Estafeta
Эстафета (итал. — тўлқин, туғён) — спорт мусобақаси тури. Э.да 4 кишидан иборат спорт жамоаси белгиланган масофада навбатманавбат (бирбирига рамзий таёқчани узатган ҳолда) мусобақалашади. Э. одсий — бир хил усулда ва ҳар хил усулда бўлади. Олимпиада ўйинларида Э. мусобақалари енгил атлетика (4х100 м, 4х400 м), сувда сузиш (эркин усулда аёллар учун 4х100, эркаклар учун 4х200 м; чалқанча, баттерфляй, брасс ва эркин усулда сузиш тартибида 4х100 м), чанғи спорти (аёллар учун 4х5 км, эркаклар учун 4х10 км) ва биатлон (4х7,5 км) бўйича ташкил этилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |