Эсма Султон (усмонли туркча: اسما سلطان‎‎; 1873-йил 21-март — 1899-йил 7-май) — Усмонийлар маликаси, Усмонийлар империяси султони Абдулазиз ва Гевҳери Кадıннинг қизи.

Эсма Султон
Туғилиши 21-март 1873-йил
Долмабаҳçэ саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 7-май 1899-йил(1899-05-07)
(26 ёшда)
Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Кабасакал Черкас Меҳмед пошо (турм. 1889)
Фарзандлари
  • Султонзода Ҳасан Бедриддин бей
  • Султонзода Ҳусайн Ҳайриддин бей
  • Миҳрибон Хонимсултон
  • Султонзода Меҳмед Саадиддин бей
  • Султонзода Абдуллоҳ бей
Сулола Усмонийлар
Отаси Абдулазиз
Онаси Гевҳери Кадıн
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Эсма Султон 1873-йил 21-мартда Долмабаҳçэ саройида туғилган[1][2]. Унинг отаси Усмонийлар империяси султони Абдулазиз бўлиб, у султон Маҳмуд ИИ ва Пертевниял Султоннинг ўғли эди. Онаси эса Гевҳери Кадıн бўлган[3]. Эсма Султон Гевҳери Кадıннинг энг катта фарзанди эди. Шаҳзода Меҳмед Сейфиддин унинг туғишган укаси бўлган[4][5].

Отаси султон Абдулазиз 1876-йил 30-майда вазирлари томонидан тахтдан ағдарилгач, унинг жияни Мурод В тахтга ўтирди[6] ва эртаси куни Абдулазиз Ферие саройига кўчирилди[7]. Абдулазизнинг атрофидагилар Долмабаҳçэ саройини тарк этишни истамаганлари учун уларни қўлларидан ушлаб, мажбуран Ферие саройига чиқариб юборишган. Бу жараёнда уларни бошдан-оёқ тинтув қилишиб, қимматбаҳо буюмларининг барчасини тортиб олишган[8]. 1876-йил 4-июнда[9] Абдулазиз сирли тарзда вафот этган[10].

Ўша пайтда уч ёшда бўлган Эсма ўгай акаси, валиаҳд Шаҳзода Юсуф Иззеддин назорати остида вояга етди. Унинг қошлар қия, кўзлари қора ва йирик, юзи узун, териси оқ, сочлари калта, бўйи баланд бўлган[5]. Эсма Султон 1879-йилда Иҳламур павилонида акалари Шаҳзода Меҳмед Сайфиддин ва Шаҳзода Меҳмед Шавкат, шунингдек, султон Абдулҳамид ИИ нинг фарзандлари Шаҳзода Меҳмед Салим ва Зекие Султон билан бирга таълим олишни бошлади[11].

Никоҳи

1889-йилда султон Абдулҳамид ИИ Эсма Султон, унинг икки синглиси Солиҳа Султон ва Нозима Султоннинг никоҳини ўз қизи Зекие Султонникига қўшиб ўтказди[12].

Эсма Султон 1889-йил 20-апрелда ўн олти ёшида Йıлдıз саройида Дамат Кабасакал Черкас Меҳмед пошога турмушга чиқди. Пошо бундан олдин султон Абдулмажид И нинг қизи Наиле Султонга уйланган ва Эсмадан йигирма ёш катта эди. Эсма Султонга уйланиш учун пошо Наиле Султоннинг вафотидан кейин никоҳланган иккинчи хотини, чет эллик аёл билан ажрашган. Эсма Султон никоҳидан кейин илгари Меҳмед пошо ва Наиле Султон яшаган, „Эсма Султон саройи“ номи билан танилган саройга кўчиб ўтган[13].

1890-йилда уларнинг никоҳидан бир йил ўтиб, Эсма Султон биринчи фарзанди Султонзода Ҳасан Бадриддин бейни (вафоти: 1909-йил)[14], 1892-йилда иккинчи фарзанди Султонзода Ҳусайн Ҳайриддин бейни (вафоти: 1987-йил)[14][15], 1894-йилда учинчи фарзанди, гўдаклигида вафот этган Миҳрибон хонимсултонни[16], 1895-йил 14-июнда тўртинчи фарзанди Султонзода Саадеддин Меҳмед бейни (вафоти: 1976-йил)[15][17], 1899-йилда эса бешинчи ва энг кичик фарзанди Султонзода Абдуллоҳни (ўлик туғилган) дунёга келтирган[14][15].

Вафоти

Эсма Султон 1899-йил 7-майда йигирма олти ёшида туғруқ пайтида вафот этган ва Истанбулнинг Эминöнü ҳудудидаги Янги масжидда султон хонимлар мақбарасига дафн қилинган[3][18][19][20]. Ўлимидан сўнг султон Абдулҳамид ИИ султон Мурод В нинг қизи Ҳадича Султонни Эсманинг эри Меҳмед пошога турмушга беришга қарор қилган. Бироқ улар никоҳдан ўтмаган[21].

Фарзандлари

Исм Туғилган Вафот этган Изоҳлар
Султонзода Ҳасан Бадриддин бей 1890 1909-йил 21-январ Уйланмаган, фарзандсиз, вафотидан кейин Янги масжидга дафн қилинган[22].
Султонзода Ҳусайн Ҳайриддин бей 1892[23] 1987[23] Уйланмаган, фарзандсиз.
Миҳрибон хонимсултон[16] 1894 1894[16] 6 ойлигида вафот этган ва Яҳё Афанди қабристонига дафн қилинган[16].
Султонзода Меҳмед Саадеддин бей Османсой 1895-йил 14-июн[23] 1970[23] Уйланган, уч ўғил кўрган, улар: Алп Саадеддин Муҳаммад бей Османсой (1930-йилда туғилган, бир ўғил ва икки қиз кўрган), Кая Моҳамед бей Османсой (1937-йилда туғилган) ва Айдин Моҳамед бей Османсой (1947-йилда туғилган).
Султонзода Абдуллоҳ бей[16]. 1899-йил 5-май 1899-йил 5-май[16] Ўлик туғилган, Яҳё Афанди қабристонига дафн қилинган. Онаси ҳам уни туғиш вақтида вафот этган[16].

Шажараси

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Энcйcлопæдиа Британниcа, Вол.7, Эдитед бй Ҳугҳ Чишолм, (1911), 3; Cонстантинопле, тҳе cапитал оф тҳе Туркиш Эмпире…
  2. ↑ Британниcа, Истанбул (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-12-18 санасида архивланган):Wҳен тҳе Републиc оф Туркей wас фоундед ин 1923, тҳе cапитал wас мовед то Анкара, анд Cонстантинопле wас оффиcиаллй ренамед Истанбул ин 1930.
  3. ↑ 3,0 3,1 Броокес 2010, с. 281.
  4. ↑ Улуçай 2011, с. 233.
  5. ↑ 5,0 5,1 Сакаоğлу 2008, с. 645.
  6. ↑ Зüрчер, Эрик Ж.. Туркей: А Модерн Ҳисторй, Ревисед Эдитион. И.Б.Таурис, Оcтобер 15, 2004 — 73-бет. ИСБН 978-1-850-43399-6. 
  7. ↑ Шаw, Станфорд Ж.; Шаw, Эзел Курал. Ҳисторй оф тҳе Оттоман Эмпире анд Модерн Туркей: Волуме 2, Реформ, Револутион, анд Републиc: Тҳе Рисе оф Модерн Туркей 1808–1975, Волуме 11. Cамбридге Университй Пресс, 1976 — 164-бет. ИСБН 978-0-521-29166-8. 
  8. ↑ Броокес 2010, с. 40.
  9. ↑ Дависон, Родериc Ҳ.. Реформ ин тҳе Оттоман Эмпире, 1856–1876. Принcетон Университй Пресс, Деcембер 8, 2015 — 341-бет. ИСБН 978-1-400-87876-5. 
  10. ↑ Броокес 2010, с. 43.
  11. ↑ Уру, Cеврие. Султан Абдüлҳамид'ин кıзı Зекие Султан'ин Ҳаяти (1872–1950), 2010 — 6-бет. 
  12. ↑ Броокес 2010, с. 159.
  13. ↑ Сакаоğлу 2008, сс. 645–646.
  14. ↑ 14,0 14,1 14,2 Вâсıб, Али; Османоğлу, Осман Селаҳеддин. Бир şэҳзаденин ҳâтıрâтı: ватан ве менфâда гöрдüклерим ве иşиттиклерим. ЙКЙ, 2004 — 440-бет. ИСБН 978-9-750-80878-4. 
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 Бардакçı, Мурат. Сон Османлıлар: Османлı ҳанеданıнıн сüргüн ве мирас öйкüсü. İнкıлâп, 2008 — 312-бет. ИСБН 978-9-751-02616-3. 
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 16,4 16,5 16,6 Şэҳсувароğлу, Ҳалук Й.. Асıрлар боюнcа İстанбул: Эсерлери, Олайларı, Кüлтüрü. Енигüн Ҳабер Ажансı, 2005 — 148-бет. 
  17. ↑ Реşад, Экрем; Осман, Ферид. Мусаввер невсâл-и Османî, 1911 — 70-бет. 
  18. ↑ „Брıэф Ҳıсторй: Тҳе Легендарй Оригин Оф Тҳе Дйнастиc Фамилй, Тҳе Османлис, Г – Öдевсел“. Одевсел.cом. 2018-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-октябр.
  19. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 646.
  20. ↑ Улуçай 2011, с. 236.
  21. ↑ Öрик, Наҳид Сıррı. Билинмеен яşамларıйла сарайлıлар. Тüркие İş Банкасı, 2002 — 40-бет. ИСБН 978-9-754-58383-0. 
  22. ↑ Ҳаккı Öнкал. Османлı ҳанедан тüрбелери. Кüлтüр Баканлığı, 1992 — 206-бет. ИСБН 978-975-17-1009-3. 
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 23,3 ПАЗАН, İбраҳим „Киşисел Ресми Wеб Ситеси“ (тр). Др. İбраҳим Пазан (2015-йил 17-август). Қаралди: 2022-йил 9-март.

Адабиётлар

  • Броокес, Доуглас Сcотт. Чўри, малика ва муаллима: Усмонли ҳарамидан овозлар. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мулкнинг аёл султонлари: Вâлиде султонлар, ҳâтунлар, ҳасекилар, кадıнефендилар, султанефендилар. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Подшоҳларнинг аёллари ва қизлари. Анқара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.