Atsetilen
Ацетилен, этин, C2Ҳ2 — уч боғли тўйинмаган углеводородларнинг энг оддий вакили. Мол.м. 26,04. Рангсиз газ. Суюқланиш температураси — 81° (1277 мм сим. уст. да). Қайнаш температураси — 83,8°. Тоза А. хидсиз. А. юқори босим остида қиздирилса портлайди, ҳаво билан аралаш-маси ҳам портлаши мумкин. А. калсий карбидга сув таъсир эттириб олинади. У юқори температурада чала оксидлаб ва электр кре-кинг ёрдамида метандан (табиий газдан) ҳам ҳосил қилинади. А. кимёвий реаксияларга жуда яхши киришади. У бирикиш реаксиясига киришганда, реаксия икки босқичда боради, биринчи босқичда эти-лен қаторига кирувчи бирикмалар ҳосил бўлиб, иккинчи босқичда булар тўйинган бирикмаларга айланади. Ани хлорлаш реаксиясидан фойдаланиб, саноатда кўп ишлатиладиган гексахлоретан ва трихло-ретилен каби муҳим бирикмалар олинади. А.га симоб тузлари иштирокида сув молекуласининг бирикиши (қаранг Кучеров реаксияси) натижасида ацеталдегид ҳосил бўлади ёки А. катализатор ишти-рокида полимерланса, каучук ишлаб чиқаришда хом ашё вазифасини ўтайдиган винилаце-тилен олинади. А. тўйинмаган бирикма бўлишига қарамай, ўрин алмашиниш реаксияларига ҳам киришиши мумкин. А. 1836-йилда кашф қилинган. Уни илк бор 1862-йил франсуз кимёгари М. Берт-ло кумир ва водороддан синтез қилган. Немис кимёгари Ф. Вёлер 1862-йилда Ани калсий карбиддан куйидаги реаксияга асосан олиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Бу усул ҳозир ҳам техник усуллардан бири сифатида ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Саноатда А. олишнинг муҳим усули табиий газларни термик крекинглашдир. Уни электрокрекинг усу-ли билан метанни волта ёйи орқали (1600° да) утказиб олиш ҳам мумкин. А. ёни-шидан кўп миқдорда иссиқлик ажралиб чиққанлиги учун металларни пайвандлашда ва ҳар хил маҳсулотларни синтез қилишда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |