Exiuridlar
Эхиуридлар — умуртқасиз ҳайвонлар типи (илгариги ҳалқали чувалчанглар синфи). Филогенеяси аниқ эмас. Гавдаси силиндрсимон, бўғимларга бўлинмаган, уз. 3 см дан 185 см гача. Узун (1 м гача) киприклар билан қопланган хартуми озиқни оғизга суриш учун хизмат қилади. Оғзи хартуми асосида жойлашган. Танасининг олдинги қорин томонида бир жуфт қили бор. Иккиламчи тана бўшлиғида кўп сиртмоқли ичаги жойлашган. Ичаги анал тешигига очилади. Жуфт анал халтаси киприкли воронка билан таъминланган бўлиб, айириш ва нафас олиш функсиясини бажаради. Жинсий ҳужайралар 1—4 жуфт нефромиксиялар орқали чиқарилади. Қон айланиш системаси яхши ривожланмаган. Нерв системаси ҳалқум атрофи нерв ҳалқаси ва қорин нерв занжиридан иборат. Айрим жинсли, личинкаси — трохофора. Айрим турлари (бонеллия)да жинсий диморфизм ривожланган. 1 синфга мансуб 150 га яқин тури бор. Денгиз тубидаги балчиққа кўмилиб яшайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |