Этюд (франс. — айнан машқ, ўрганиш) — 1) тасвирий санъа тда борлиқ (натура)дан уни ўрганиш мақсадида яратилган асар. Ижодкор бадиий асар (рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика) яратиш жараёнида Э.дан ёрдамчи манба сифатида фойдаланади. Тугал асар Э. мажмуаси сифатида ўзини намоён қилади. Реалистик тасвирий санъат асарларини яратиш Э.дан картинага ўтиш жараёнида амалга ошади. ХИХ аср ўрталаридан Э.га муносабат ўзгарди, Э.ни бадиий қийматга эга бўлган асар даражасига қўтариш, ижодкорнинг ғоявий эстетик қарашларини ифодалашга интилиш қучайди. Йирик ижодкорларнинг Э.лари кўпинча бадиий қийматга ва мустақил аҳамиятга эга; 2) мусиқада — чолғу ижрочилигининг муайян техник усулини қўллашга асосланган ва созанданинг малакасини оширишга мўлжалланган песа. ХИХ асрда мусиқа чолғўлари такомиллашуви ҳамда виртуоз ижрочилигининг юксалиши натижасида ривож топди (фортепиано учун И.Крамер, М.Клементи, К.Черни, скрипка учун Р.Крейсер, П.Роде, виолончел учун Д.Поппер Э.лари ва бошқалар). Мусиқий романтизм вакиллари (Н.Паганини, Ф.Лист, Ф.Шопен, А.Скрябин, С.Рахманинов ва бошқалар) ижодида Э. юксак бадиий консерт асари даражасига кўтарилди. Ўзбекистон композиторларидан Г.Мушел, Б.Гиенко, Сайфи Жалил (фортепиано учун), Т.Қурбонов (орган учун) ва бошқалар Э. яратган; 3) театр педагогикасида актёрлик маҳоратини ривожлантириш ва мукаммаллаштиришга хизмат қиладиган машқ. Ўқитувчи олдиндан ишлаб чиққан ёки бадиҳа йўсинида яратган турли саҳна ҳаракатларидан ташкил топади.