Evolutsiya
Эволуция – биологияда тирик организмларнинг тарихий ўзгариши. Эволуцияда табиий танланиш таъсирида мутациялардан организмларнинг ташқи муҳит шароитига мосланишига олиб келадиган белгилар ва хусусиятлар комбинацияси шаклланади. Эволуцион ўзгаришлар дастлаб йўналтирилган ўзгаришлар тарзида популяцияларда намоён бўлади. Эволуциянинг элементар омиллари қаторига мутация ва табиий танланиш билан бирга популяциялардаги индивидлар сонининг ўзгариб туриши ва популяцияларнинг алоҳидаланиши (қаранг Генлар дрейфи), шунингдек, меётик драйв (гетерозиготаларнинг ажралишида генлар частотасига нисбатан тасодифан тақсимланишнинг бузилиши) ҳам киради. Популяциялардаги эволуцион ўзгариш янги турларнинг ҳосил бўлишига (қаранг Тур ҳосил бўлиши) ёки турининг ўзгаришига олиб келади. Эволуция сабаблари, ҳаракатлантирувчи кучлари, механизмлари, тезлиги ва унинг умумий қонуниятлари эволуцион биология ўрганади. Баъзан „Эволуция“ терминининг филогенез термини синоними сифатида ҳам қўлланади. „Эволуция“ сўзи биринчи марта Швейсария табиацҳуноси ва файласуфи Ш. Бонне (1762) томонидан эмбриологияга оид ишларда қўлланган.
Биологияда эволуция (лотинча: эволутион – „авж олиш“) атамаси остида организмлар гуруҳи ичидаги ирсий белгилардаги фарқлар келиб чиқиши тушунилади. Бу белгилар насл қолдириш оқибатида аждодлардан авлодларга кўчируливчи генлар ифодаланишидир. Шу генлардаги мутациялар ўзгарган ёки янги белгилар келтириб чиқариб, организмлар орасидаги фарқларни пайдо қила олади. Янги белгилар, шунингдек, организмлар гуруҳлари ёки турлар орасида (горизонтал ген кўчиши оқибатида) ҳам келиб чиқиши мумкин. Биологияда, эволуция ушбу белгиларнинг табиий танланиш ёки генетик дрейф оқибатида тайинли бир гуруҳ ичида кенг тарқалиши ёки аксинча, йўқолиб кетишида намоён бўлади, деб қабул қилинган.
Табиий танланиш яшаб қолиш ва насл қолдириш учун фойдали белгиларнинг сақланиб қолиши ва ёйилиши, зарарли белгиларнинг эса камайишига сабаб бўлувчи жараёндир. Бу ҳодиса фойдали белгиларга эга организмларнинг насл қолдира олиши қобилияти кучайиб, шу белгиларнинг кейинги авлодларга қолдирилиши туфайли юз беради. Кўп авлодлар давомида белгиларнинг кичик, тасодифий ва омадли ўзгаришлари оқибатида мослашувлар рўй бериб, шу белгиларга эга организмлар табиий танланади[1]. Генетик дрейф эса ирсий белгилар частотасида тасодифий ўзгаришлар ҳосил қилади. Генетик дрейф оқибатида пайдо бўлган ўзгаришлар сақланиб қолиши берилган индивид яшаб қолиб, насл қолдириш ёки қолдирмаслигига боғлиқ бўлади.
Турларнинг бир таърифи уларни ўзаро қўшилиб, наслдор авлод қолдира оладиган организмлар гуруҳидир. Бироқ, турлар ўзаро кўпайишдан холи гуруҳларга ажралганида, мутация, генетик дрейф ва янги белгиларнинг табиий танланиши авлодлар давомида фарқлар йиғилишига ва янги турлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Организмлар орасидаги ўхшашликлар улар шундай жараён орқали умумий аждоддан (ёки умумий генофонддан) келиб чиққанлигидан гувоҳлик беради.
Ердаги турларнинг вақт ўтиши билан ўзгаргани [[ХИХ аср]] бошларидаёқ маълум бўлса-да, бу қандай қилиб юз бергани ноаниқ эди[2]. Эволуциянинг табиий танланиш воситасида рўй бериши ҳақидаги назария шу ўзгаришлар юз бериши механизмини изоҳлаб берди; бу Чарлес Дарwин ва Алфред Руссел Wаллаcе томонидан ўртага ташланганди ва Дарwинънинг 1859-йилда ёзилган Турларнинг келиб чиқиши ҳақида китобида ёритилганди[3]. Бу назария одамлар илоҳий куч томонидан ҳайвонот оламидан ажратилганига ишонувчи диний пешволар қаршилигига учради. 1930-ларда Дарwин табиий танланиши Мендел’нинг наслдорлик назарияси билан қўшилиб, замонавий эволуцион синтез шаклланди; у эволуция бирликлари (генлар) ва механизми (табиий танланиш) орасида алоқа ўрнатди. Бу назария кўп нарсани изоҳловчи ва башорат қила олувчи бўлиб чиқиб, замонавий биологиянинг асосий ташкиллаштирувчи принсипига айланди ва Ердаги ҳаёт шакллари орасидаги фарқ ва ўхшашликларни тушунтириб бера олд. Эволуция энг аввало инсонлар ва барча тирик организмларинг келиб чиқиш тарихини ўрганади. Эволуция фақатгина тирик организмларда балки барча нарсаларни келиб чиқиш жараёнини ўрганади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Дарwин'с греатест дисcоверй: десигн wитҳоут десигнер, 2008-04-08да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-01-07
- ↑ Петер Ж. Боwлер Эволутион:Тҳе Ҳисторй оф ан Идеа // Университй оф Cалифорниа Пресс. — 2003.
- ↑ Чарлес Дарwин Он тҳе Оригин оф Спеcиэс // Жоҳн Муррай. — Лондон, 1859. [1]
Ҳаволалар
- Эволуция мавзусидан маъруза (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-03-30 санасида архивланган)
- Ундерстандинг Эволутион фром Университй оф Cалифорниа, Беркелей (ингл.)
- Ҳоwстуффwоркс.cом – Ҳоw Эволутион Wоркс (ингл.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |