Evdialit
Эвдиалит (юн. еисНа1у1о5 — яхши эрийдиган) — ҳалқали силикатларнинг кичик синфига мансуб минерал, сирконосиликат. Кимёвий таркиби №2Са6Ғе32гз[§1309]2[519024(ОН)з]2; Таркибида 2ЙУ212—14,5%, нодир ер элементлари (Тг2037%) аралашма ҳолида бўлади. Тригонал сингонияда кристалланади. Донадор массалар ҳолида учрайди. Ранги пуштиқизил, пушти, қизилқўнғир, сариқ. Ярим шаффоф. Қаттиқлиги 5—6, зичлиги 2,7—3,1 г/см3. Мўрт. Шишадек ялтироқ. Нефелинли сиенитлар, сиенитпегматитлар, албитегиринли метасоматитларда учрайди. Эвдиалит Скандинавия, Россия Федерацияси (Кола ярим орол, Тува, Красноярск ўлкаси, Саян тоғлари), Гренландия, Мадагаскар о., Канада ва бошқалар жойларда бор. Эвдиалит қора металлургия ва оловбардош сопол ишлаб чиқариш ва бошқалар соҳаларда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |