Эвенклар (ўзларини орочон деб аташади; эски номлари — тунгуслар) — Красноярск ўлкаси ва Сибирнинг бошқа минтақаларида яшовчи халқ. Россия Федерациясидаги умумий сони 29,9 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Хитойда 35 минг киши яшайди (1992). Эвенк тилида сўзлашади. Диндорлари анъанавий эъти қодларга сиғинади, православлар ҳам бор. Асосий машғулотлари — буғучилик, қисман балиқ овлаш.