Франcис Сcотт Фитзгералд 1937

Френсис Скотт Фицжералд (инглизча: Франcис Сcотт Кей Фитзгералд) (1896.24.9, Сент-Пол, Миннесота штати — 1940.21.12, Хейворт, Голливуд) — америка ёзувчиси. 1913—17 йилларда Принстон университетида ўқиган. "Жаннатнинг бу томони бўйлаб" (1920) номли биринчи романида Ф. биринчи бўлиб "йўқотилган авлод", 20йиллар америка ёшлари тасвирига эътибор қаратади. "Йўқотилган авлод" Ф. ижодидаги асосий мавзулардан бўлиб, унинг 20-йиллардаги кўплаб ҳикоялари ва "Гўзаллар ва халокатга маҳкумлар" (1922) романида ҳам ўз аксини топган. Америка адабиётидаги мумтоз асарлардан ҳисобланган "Буюк Гецби" (1925) романида Американинг ҳар қандай америкалик ўзининг ҳалоллиги, ғайрати, меҳнацеварлиги билан ижтимоий пиллапоянинг энг юқори босқичига эриша оладиган мамлакат эканлиги ҳақидаги афсонани фош этади. "Мулойим тун" (1934) романида эса истеъдодли психиатрврач, баланд кайфиятли идеалист Дик Дайверининг астасекин завол топиши, бойлик олдида таслим бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади, романтик орзухаёллар билан ҳақиқий ҳаёт тўқнашувидаги чуқур фожиа тасвирланади. Тугалланмаган ижтимоий романи "Сўнгги магнат" (1941-йил нашр этилган) Голливуд ҳаёти, ундаги кишиларнинг хулқатвори ҳақида. Ф., шунингдек, "Йўлдан оздирувчи аёллар ва файласуфлар" (1920), "Жаз асри эртаклари" (1922), "Барча ғамгин йигитлар" (1926), "Тонгда уйғотувчи овоз" (1935) каби ҳикоялар тўпламлари, "Ҳалокат" автобиографик очерклар тўплами (1946-йил нашр этилган), песалар, ссенарийлар муаллифи. Теран психолог, ўткир танқидчи, наср устаси бўлмиш Ф. вафотидан анча кейин, 50-йилларнинг ўрталаридан машҳур бўлиб кетади.