Эсе Капи масжиди (туркча: Эсе Капı Месcиди), шунингдек, Исо Капи масжиди деб аталади, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Усмонийлар масжиди. Бино дастлаб Византия шарқий православ черкови бўлган[1].

Масжид
Эсе Капи масжиди
туркча: Эсе Капı Месcиди
Эсе Капи масжиди
Мамлакат  Туркия
Шаҳар Истанбул
Координаталар 41°00′17″Н 28°56′24″Э / 41.004662°Н 28.939911°Э / 41.004662; 28.939911
Византия Константинопол харитаси. Эсе Капи Месcиди шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида, Константин деворлари ва Месенинг жанубий тармоғи ўртасидаги бурчакда жойлашган.

Жойлашуви

Масжид Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Давутпаşа маҳалласида[2], Византия империясига тегишли бошқа бир бино Санcактар Ҳайреттин масжидидан тахминан 500 метр шарқ-шимоли-шарқда жойлашган. Ҳозирда Cерраҳпаşа университети касалхонаси мажмуаси ичида жойлашган.

Тарихи

Византия даври

Ушбу Византия биносининг қачон ва ким томонидан қурилганлиги маълум эмас. Бино Константинополнинг еттинчи тепалиги жанубий ёнбағридаги Далматоу маҳалласида, Мармар денгизига қараган ҳолда жойлашган. Черков ХИИИ аср охири ва ХИВ аср бошларида Палеологлар даврида қурилган деб тахмин қилинади[3].

Усмонийлар ва замонавий давр

Масжиднинг 1877-йилда А. Г. Паспатеснинг Византия топографик тадқиқотларидан олинган чизмаси

1453-йилда Константинопол Усмонийлар қўлига ўтгач, 1509-йилда бино зилзила натижасида вайрон бўлган[4]. 1551–1560-йилларда вазир Ҳадим Иброҳим пошо (вафоти: 1562–1563) черковни кичик масжидга айлантирган. Шу билан бирга сарой меъмори Хўжа Синонга мавжуд мажмуани кенгайтиришни буюрган. Синон қадимги черковга улаб, мадраса ва дарсхона (бошланғич мактаб) қурган[5][6]. ХВИИ аср давомида мажмуа бир неча марта зилзилалар натижасида вайрон бўлган ва 1648-йилда қайта тикланган[7]. 1741-йилда Аҳмад оға мажмуа ҳудудида кичик фаввора қурилишига ҳомийлик қилган[6][7]. 1894-йилда Истанбулда содир бўлган зилзила бинони вайрон қилган, фақат иккита девор зилзилага бардош берган, шундан кейин бино ташлаб қўйилган[7]. Вайроналар ҳозирда Истанбул университетининг тиббиёт факултети жойлашган Cерраҳпаşа касалхонаси боғида жойлашган. Сўнгги йилларда бино ўрганилган ва асл шаклига кўра реконструксия қилинган[8]. Ҳозирги кунда масжид яна қайта ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Меъморчилиги

Масжид тўртбурчак режага эга, томонларининг узунлиги бўйига 17,0 м, энига 6,80 м[9][10].

Ҳовлининг икки томонини мадраса эгаллаган бўлиб, мадрасада талабалар учун ўн битта хона ажратилган[11][12]. Ҳовлига кириш қисми кичик севил билан безатилган[12].

Манбалар

  1. ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 118.
  2. ↑ „Арчаэологиcал Деструcтıон ин Туркей, прелиминарй репорт“ (ПДФ), Мармара Регион – Бйзантине, ТАЙ Прожеcт, 29-бет, қаралди: Април 13, 2012
  3. ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 118.
  4. ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 118.
  5. ↑ Неcипоĝлу (2005), п.392
  6. ↑ 6,0 6,1 Эйиcе (1955), п.90
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Мüллер-Wиэнер (1977), п. 119.
  8. ↑ „İса Капı Мосқуэ“. Тҳе Бйзантине Легаcй. Қаралди: 2020-йил 25-сентябр.
  9. ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 119.
  10. ↑ Мамбоурй (1953) п.302
  11. ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 118.
  12. ↑ 12,0 12,1 Эйиcе (1955), п.90

Адабиётлар

  • Мамбоурй, Эрнест. Тҳе Тоурисц' Истанбул. Истанбул: Çитури Бирадерлер Басıмеви, 1953. 
  • Жанин, Раймонд. Ла Гéограпҳиэ Эccлéсиастиқуэ де л'Эмпире Бйзантин. 1. Парт: Ле Сиèге де Cонстантинопле эт ле Патриарcат Оэcумéниқуэ. 3рд Вол. : Лес Éглисес эт лес Монастèрес. (фр). Парис: Институт Франçаис д'Этудес Бйзантинес, 1953. 
  • Эйиcе, Семави. Истанбул. Петите Гуиде а траверс лес Монуменц Бйзантинс эт Турcс (фр). Истанбул: Истанбул Матбаасı, 1955. 
  • Мüллер-Wиэнер, Wолфганг. Билдлехикон зур Топограпҳиэ Истанбулс: Бйзантион, Константинуполис, Истанбул бис зум Бегинн д. 17 Жҳ (де). Тüбинген: Wасмутҳ, 1977. ИСБН 9783803010223. 
  • Неcипоĝлу, Гулру. Тҳе Аге оф Синан: Арчитеcтурал Cултуре ин тҳе Оттоман Эмпире. Лондон: Реактион Боокс, 2005. ИСБН 978-1-86189-244-7.