Ишимхон, Эсимхон, Есимхон, Ишим Султон (1565 — 1628) — Қозоқ хонлиги хони (1598—1628). Ши-ғайхоннинг ўғли, Таваккалнинг укаси ва вориси. Абдуллахон ИИ билан угли Аб-дулмўминхон ўртасидаги низолардан фойдаланиб акаси билан Туркистон ва Тошкентни эгаллаган (1598), бу шаҳарлар қозоклар қудратининг марказига айланган, чунки Еттисувда уларни қалмоқлар сиқиб чиқармоқда эди. Абдул-мўминхон тахтга ўтирганда (1598) унинг амакиваччаси Ҳазора султон Тошкентда исён кўтариб, ўзини мустақил деб эълон қилган. Уни Жонибек султон ўғли Рустам султон қўллаб-қув-ватлаган. Абдулмўминхон катта қўшин билан исённи бостириб қайтган. Абдул-мўминхон вафотидан сўнг И. акаси билан Тошкент ва Мовароуннаҳрни бўйсундиришга ҳаракат қилган. Дастлаб улар Тошкентни, сўнгра Самарқандни эгаллаб, Бухорога юриш қилишган. Бироқ, Бухоро яқинидаги жангда Таваккал оғир яраланиб, Тошкентда вафот этгач, бу уриниш беҳуда кетган. Махмуд ибн Валштт ёзишича, Тошкентни И. қўлидан озод қилишда кўрсатган хизматлари учун Бухоро хони Вали Муҳаммад 1607-йил Тошкент шайхлари, ула-мо-ю фузалоларига инъомлар бериб, суюрғолпар тортиқ қилган. И. Имомқулихон билан Тошкент, Туркистон ва Сир-дарё бўйидаги ҳудудларга эгалик қилиш учун узоқ муддат мунтазам урушлар олиб борган.

И. Мўғулистонлати чиғатоийлардан Чалиш ва Турфон ҳокими Абдураҳимхон билан иттифоқчилик ва қариндошлик муносабатларини ўрнатган, хусу-сан, унинг қизига уйланган, Абдураҳимхон эса И.нинг укаси Кучук султоннинг қизига уйланган. Бунинг натижасида И. Чалиш ва Турфонни Аб-дураҳимхон билан бирга бошқарган. И.га тобе қозоқ урутлари бир неча йиллар мобайнида ушбу ҳудуддаги яйловларда кўчиб юрганлар. И. ва унга тобе уруғлар Шарқий Туркистондаги чиғатоийлар ўртасидаги низоларда иштирок этганлар (1619—25). 1625-йил И. Туркистонга қайтиб кетган. Хоразмдаги тахт учун курашлар даврида Абулғозий Баҳодирхон И. ҳузурига қочиб борган (1627). 1627-йил И. қалмиклар устига юриш қилган пайтда, Тошкент хони Турсун Муҳаммад кўп сонли қўшини билан И.нинг Туркистон атрофидаги ўрдусига ҳужум қилиб, кўплаб аёллар ва ёш болаларни асир олиб Тошкентга қайтган, сўнгра Сайрамга тобе Саййид сўкмас мавзеида қалмиқлар юртидан қайтаётган И.га қарши чиққан. Жангда И. ғолиб келган, Тошкентга қочган Турсун Муҳаммадни яқин амалдорлари ва қўшини исён кўтариб қатл этишган (1628). И. Турсун Муҳаммаднинг калласини Имомқулихон ҳузурига юборган. Бунинг эвазига Имомқулихон махсус ёрлиқ билан Тошкент, Туркистон ва Сир-дарё бўйидаги бошқа шаҳар, қалъаларни И.гатуҳфа қилган. И. вафотидан сўнг Бухоро қўшинлари Тошкентни эгаллаган. Уни бошқариш Боқи Муҳаммаднинг ўғли Абдулла султонга топширилган.

Манба: Маҳмуд ибн Вали, Море тайн, Т., 1977.

Ад: Ахмедов Б. А., Историко-географи-ческая литература Средней Азии ХВИ—ХВИИИ вв. Писменниэ памятники, Т., 1985; Материали по истории казахских ханств ХВ—ХВИИИ веков, Алма-Ата, 1969; Материали по истории Средней и Сентралной Азии Х—ХИХ вв., Т., 1988[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил