Esther Kim Pak
| Эстҳер Ким Пак | |
|---|---|
|
Эстҳер Ким Пак академик либосда, тахминан 1910-йилда чоп этилган хотира рисоласидан | |
| Таваллуди |
Ким Жеом-донг 16-март 1876-йил |
| Вафоти |
13-апрел 1910-йил (34 ёшда) |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1895–1910 |
| Турмуш ўртоғи | Парк Ео-сеон |
Эстҳер Пак, асл исми Ким Жеом-донг (1876-йил 16-март — 1910-йил 13-апрел) — Корея қироллиги даврида яшаган кореялик шифокор бўлиб, мамлакатда ғарб тиббиёти билан шуғулланган биринчи аёл шифокор ҳисобланади[1].
Илк ҳаёти
Ким Жеом-донг 1876-йил 16-мартда Сеулнинг Жеонг-донг ҳудудида туғилган. У тўрт қизнинг учинчиси эди. Унинг отаси америкалик миссионер Ҳенрй Аппензеллерда ишлаган.
1886-йилда у Марй Ф. Сcрантон томонидан асос солинган Эwҳа қизлар мактабига ўқишга юборилди[2][3].
Ота-онаси унга икки шарт қўйган: у АҚШга бормаслиги ва турмуш қуришдан олдин ўқишни тарк этиши керак эди[4].
У айниқса инглиз тилини яхши ўрганди. Америкалик шифокор-миссионер Росетта Шерwоод Ҳалл мактабга ташриф буюрганида, Ким унга таржимон сифатида ёрдам берди[2]
Ҳалл томонидан бажарилган лаб ва танглай ёриқлиги операциясини кўргач, у шифокор бўлишни орзу қила бошлади. Ҳалл унга корейс жамиятида конфуцийлик таъсири сабаб аёллар етарли даволанмаётганини тушунтирди[5]..
Таълими ва фаолияти
Росетта Шерwоод Ҳалл Кимни Пак Юсан (Кореан: 박여선; Ҳанжа: 朴汝先) билан таништирди ва 1893-йил 24-майда улар турмуш қуришди. Бу Кореяда илк Ғарб услубидаги никоҳлардан бири эди[2]
Никоҳдан сўнг у Эстҳер Пак исмини қабул қилди. 1894-йилда у эри билан АҚШга борди[6]..
У Ню-Ёркда бир йиллик мактабда ўқиб, лотин тили, физика ва математикани ўрганди[4]
1900-йилда у Балтимордаги Аёллар тиббиёт коллежини тамомлаб, АҚШда тиббий диплом олган биринчи корейс аёл бўлди[7]..
Унинг эри унинг таълимини қўллаб-қувватлади, аммо битиришидан ярим йил олдин сил касаллигидан вафот этди.
Диплом олгач, Пак Кореяга қайтиб, Сеулдаги биринчи аёллар шифохонаси — Богу-ёгwанда ишлади. У ерда 10 ой ичида 3000 дан ортиқ беморга ёрдам берди.
1901-йилда у Пхенянга кўчиб ўтди ва у ерда ҳам тиббий фаолиятини давом эттирди. У бутун мамлакат бўйлаб саёҳат қилиб, ҳатто холера эпидемияси вақтида ҳам беморларни бепул даволади.
Бундан ташқари, у аёллар таълими ва соғлиғи бўйича маърузалар ўтказди ҳамда христианликни тарғиб қилди[5].
Мукофотлари
1909-йил 28-апрелда Эстҳер Пак бошқа икки кореялик аёл билан бирга тантанали равишда тақдирланди. Тадбирда 7800 киши иштирок этди.
Корея императори Гожонг унга кумуш медал топширди[2].
2006-йилда Корея фанлар академияси уни Фан ва технологиялар шон-шуҳрат залига киритди.
2008-йилда Эwҳа университети битирувчилари қўмитаси Эстҳер Пак медали мукофотини таъсис этди.
Вафоти
Эстҳер Пак 1910-йил апрел ойида сил касаллигидан 34 ёшида вафот этди[5].
Манбалар
- ↑ „ко:이화보이스“ (ко). эвоиcе.эwҳа.аc.кр (2010-йил 12-апрел). Қаралди: 2018-йил 16-март.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „КБС WОРЛД Радио“ (Эн). КБС Wорлд. 2019-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-март.
- ↑ Ланков, Андреи. „Эстҳер Пак: Кореянинг биринчи аёл шифокори“. Тҳе Кореа Тимес (2012-йил 1-апрел).
- ↑ 4,0 4,1 ЭWҲА Олд анд Неw: 110 Еарс оф Ҳисторй (1886-1996). Эwҳа Wоманс Университй Пресс, 2005.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Йи, Паэ-ёнг. Wомен ин Кореан Ҳисторй, 2008.
- ↑ Ҳалл, Росетта Шерwоод. (1910 атрофида) Мрс. Эстҳер Ким Пак, М. Д.
- ↑ „А Кореан Wоман Доcтор“. Тҳе Балтиморе Сун (1900-йил 14-май).