Эскорт (франс.) — қўриқлаш (ҳимоялаш) ва кузатиш учун белгиланган кемалар, самолётлар гуруҳи, ҳарбий бўлинма. Денгиз йўлларида ҳарбий, транспорт ёки ёрдамчи кемаларни кузатиб бориш эскадра миноносецлари (эсминецлар), соқчи кемалар, сув ости кемалари ҳамда самолётлар ёрдамида амалга оширилади. Автотранспортлар ва қўмондоштарнинг самолётларини кузатиб бориш учун ҳаво Э.идан фойдаланилади. Эътиборли кишиларни кутиб олиш ва кузатиб боришда, кўмиш маросимлари ва бошқалар ҳолларда фахрий Э. қўйилади.