Эйдос (юн. — кўриниш, тимсол) — юнон фалсафаси ва адабиётидаги тушунча. Дастлаб "кўринадиган", "кўриниб турган", "ташқи" (Гомер), кейинчалик муайян ҳодиса, кўринадиган моҳият (Парменид), субстансионал гоя (Платон), шакл (Аристотел) маъноларини билдирган. Э. Гуссерл (1859—1938) феноменологиясида факт (ҳодиса)дан фарқланадиган моҳият сифатида тавсифланган. Сўнгги давр фалсафасида Э. тушунчаси "мутлақ ғоя" маъносини англатади.