Etan

Этан (C2Ҳ6) — рангсиз, ҳидсиз газ. Молекуляр массаси — 30,7. Суюқланиш температураси — 183,23°, зичлиги 572 кг/м3(—100°да). Сувда оз, этанол ва углеводородларда яхши эрийди. Кимёвий хоссаларига кўра, этан тўйинган углеводородларнинг яққол вакили. Радикал механизм бўйича турли алмашиниш реаксияларига киришади. 550—650° да термик дегидрогенланганда этиленга айланади, 800°да ацетилен ҳосил қилади. 300—450° да хлорланганда этил хлорид, оксидланганда CН3CНО ва CН3CООН аралашмаси, газ фазада нитроланганда нитроэтан ва нитрометан аралашмасини беради. Этан — табиий ва йўлакай газлар компоненти (ҳажмига кўра 10%) бўлиб, улардан паст трада ректификациялаш йўли билан ажратиб олиш мумкин. Нефт хом ашёсини крекинглашда кўп миқдорда этан ҳосил бўлади. Лаборатория шароитида этан метил ёдид СН31 дан Вюрс реаксиясини қўллаб, СН3С001Ча дан Колбе реаксиясига кўра, этилбромид С,Н5Вг дан Гриняр реаксиясидан фойдаланиб, этиленни (Рё катализаторлигида) ёки ацетиленни (№К.е иштирокида) гидрогенлаб олинади.
Этан — этилен ва винилхлорид олишда хом ашё. Этаннинг ҳаво билан аралашмаси портлаш хусусиятига эга. Чақнаш температураси 152°, ўз-ўзидан алангаланиш температураси 472°.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |