бўлиб, бироқ классик исломий тақвимдан фарқли ўлароқ қуёшли (ёки тропик) йил билан бутунлай тўғри келади. Шу сабабли эроний тақвим ойлари исломий тақвимдан фарқланиб, фақат йилнинг ўша-ўша ойларига тўғри келади. Эроний тақвимнинг бошланиши, кун ва туннинг тенглашиши куни — яъни Наврўз байрамидан (21-март) бошланади.

Тарихи

Қадимги форс тақвими

Қадимий форслар тақвимида, худди қадимги ҳинд тақвими каби олтита фасл мавжуд бўлиб, ҳар бир фасл қарийб икки ойга тўғри келган. Қадмиги форслар маданияти Месопотамия маданияти билан кесишган даврдан бошлаб, икки маданият тақвими қарийб бир хил кўринишга келган. Ушбу тақвимда йил кун ва тун бирлашиши кунида бошланиб, 12 ойдан иборат бўлган. Ҳар бир ой 29 ёки 30 кунни ташкил этган. Умумий ҳисобда бир йил ушбу тақвимда 354 кундан иборат бўлган. Тропик йил билан фарқ ўрнини босиш учун ҳар олти йилда ўн учинчи ой қўшилган[1].

Зардуштий тақвим

Авеста тилидаги язата номи Маъноси Ўртафорс тилидаги номи Замонавий форс тилидаги номи
Оригинал Транскрипсия
1 Фраwаšинąм Фраваши (Илк танлов) Фраwардīн فروردین Фарвардīн
2 Аšаҳе Ваҳиšтаҳе Аша Ваҳишта
(Энг яхши ҳақиқат)
Ардwаҳиšт اردیبهشت Ордīбеҳеšт
3 Ҳаурватāтō Ҳаурватат (Яхлитлик) Хордāд خرداد Хордāд
4 Тиšтреҳе Тиштрия (Сириус юлдузи) Тīр تیر Тīр
5 Амəрəтатāтō Амеретат (Ўлмаслик) Амурдāд مرداد Мордāд
6 Хšаθраҳе Wаиреҳе Хшатра Ваиря
(Хоҳиш ҳукмдорлиги)
Šаҳреwар شهریور Šаҳрīвар
7 Миθраҳе Митра (Келишув) Миҳр مهر Меҳр
8 Апąм Апам (Сувлар) Āбāн آبان Āбāн
9 Āθрō Аур (Олов) Āдур آذر Āзар
10 Даθуšō Даушо
(Яративчи, яъни Ахура Мазда)
Дай دی Дей
11 Wаŋҳə̄уš Манаŋҳō Воху Мана
(Яхши ният)
Wаҳман بهمن Баҳман
12 Спəнтайā̊ Āрматōиš Спента Армаити
(Муқаддаслик)
Спандармад اسفند Эсфанд

Жалолий тақвими

Салжуқийлар сулоласидан (1038–1194) чиққан ва Жалолиддин Маликшоҳ И (1055-1092) номи билан машҳур подшоҳ. 1072–1092 йиллари ҳукмронлик қилган. Унинг даврида Исфаҳондаги расадхонада Умар Хайём ва замонасининг бошқа буюк олимлари томонидан тузилган тақвим. Ушбу тақвим Жалолиддин Маликшоҳ лақабига атаб, Жалолий тақвими деб юритилган.

Хоний тақвими

Ўн икки йилли ҳайвонот йиллари

ХИИИ-асрда Яқин Шарқ Мўғуллар истилоси туфайли уларга бўйсундирилган эди. Мўғулларнинг ушбу истилоси натижасида улар томонидан Яқин Шарққа қадимий Хитой маданиятидаги ўн икки йиллик ҳайвонот йиллари кириб келди. Ушбу тақвимдаги йилларда ҳар бир йил муайян ҳайвонга бағишланган эди. Мўғуллар келтирган янгилик Яқин Шарқда дарров оммабопликни қўлга киритмади, аммо кейинроқ ўша ердаги халқларнинг тақвимига кириб борди ва ушбу тақвимларнинг ажралмас қисмига айланди. Айнан ўша пайтларда исломий тақвимда ушбу ўн икки йиллик ҳайвонот йиллари кириб боришга улгурган эди.

Ўн икки йилни қуйидаги ўн икки ҳайвон тасвирлар эди: сичқон, буқа, йўлбарс, қуён, аждар, илон, от, эчки ёки қўй, маймун, хўроз, ит, қобон (тўнғиз) ёки чўчқа.

Замонавий тақвим

ХХ-аср бошидаги ислоҳотлар

Эронда

Афғонистонда

1922-йилда Афғонистонда Эрондаги ислоҳотлар қабул қилинади ва ушбу тақмив Афғонистон ҳудудида расмий тақвим деб эълон қилинади. Бундан олдин ушбу мамлакатда ойли ҳижрий тақвим ишлатилиб келинар эди. Ойлар номлари сифатида эса буржлар номлари ишлатилган. Янги тақвимда ойлар номлари Афғонистоннинг икки давлат тилларидан бири — дарий тилида худди Эрондаги форс тилидагидек номланади. Афғонистондаги яна бир давлат тили — пушту тилида эса ойлар номлари форс тилидан ўгирилган.

Замонавий тақвим ойлари номлари

Кунлар сони Эрондаги форс тилида Курд тилида Афғонистондаги дарий тилида Афғонистондаги пушту тилида Григориан тақвим билан туташиши
(кабиса йилларисиз)
ХФА Оригинал Ўзбек тилида Лотин ёзувида Араб ёзувида ХФА Оригинал ХФА Оригинал
1 31 фæрвæрдин فروردین Форвардин Хакелêwе خاکەلێوە ҳамал حمل wраи ورى 21-март — 20-апрел
2 31 ордиːбеҳеʃт اردیبهشت Ордибеҳешт Гуллан (Банемер) گوڵان саwр ثور ɣwажаи غویى 21-апрел — 21-май
3 31 хордɒːд خرداد Ҳурдод Cозердан جۆزەردان дʒаwзɒ جوزا ɣбарɡолаи غبرګولى 22-май — 21-июн
4 31 тиːр تیر Тир Пûşпер پووشپەڕ саратɒн سرطان т͡ʃунɡɑʂ چنګاښ 22-июн — 22-июл
5 31 мордɒːд مرداد Мурдод Гелаwêж گەلاوێژ асад اسد змараи زمرى 23-июл — 22-август
6 31 ʃæҳриːвæр شهریور Шаҳривор Херманан خەرمانان сонбола سنبله wаʐаи وږى 23-август — 22-сентябр
7 30 меҳр مهر Меҳр Резбер ڕەزبەر мизɒн میزان тəла تله 23-сентябр — 22-октябр
8 30 ɒːбɒн آبان Абон Хезеллwер (Геларêзан) گەڵاڕێزان 'ақраб عقرب лаɻам لړم 23-октябр — 21-ноябр
9 30 ɒːзæр آذر Азар Сермаwез سەرماوەز қаwс قوس линдəи لیندۍ 22-ноябр — 21-декабр
10 30 деж دی Дей Бефранбар بەفرانبار дʒади جدی марɣумаи مرغومى 22-декабр — 20-январ
11 30 бæҳмæн بهمن Баҳман Рêбендан ڕێبەندان далвæ دلو салwɑɣə سلواغه 21-январ — 19-феврал
12 29/30 эсфæнд اسفند Эсфанд Реşэме ڕەشەمە ҳут حوت каб كب 20-феврал — 20-март

Фасллар

Эроний тақвимда йил анъанавий тўрт фаслга бўлинади. Ўз навбатида, ҳар бир фасл уч ойдан ташкил топади.

Ҳафта кунлари

Эроний тақвимда ҳафта шанба кунида бошланиб жума кунида тугайди. Жума расмий дам олиш куни деб эълон қилинган.

  • Шанба — (форсча: شنبه‎‎) Шанбе;
  • Якшанба — (форсча: یکشنبه‎‎) Якшамбе;
  • Душаунба — (форсча: دوشنبه‎‎) Душанбе;
  • Сешанба — (форсча: سه شنبه‎‎) Сешанбе;
  • Чоршанба — (форсча: چهارشنبه‎‎) Чоршанбе;
  • Пайшанба — (форсча: پنجشنبه‎‎) Панжшанбе;
  • Жума — (форсча: جمعه‎‎) Жума, баъзида Одина (форсча: آدینه‎‎).

Ҳафта кунларининг номланиши якшанбадан бошлаб то пайшанбагача шанба сўзига қўшимча сон номи (форс тилида) қўшилади ва шу тариқа ушбу кунлар номлари келиб чиқади. Масалан: якшанба — «биршанба», душанба — «иккишанба», сешанба — «учшанба». Жума куни номланиши эса араб тилидан келиб чиқган бўлиб — мажлис (мусулмонлардаги анъанавий жума намози назарда тутилади) деган маънони билдиради.

Григориан тақвим билан туташиши

Юлдузча билан Наврўзнинг 20-март куни келиши кўрсатилган[2].

Григориан йил Эроний тақвим ва қуёшли ҳижра йили
1999—2000 1378
2000—2001 1379*
2001—2002 1380
2002—2003 1381
2003—2004 1382
2004—2005 1383*
2005—2006 1384
2006—2007 1385
2007—2008 1386
2008—2009 1387*
2009—2010 1388
2010—2011 1389
2011—2012 1390
2012—2013 1391*
2013—2014 1392
2014—2015 1393
2015—2016 1394
2016—2017 1395*
2017—2018 1396
2018—2019 1397
2019—2020 1398
2020—2021 1399*
2021—2022 1400

Манбалар

  1. ↑ С. Ҳ. Тақизадеҳ: Олд Ираниан Cалендарс
  2. ↑ Персиан cалендар бй Ҳолгер Оэртел, 2012-07-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-11-23

Ҳаволалар