Эван Уилямс (инглизча: Эван Wиллиамс; 1972-йил 31-мартда туғилган) – америкалик тадбиркор, бир қанча интернет-компанияларга, жумладан Пура Лабс ("Блоггер" томонидан ишлаб чиқилган) ва "Тwиттер" асос солган. У ерда бир муддат бош директор бўлган.

Эван Wиллиамс

Ҳаёти ва таълими

Уилямс Небраска штатининг Кларкс шаҳридаги фермада туғилиб ўсган. У ёзда экинларни суғоришга ёрдам берган. У бир ярим йил Небраска университетида таҳсил олди, сўнг ўқишни ташлаб, иш фаолиятини дастурчи сифатида давом эттирди[1][2].

Иш фаолияти

Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, Уилямс Кей Wест, Даллас, Остин, Техас шаҳарларида ва яна Небраскадаги оилавий фермасида турли хил Интернет технологиялари мутахассиси лавозимларида ишлади. 1996-йилда Уилямс юқори технологияли „ЎРеиллй Медиа“ компаниясида ишлаш учун Калифорниянинг Себастопол шаҳрига кўчиб ўтди. У ўз фаолиятини „ЎРеиллй“да маркетинг мутаҳасиси лавозимидан бошлаган, аммо кейинчалик эркин дастурчига айланди[2].

Пура Лабс ва Блоггер

Эван Уилямс Мег Ҳурихан билан биргаликда „Пура Лабс“ ИТ компаниясига асос солган. Унинг асосий маҳсулоти блогларни яратиш ҳамда бошқариш учун биринчи веб-иловалардан бири бўлган "Блоггер" эди. Уилямс истеъмол тилига „блоггер“ атамасини киритди ва „блог“ атамасини оммалаштиришда муҳим рол ўйнади. „Пура Лабс“ Мег Ҳурихан ва бошқа ходимлар кетганидан кейин, 2003 йил 13-февралда "Гоогле" томонидан сотиб олинмагунча, бир мунча вақт фаолиятини тўхтатди[3]. Уилямс 2004-йилда "Блоггер"даги ишлари учун Хуриҳан ва Пол Баусч билан бирга „ПC Магазине“ томонидан „Йил одами“ деб топилди.

Манбалар

  1. ↑ Wиллиамс, Эван. „Фор Тwиттер C.Э.О., Wелл-Орчестратед Аccиденц“. Неw Ёрк Тимес (2009-йил 7-март). 2011-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 Малоне, Мичаэл С.. „Тҳе Тwиттер Револутион“. Wалл Стреэт Жоурнал (2009-йил 18-апрел), с. А11. 2013-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-август.
  3. ↑ Гиллмор, Дан „Гоогле Буйс Пйра: Блоггинг Гоэс Биг-Тиме“. СилиcонВаллей.cом (2003-йил 15-феврал). 2003-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-август.