Eson Lutfullayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
- Зиёсферада исми Эсон ва фамилияси Лутфуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Эсон Лутфуллаев (1935.25.11, Фориш тумани — 2000-йил, 12-январ, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ҳофизи (1997). Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд драма театри (1956—57), Ўзбек давлат филармонияси (1957—60), "Мақом" ансамбли (1960—2000)да ишлаган. Ёқимли, диапазони кенг ва кучли овоз соҳиби. Ус тозлари Ж. Султонов ва М. Узоқов анъаналарининг давомчиси. Репертуаридан мақом ва мумточ ашула йўллари ("Наврўзи сабо". "Феруз И—ИИ". "Мўғулчаи Наво". "Чапандози Баёт", "Чоргоҳ И", "Бухоро Ироғи", "Сувора" ва бошқалар), катта ашулалар ("Соғиндим", "Оҳким" ва бошқалар), 100 га яқин ўзи басталаган ашулалар ("Кўзига сурма қилди", "Юраги тоза бўлсин", "Зор этма", "Дастингдан", "Ноз уйқуси", "Афсона деб" ва бошқалар) ўрин олган. Ўзбекистон телевидениесида Л. ижодига бағишланган 2 та видеофилм ("Эсон Лутфуллаев куйлайди", 1991; "Бокира туйғулар", 1998) суратга олинган, Л. ижро этган ашулалар грампластинкада чиқарилган ("Эсон Лутфуллаев куйлайди" ва бошқалар)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |