Эсперáнто (эспер. Esperanto) — энг кенг тарқалган сунъий тил (лойиҳавий, деб ҳам аталади; турли манбаларга кўра ҳозир дунёда 2 миллиондан 20 миллионгача эсперантистлар яшайди). Варшавалик окулист Лазар (Людвиг) Маркович Заменҳоф томонидан 1887-йили ўн йиллик меҳнат натижаси ўлароқ яратилган. Нашр қилинган биринчи китоби „Д-ро Эсперанто. Лингво интернаcиа. Антаŭпароло каж плена лернолибро“ („Доктор Умидвор. Халқаро тил. Муқаддима ва тўлиқ дарслик“), деб аталган. Заменҳофнинг тахаллуси — Эсперанто — тез орада шу тилнинг номига айланди.

Эсперанто
Миллий номи Эсперанто
Мамлакатлар Полша
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 200 000 - 2 000 000
Туркумланиши
Алифбоси лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 эо
ИСО 639-2 эпо
ИСО 639-3 эпо
Эсперанто байроғи

Эсперанто — халқаро сунъий тиллардан энг кўп тарқалгани (қаранг: Халқаро тиллар, Интерлингвистика). 1887-йилда варшавалик врач Л. Л. Заменгоф томонидан яратилган. Унинг лақаби — „Эсперанто“ (Э.да езрегапго — ишонувчан демакдир) тилнинг номига айланган. Э. дастлаб Россия ва Полшада тарқалган, лекин ХХ аср бошларига келиб Франсия, Англия ва бошқалар мамлакатларда кўплаб мухлисларга эга бўлиши оқибатида эсперанточилар ҳаракати халқаро даражага кўтарилади.

Э. байналмилал лексика (асосан, роман тиллари, қисман герман ва славян тиллари материаллари) асосида тузилади. Чекланган миқдордаги ўзаклардан тилнинг бутун луғат таркибини ишлаб чиқиш имконини берадиган сўз ясовчи аффикслар муҳим аҳамиятга эга. Э. грамматикаси табиий тиллар грамматикасига қараганда содда ва қатъий меъёрлашган: унда сўз туркумларини ифодаловчи 11 тагина вариантлашмаган қўшимча мавужуд. Бопгқа кўплаб аффикслар ҳам муайян шаклларни ифодалаш учун „ихтисослашган“. Э.да урғу, асосан, сўз охиридан 2бўғинга тушади.

Э. ўзининг пайдо бўлган давридан ҳозирги гача тадрижий ривожланиб келди: у дастлаб славян тиллари материалларига асосланган бўлса, кейинчалик бу тамойил миллий таъсирлардан ҳоли бўлган халқаро стандартни ишлаб чиқиш билан алмашинади; тилдан фойдаланишнинг янги соҳалари ўзлаштирилади; турли функсионал (сўзлашув, илмий, бадиий, публицистик) услублар пайдо бўлди; Э.нинг дастлабки асосий луғавий бойлиги ва грамматик қурилиши айнан сақланиб қолган ҳолда, луғавий захира янги ўзаклар (кўпроқ илмийтехник терминлар) билан бойиб, 1887-йилдаги 927 ўзак 1984-йилда 16 минг ўзакка етади. Э. фонетикаси, грамматикаси ва сўз ясалишида ҳам, унинг кўп миллатли муҳитда қўлланиши муносабати билан бир қанча ўзгаришлар рўй беради: байналмилал бўлмаган товушлар ва товуш қўшилмалари бартараф этилади, узун сўзлар қисқартирилади, уларнинг морфологик қурилиши соддалаштирилади ва бошқалар. Э.да кўплаб оригинал (жумладан, шеърий) адабиёт мавжуд. Таржима асосидаги бадиий адабиёт эса 50 дан ортиқ тиллардан таржима қилинган антик ва ҳозирги адабиётлар асарларидан иборат (Софокл, Эзоп, Данте, Шекспир, Гёте, Пушкин, Л. Толстой, Есенин, Маяковский ва бошқаларнинг асарлари); махсус, илмийтехникавий адабиёт ҳам бор. Э., шунингдек, матбуот (140 га яқин даврий нашр) ва радиоэшиттиришларда (9 та радиостансия эшиттиришлари) ҳам қўлланади.

Кўплаб мамлакатлар вакилларини ўз ичига олган халқаро Эсперанто академияси (1908-йилда ташкил топган) Э.ни меъёрлаштиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи ҳамда Э.га киритиладиган янги ўзакларни тасдиқловчи ташкилот ҳисобланади.

Адабиётлар

  • Проблемм интерлингвистики, М., 1976; Исаев М. И., Язмк эсперанто, М., 1981; Семенова З. В., Исаев М. И.,Учебник язнка эсперанто, М., 1984.

Тил

Эсперанто ҳар қандай зиёли киши учун иккинчи (она тилидан сўнг) тил бўлиб, универсал халқаро тил бўлиши мақсадида яратилган (Истисно: бугунги кунда эсперантони ўз она тили, деб тан олувчилар (денаскулож) ҳам мавжуд, уларнинг сони 200 дан 2 минггачадир). Эсперанто тилини ўрганиш нисбатан осонлиги ҳамда унинг нейтраллиги, этник эмаслиги тиллараро тўсиқни бемалол енгиб ўтишга ёрдам қилади.

Алифбо ва талаффуз

Алифбо: А, Б, C, Ĉ, Д, Э, Ф, Г, Ĝ, Ҳ, Ĥ, И, Ж, Ĵ, К, Л, М, Н, О, П, Р, С, Ŝ, Т, У, Ŭ, В, З.

Ҳар бир ҳарфга битта товуш мос келади (фонетик хат). Ҳарф ўқилиши унинг сўздаги жойлашишига боғлиқ эмас (хусусан, сўз охиридаги жарангли ундошлар ўқилмайди).

Урғу доим охиргидан олдинги бўғинга тушади.

C (cо) ц, деб талаффуз қилинади: cентро — марказ, сcено — саҳна. Ĉ (ĉо) ч, деб талаффуз қилинади: ĉэфо — шеф, бошлиқ; ĉоколадо — шоколад. Г (го) доим г, деб талаффуз қилинади (баъзи тиллардаги каби ж эмас): групо — гуруҳ, географио — жўғрофия. Ĝ (ĝо) ж, деб талаффуз қилинади: ĝардено [жардéно] — боғ, этаĝо [этáжо] — қават. Ҳ (ҳо) инглизчадаги ҳ каби бўғиқ талаффуз қилинади: ҳоризонто — уфқ. Ĥ (ĥо) ўзбекчадаги х каби талаффуз қилинади: ĥамелионо — буқаламун, ĥирурго — жарроҳ, ĥолеро — ўлат. Ж (жо) — й,деб талаффуз қилинади: жагуаро — ягуар, жам — аллақачон. Ĵ (ĵо) русчадаги ж каби талаффуз қилинади: ĵаргоно — жаргон, ĵалузо — рашк, ĵурналисто — мухбир. Ŝ (ŝо) ш, деб талаффуз қилинади: ŝи — у, ŝаблоно- шаблон. Ŭ (ŭо) — инглизчадаги w каби талаффуз қилинади: паŭзо — пауза, Эŭропо — Европа.

<пҳонос филе="Патро Ниа.огг">Талаффуз намунаси ("Ҳазрат" дуоси)</пҳонос>

Луғат

Сўзларнинг кўпчилиги роман-герман тилларидаги сўзлар билан ўзакдош. Баъзи сўзлар славян тилларидан олинган. Уларнинг бошланғич орфографияси эсперанто тилида сақланиб қолмаган.

Грамматика

Эсперанто грамматикасини истисноларсиз 16 қоида кўринишида таснифлаш мумкин (биринчи дарсликда айнан 16та қоида ёзилган эди). Ёзув учун лотин алифбоси асосидаги фонематик алифбо ишлатилади.

Эсперантистлар

Эсперантистлар, яъни эсперанто тилида гаплашувчилар сони аниқ эмас. Лекин, шуниси аниқки, эсперанто тили сунъий тиллар ичида энг омадлисидир. 2004 йилги маълумотларга кўра, Универсала Эсперанто-Асоcио (Бутунжаҳон Эсперанто Ассоциацияси) 114 та мамлакатда ўз аъзоларига эга, ҳар йили ўтказиладиган Универсала Конгресо (Бутунжаҳон Эсперантистлар Конгресси) эса 5 минг нафаргача иштирокчи йиғади.

Ҳаволалар