Etimon
Этимон (юн. — ҳақиқат) — ҳозирги тидда мавжуд муайян сўз ёки морфеманинг келиб чиқишига асос бўлган сўз, морфема ёки сўз бирикмаси; сўзнинг дастлабки маъноси ва шакли. Масалан, қаттиқ сўзининг юзага келиш асоси қот (қотмоқ феъли) ва (и)қ аффикси бўлган. Ёки қишлоқ сўзи (аслида: қиш+ла+қ) қишда яшайдиган жой маъносини билдирган. Ҳозирги бу маъно кучсизланиб, сезилмас ҳолга келган; яп аффикси "ятип" (ётиб)дан юзага келган.
Э.ни аниқлаш этимологик тадқиқотларнинг асосий мақсадидир. Этимон вазифасини бажарган сўзнинг шакли ва маъноси кўпинча турли омиллар таъсирида ўзгариб кетади, бу ҳол унинг асл маъносини аниқлашни қийинлаштиради. Мас, қопламоқ (қопга солмоқ), қовоқ ("кўзнинг устини қоплаб турадиган" маъносида), қовурға, қопқоқ, қопқон каби сўзларнинг Этимони "қоплаб, беркитиб турувчи" маъносидаги "қопламоқ" феълидир. Лексемаларнинг Этимонини аниқлаш билан тилшуносликнинг этимология бўлими шуғулланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |