Eskulap ilon
Qiyofa
Эскулап илон — сувилонлар оиласига мансуб илон. Узунлиги 1,5 м гача. Ранги қўнғирсарғиш, қўнғир тусдан кулранг ва деярли қора ранггача; баъзан танасининг устки томонида ингичка оқиш тўрсимон ҳошия бўлади. Жанубий, Ўрта ва Шарқий Европа, Кичик Осиё ва Ғарбий Африка шимоли, Ғарбий Кавказ, Европанинг жан. да тарқалган. Тоғларнинг тошли ён бағирлари, харобалар ва баргли ўрмонларда яшайди. Кемирувчилар ва майда қушлар билан озиқланади. Ўлжасини танаси билан ўраб олиб, бўғиб ўлдиради.
Урғочиси 5—8 та тухум қўяди. қадимий Рим шифокорлик худоси эскулап қўлидаги ҳассада Эскулап илон расми тасвирланганлиги тахмин қилинади (номи шундан).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |