Германия ёки Олмония (олмонча: Деуцчланд ), Германия Федератив Республикаси (олмонча: Бундесрепублик Деуцчланд ) — Марказий Европадаги давлат. Шимолий Болтиқ денгизлари соҳилида жойлашади. Майдони — 357 098 минг км2. Аҳолиси — 84 832 670 киши (2024-йилга кўра)[1]. Пойтахти — Берлин шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 16 ерга (штат), ерлар округларга, округлар туманларга, туманлар жамоаларга бўлинади. Бош вазир — 2025-йил 6-майдан янги бош вазир — Фридрих Мерс тайинланди[2].

Олмония Федератив Республикаси
Bundesrepublik Deutschland
Шиор: Einigkeit und Recht und Freiheit
(Германча: „Бирлик ва Ҳуқуқ ва Озодлик“)
Мадҳия: Файл:Натионал антҳем оф Германй - У.С. Армй 1ст Арморед Дивисион Банд.огг Das Lied der Deutschen, 3rd stanza
(Эинигкеит унд Речт унд Фреиҳеит)
Location of Germaniya
Пойтахт Берлин
Расмий тил(лар) Олмон тили
Ҳукумат Парламентлик Республика
Франк-Wалтер Стеинмеиэр
Олаф Шолз
Мустақиллик
• Олмония империяси бирлашиши
18-январ 1871
• Олмония Федератив Республикаси: Ғарбий Ҳарбий зонасидан
23-май 1949
• ГДР: Шарқий Ҳарбий зонасидан
7-октабр 1949
• Ғарбий ван Шарқий Олмония бирлашиши
3-октабр 1990
Майдон
• Бутун
357,021 км2 (62-ўрин)
• Сув (%)
2,24
Аҳоли
• 2018-йилги рўйхат
83,019,200 (17-ўрин)
• Зичлик 232/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2019-йил рўйхати
• Бутун
$4.117 триллион (4-ўрин)
• Жон бошига
$49,692
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма Де
Телефон префикси 49
Интернет домени .de

Давлат тузуми

Германия
Reichstag (Reyhstag)

ГФР — Германия Федератив Республика. Амалдаги конституцияси 1949-йил 23-майда қабул қилинган, унга 1954, 1956, 1990, 1993 ва 1994-йилларда қўшимчалар киритилган. Давлат бошлиғи — федерал президент. У махсус чақириладиган федерал мажлис томонидан 5 йил муддатга сайланади ва яна фақат бир марта сайланиши мумкин. Федерал мажлис бундестаг раиси томонидан чақирилади ва у бундестаг депутатлари ҳамда ландтаглар (ер парламентлари) томонидан сайланган аъзолардан иборат. Президент иш қобилиятини йўқоца ёки вафот эца, бундесрат раиси президент ваколатларини бажаради. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент амалга оширади. У икки палата: бундестаг ва бундесратдан иборат. Бундестаг аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади. Бундесрат эса ер ҳукуматлари ўз орасидан 4 йил муддатга тайинлайдиган вакиллардан иборат. Ижроия ҳокимият федерал канслер бошчилигидаги федерал ҳукумат қўлида. Федерал канслер бундестагда президентнинг таклифига биноан кўпчилик овоз билан сайланади. Вазирлар федерал канслернинг таклифи билан президент томонидан тайинланади. Ҳар бир ернинг ўз конституцияси, парламент ва ҳукумати бор.

Ҳудудий бўлиниши

Федерал Ерлар

Germaniya Yerlari
Германия Ерлари
Федерал Ерлар Пойтахти Юзаси (км²) Аҳолиси(2)
1 Баден-Вюртемберг Стуттгарт 35.751,65 10.717.000
2 Бавария Мюнҳен 70.549,19 12.444.000
3 Берлин (1) 891,75 3.388.000
4 Бранденбург Поцдам 29.477,16 2.568.000
5 Бремен Бремен(1) 404,23 663.000
6 Гамбург (1) 755,16 1.735.000
7 Ҳессен Висбаден 21.114,72 6.098.000
8 Мекленбург-Олд Померания Шверин 23.174,17 1.720.000
9 Қуйи Саксония Ганновер 47.618,24 8.001.000
10 Шимолий Рейн-Вестфалия Дюсселдорф 34.042,52 18.075.000
11 Рейнланд-Пфалз Майнс 19.847,39 4.061.000
12 Саарланд Саарбрücкен 2.568,65 1.056.000
13 Саксония Дрезден 18.414,82 4.296.000
14 Саксония-Анхалт Магдебург 20.445,26 2.494.000
15 Шлесвиг-Голштейн Кил 15.763,18 2.829.000
16 Турингия Эрфурт 16.172,14 2.355.000

(1) Берлин ва Ҳамбург шаҳарлари ҳам ер, ҳам шаҳар ҳисобланишади; Бремен ҳам хутди шундай ва унга Бременҳавен ҳам киради.
(2) Стичтаг: 31. Дезембер 2004

Энг катта шаҳарлар

Но Шаҳар Майдони
(км²)
Аҳолиси Зичлиги
(киши / км²)
1 Мюнхен 310,43 1 288 065 4 149
2 Берлин 891,75 3 389 579 3 801
3 Херне 51,41 171 325 3 333
4 Штуттгарт 207,36 591 114 2 848
5 Оберҳаузен 77,04 219 147 2 845
6 Эссен 210,37 588 084 2 802
7 Нюрнберг 186,38 495 546 2 657
8 Дюсселдорф 217,00 574 066 2 647
9 Бохум 154,40 382 087 2 628
10 Гелсенкирҳен 104,85 272 445 2 598
11 Франкфурт-Майн 248,31 655 079 2 595
12 Ганновер 204,01 520 100 2 530
13 Кёлн 405,15 965 954 2 384
14 Гамбург 755,16 1 737 000 2 300
15 Мангейм 144,96 324 940 2 241
16 Бонн 141,22 313 605 2 220
17 Дуйсбург 232,82 503 664 2 164
18 Вуппертал 168,41 363 502 2 150
19 Дортмунд 280,30 587 272 2 095
20 Кил 118,40 229 850 1 941
21 Майнс 97,75 186 061 1 903
22 Аугсбург 146,78 261 208 1 880
23 Мюлхайм-ан-дер-Рур 91,26 170 327 1 866
24 Кассел 106,77 198 503 1 820
25 Аугсбург 146,93 260 407 1 772
26 Галле (Саале) 135,01 238 497 1 767
27 Крефелд 137,68 238 270 1 731
28 Лейпсиг 297,62 498 491 1 675
29 Бремен 326,72 544 746 1 667
30 Карлсруэ 173,46 283 227 1 633
31 Ахен 160,83 256 486 1 596
32 Мёнхенгладбах 170,43 266 684 1 565
33 Кастроп-Рауксел 51,66 78 619 1 514
34 Дрезден 328,30 487 421 1 480
35 Вюрцбург 87,65 129 050 1 470
36 Фрайбург-им-Брайсгау 153,06 213 998 1 398
37 Оснабрюк 119,80 164 773 1 375
38 Висбаден 203,90 271 351 1 331
39 Брауншвайг 192,09 245 872 1 280
40 Билефелд 257,80 329 692 1 278
41 Хеген 160,36 198 780 1 239
42 Магдебург 200,94 226 675 1 128
43 Хемниц 220,85 248 365 1 125
44 Росток 181,39 198 993 1 097
45 Саарбрюкен 167,07 180 269 1 079
46 Кобленц 105,02 107 064 1 020
47 Любек 214,14 211 874 989
48 Мюнстер (Wестфален) 302,83 269 579 890
49 Хамм 226,26 184 926 817
50 Эрфурт 269,17 211 874 752
51 Берлин 278,12

Табиати

Қадимги герман қабилаларининг ҳудудий тарқалиши

Германия манзараси бениҳоя хилма-хил ва жозибадор. Паст ва баланд тоғ тизмалари ораларида ясситоғликлар, ўрқирлар, кўллар, кенг ва очиқ текисликлар учраб туради. Шимолдан жанубга томон Германия 5 ландшафт зонасига бўлинади: Шимолий Германия пасттекислиги, ўртача баландликдаги тоғ остонаси, Жануби-ғарбий Германия бурма пойдеворли ўрта тоғлиги, Жанубий Германия Алполди ясситоғлиги ва Бавария Алп тоғлари. Шимолдаги пасттекисликларда кўллар, қирли, қум ва тупроқли платолар, яйдоқ ерлар ва торфли ботқоқлар кўп. Ўрта тоғ остонасидан шимолий томондаги ерлар (Қуйи Рейн, Вестфалия ва Саксония-Тюрингия ҳавзаси) серҳосил. Жанубда Шарқий Алп тоғлари қад кўтарган (энг баланд нуқтаси СугШпице тоғи, 2962 м). Шимолий денгиз билан Болтиқ денгизи оралиғидаги паст-баланд қирғоқларда „Голштейн Швей-сарияси“ жойлашган. Германия ер остида тош-кўмир, қўнғир кўмир, тузлар жуда кўп. Оз миқдорда темир рудаси, нефт, табиий газ бор. Иқлими мўтадил, денгиз иқлими, ғарб ва шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон денгиз иқлимидаги мўтадил-континентал иқлимга ўта боради. Январнинг ўртача ҳарорати пасттекисликда 1,5 °C дан тоғларда — 6 °C гача; қишда сертуман, қор тез эриб кетади. Июлнинг ўртача ҳарорати пасттекисликда 18 °C дан жанубий водийларда 20 °C гача. Йиллик ёғин миқдори 600–800 мм. Баланд тоғларда ёз салқин, ёғин 1000–2000 мм. Дарёлари: Элба, Рейн, Дунай, Майн, Везер, Шире, Мозел. Йирик кўллари: Воден, Мюриц. Тупроғи асосан подзол, чимли подзол ва қўнғир ўрмон тупроқларидан иборат. Гарс тоғларининг шарқий ва шимолий тоғ олди жойларида унумдор қорамтир тупроқ учрайди. Тоғларда қорақайин, дуб, оқ ва қора қарағай ўсади. Буғу, элик, серна (тоғ эчкиси), оҳу ва бошқалар яшайди. Миллий боғлари — Бавария ўрмони, Берхтесгаден.

Аҳолиси

Аҳолисининг 90 % дан кўпроғи немислар; қисман дан (даниялик)лар ва голландлар яшайди. Шаҳар аҳолиси 85 % дан ортиқ[3]. Расмий тили — немис тили[4]. Диндорлар — протестантлар (лютеранлар, 50 % дан зиёд) ва католиклар[5]. Аҳоли зичлиги бир км2га 229 киши тўғри келади[6][7]. Мамлакатда 7,2 миллион чет элликлар ҳам яшайди. Улар умумий аҳолининг 8,9 % ини ташкил этади. Йирик шаҳарлари: Берлин, Гамбург, Мюнхен, Кёлн, Франкфурт-Майн, Дортмунд, Штуттгарт, Дюсселдорф, Ганновер, Нюрнберг, Лейпсиг, Дрезден[8].

Тарихи

1369-йилги Сачсенспиэгел (саксон ойнаси)нинг Берлин қўлёзмасида (Қуйи немис тилида): "иэвелк „'дудесч лант“' ҳевет синен палензгревен" ' („ҳар бир немис ерининг Палатин сони бор“) деб ёзилган.

Археология маълумотларига кўра, Германия ҳудудида инсон 500-300 минг йиллар муқаддам пайдо бўлган. Мил. ав. 1-минг йиллик охирларида Германияда жойлашиб олган немис қабилалари Рим давлати билан тўқнашди. Халқларнинг буюк кўчиши деб аталадиган даврдан сўнг Германияда алеманлар, баварлар, шарқий франклар, сакслар, тюринглар ва фризлар қолгаи.

ВИ—ВИИИ асрларда Германиянинг барча ҳудудини франклар эгаллаб олди. ИХ асрда Германия ерлари Шарқий франклар қироллиги таркибига киргандан сўнг мустақил немис давлатига йўл очилди. Штауфенлар сулоласи (1138—1268) даврида Германия ҳудуди анча кенгайди. Айрим немис князликлари, айниқса Саксония князлиги „салиб юриши“ ниқоби остида Элба ва Болтиқбўйи халқларининг ерларини босиб олди. ХВ аср охири — ХВИ аср бошларида деҳқонлар ва шаҳарликларнинг жабр-зулмга қарши қўзғолонлари бўлиб турди. Айниқса, аҳолидан ҳар хил баҳоналар билан турли солиқлар ундириб оладиган католик черковига қарши қаттиқ норозилик туғилди. Мартин Лютер раҳбарлигида католик черковига қарши ҳаракат — реформация бошланди (1517). Реформация давридаги оммавий ҳаракатнинг энг юқори чўққиси 1524—26 йиллардаги деҳқонлар уруши бўлди. Бу даврда Шарқий Германияда ўз маҳсулотини ташқи бозорга мўлжаллаган йирик хўжаликлар пайдо бўлди. 1618-йилга келиб католик ва протестантларнинг ўзаро курашлари Европадаги ўттиз йиллик уруш (1618—1648) келиб чиқишига сабаб бўлди. Уруш оқибатида Германия катта талофат кўрди. 1648-йилги Вестфалия сулх. шартномасига кўра, Германия бир неча князликларга бўлинди. Ўзининг муҳим географик ўрни туфайли Бранденбург-Пруссия курфюрстлиги (1701-йилдан Пруссия қироллиги) энг йирик немис давлатларидан бирига айланди. 1740—1786-йилларга келиб, Фридрих ИИ қироллиги даврида прус милитаризми авж олди. Пруссия Европада буюк давлатга айланиб, Германияда ҳукмронлик ўрнатиш учун Австрия билан курашни кучайтирди. 1740-йил Пруссия қўшинлари Австрия Силезиясига бостириб кирди. Савдо-сотиқ ва саноатнинг ривожланиши Германияда феодал крепостной тузумини бекор қилишни тақозо қилар эди. Франсуз буржуа инқилоби таъсирида Германияда деҳқонлар ҳаракати авж олди. немис княз ва феодаллари Франсиядаги инқилобни бўғиб ташлашни мақсад қилиб олишди. 1792-йил Австрия билан Франсия ўртасида уруш чиқди. Пруссия Австрия томонида туриб урушди. Урушда Германия армияси енгилди. 1793-йил 18-мартда франсузлар томонидан озод қилинган Майнс шаҳрида немис тупроғида биринчи демократик республика эълон қилинди. 1803—1804-йилларда Наполеон Германиядаги майда давлатларни тугатиб, ўз ҳукмронлигида Рейн иттифоқи ташкил қилди. 1812-йилги урушда Россиянинг ғалабаси Германияни Наполеон ҳукмронлигидан халос қилди. 1813-йилги Лейпсиг урушу (халқлар уруши)дан сўнг Германиянинг барча ҳудуди озод қилинди. 1814—1815 йиллар Вена конгресси қарорига кўра, 39 давлатни бирлаштирган Германия иттифоқи тузилди. 1834-йил 18 давлат иштирокида Германия божхона иттифоқи ташкил тогши. Унда Пруссия раҳбарлик ролини ўйнар эди. Бу иттифоқ саноат ва савдони ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Айниқса темир йўл қурилишида Германия катта ютуқларни қўлга киритди ва 1850-йилга келиб, Европада иккинчи ўринга чиқиб олди. 1848—49 йилларда Германияда буржуа-демократик инқилоби бўлиб ўтди. Унинг мақсади — мамлакатни бирлаштириш, монархия тузумини тугатиш. аграр масалани демократик асосда ҳал этиш эди. Бироқ, буржуазиянинг қўрқоқлиги ва хоинлиги, пролетариатнинг заифлиги туфайли инқилоб мағлубиятга учради. Бу Пруссия ҳукмдорларини мамлакатни инқилоб йўли билан эмас, қурол кучи ва урушлар йўли билан бирлаштириш керак деган хулосага олиб келди. Пруссия Дания (1864), Австрия (1866) ва Франсия (1870) га қарши олиб борилган урушлардан сўнг Майн дарёсидан Шимолгача бўлган ерларда Шимолий Германия иттифоқини тузишга эришди. 1871-йилги Франсия-Пруссия урушидан сўнг Германия прусс милитаризми асосида бирлаштиридди. 1871-йил 18-январда немис князлари Версалда Пруссия қироли Вилгелм 1 ни Германия императори деб эълон қилди.

Германия биринчи жаҳон уруши даврида

Филипп Шейдерман 1918-йил ноябрда республикани эълон қилмоқда

ХХ аср бошларига келганда саноат ривожи бўйича Германия Европада биринчи ўринни эгаллади. Биринчи жаҳон урушига тайёргарлик кўраётган Германия ҳукумати Франсия-Россия иттифоқини бузиб, Франсияни яккалаб қўймоқчи бўлди. Бу нарса амалга ошмади, аксинча, 1907-йил Франсия, Россия ва Англия бирлашиб, Антанта деб аталадиган иттифоқ тузишди. Ўз ҳарбий қудратига ишонган ҳамда Англия Россияни қўлламайди деб ўйлаган Германия биринчи жаҳон урушини бошлаб юборди. 1914-йил 1-августда Германия Россияга, 3-августда Франсияга уруш эълон қилди. 4-августда эса Англия Германияга қарши уруш эълон қилди. 1917-йил АҚШ Антанта томонида туриб Германияга қарши урушди. 1918-йилнинг баҳорида Германия армияси ғарбга юриш қилди, бироқ мағлубиятга учради. Сентабрда эса инглиз-франсуз қўшинлари томонидан тор-мор этилди. Ниҳоят, 1918-йил 5-октабрда сулҳ сўраб, Антантага мурожаат қидди. 1918-йил 11-ноябрда Компенда яраш аҳди тузилди. 9-ноябрда Берлинда қўзғолон кўтарилиб, монархия тузуми ағдариб ташланди ва Германия республика бўлди. 1919-йил февралда Веймар шаҳрида чақирилган таъсис мажлисида ишлаб чиқилган Германия Республикаси (Веймар республикаси) конституцияси 31-июлда қабул қилинди. Германия буржуазиясининг мавқеи мустаҳкамлана борди. Чет эл, айниқса АҚШ сармояси Германиянинг ҳарбий ва саноат иқтисодиётини қайта тиклаш имконини берди. Веймар республикаси реаксион тусга кира борди. 1929-йилда бошланган жаҳон иқтисодий бўҳрони Германия иқтисодиётига катта таъсир қилди. Бу шароитда национал-социалистик партия (1919-йил тузилган) фаоллаша борди. 1932-йил март—апрелдаги президент сайловида Адолф Ҳитлер 13 млн.дан ортиқ овоз олди. Ўша йил ноябр ойида ҳокимият национал-социалистлар қўлига ўтди. 1933-йилда фашистлар диктатураси ўрнатилди. А. Ҳитлер рейхсканслер, кейинчалик эса давлат бошлиғи бўлиб олди. Шу даврдан бошлаб мамлакатда террор режими ўрнатидди. Антифашистлар қаттиқ таъқиб остига олинди. 1935-йил умумий ҳарбий хизмат жорий қилинди.

Германия иккинчи жаҳон уруши даврида

Германия 1936—1939-йилларда Италия билан биргаликда Испанияга қарши интервенсия уюштирди. 1938-йил мартда Австрияни қўшиб олди. 1939-йил 1-сентабрда Германия Полшага ҳужум қилиб, иккинчи жаҳон уруши (1939—1945)ни бошлаб берди. 3-сентабрда Англия ва Франсия Германияга қарши уруш эълон қилди. 1940-йил апрелда Германия Дания ва Норвегияни, май—июнда эса Белгия, Голландия, Люксембург ва Франсияни босиб олди. 1940-йил сентабрда Берлинда Германия, Италия ва Япония ўртасида ҳарбий иттифоқ тузилди. 1941-йил апрелда Германия Югославия ва Юнонинстанни босиб олди. Шу йили 22-июнда эса Германия уруш эълон қилмасдан СССРга ҳужум қилди. Дастлабки муваффақиятларига қарамай, немис фашистлари шиддатли зарбага дуч келди. 1945-йил 2-майда иттифоқчилар қўшинлари Берлинни эгаллади. 8-майда Германия сўзсиз таслим бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.

Германия урушдан кейинги йилларда

Берлин девори

Германия тўрт оккупация зонасига бўлинди. 1949-йил августда Ғарбий Германияда парламент сайлови ўтказилди. Ўша йили 20-сентабрда ГФР тузилди. 1949-йил 7-октабрда Халқ кенгаши Германия Демократик Республикаси (ГДР) тузилганлигини эълон қилди. Икки суверен немис давлати 1990-йил октабргача алоҳида-алоҳида яшаб келди. Лекин социалистах жамият қуриш йўлини тутган ГДРнинг ижтимоий турмуш даражаси Ғарбий Германия даражасига нисбатан анча орқада қолди — Ғарбий Германия жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари қаторидан ўрин олди. немис халқининг бирлашиш орзуси 1989-йилнинг сўнгида тақиқ рамзи бўлмиш Берлин деворининг бузилиши билан ушалди (Берлин деворининг қулатилиши). 1990-йил 12-сентабрда Москвада Германия масаласини узил-кесил ҳал этиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. ГДР Халқ палатасининг қарорига биноан ГДР ОФРга қўшилди. Натижада ягона Германия давлати ташкил топди. 1999-йилдан Германия федерал президента — Ёханнес Пай. 1998-йилдан федерал канслер—Герҳард Шредер. Германия —1973-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Рерспубликаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 6-мартда ўрнатган. Миллий байрами — 3-октабр, Германия бирлиги куни (1990).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Ангела Меркел ва Дмитрий Медведев. 2008-йил октабрда

Германия коммунистик партияси, 1968-йилда тузилган; Демократик социализм партияси, собиқ ГДРда 1946-йилда тузилган Германия бирлашган социалистик партияси (ГБСП) негизида 1989-йилда ташкил этилган; Германия социал-демократик партияси[9], 1946-йилда тузилган; Христиан-демократик иттифоқи, 1945-йилдан фаолият курсатади, 1950-йилда ташкилий жиҳатдан ягона партия сифатида расмийлашган; Христиан-социал иттифоқи, 1945-йилда Баварияда асос солинган; Эркин демократик партия, 1990-йилда тузилган: „Иттифоқ-90“ „кўкатпарварлар“ партияси. 1993-йилда „Кўкатпарварлар“ билан „Иттифоқ-90“ партиясининг бирлашуви натижасида барпо этилган; Германия миллий демократик партияси, 1964-йилда янги нацистлар томонидан тузилган; Республикачилар партияси, 1983-йил асос солинган. немис касаба уюшмалари иттифоқи[10], 1949-йилда тузилган, Германия бирлашганидан сўнг собиқ ГДРдаги касаба уюшмалари унга қўшилди. Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси ва Европа касаба уюшмалари конфедерациясига киради[11].

Хўжалиги

ОФР — юксак даражада ривожланган индустриал мамлакат. Умумий иқтисодий қудратига кўра дунёда учинчи ўринда, жаҳон савдосида иккинчи ўринда туради. Ялпи ички маҳсулот таркибида саноат ва қурилишнинг улуши 33,6 % ни, қишлоқ хўжалигининг улуши 1,2 % ни ташкил этади.

Саноати

Германия харитаси шаҳарлари билан

Машинасозлик немис иқтисодиётининг асосий таянчидир. Қўнғир кўмир (дунёда биринчи ўрин), тошкўмир, нефт, табиий газ, полиметалл рудалар, калий ва оштузи қазиб олинади. Энергетика, қора ва рангли металлургия, машинасозлик, кемасозлик, кимё ва нефт кимёси, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати, чиннисозлик ғоят ривожланган. Германия саноати асосан ўрта корхоналардан иборат. Саноатда банд бўлган барча ходимларнинг 32 % дан кўпроғи (2,2 миллион киши) йирик фирмаларда ишлайди. „Сименс“ консерни, „Фолксваген“, БМВ ва „Даймлер Бенс“ каби автомобилсозлик фирмалари, „Хёхст“, „Баер“ ва БАСФ каби кимё консернлари, „Рурколе АГ“ кўмир қазиш фирмаси, „ФЕБА“ ва „РВЕ“ электр техника консерни ёки „Бош“ гуруҳи бутун дунёга машҳур бўлиб, дунёнинг ҳамма жойларида филиаллари, корхоналари ёки тадқиқот муассасалари бор. Йирик фирмалар кўпдан-кўп майда ва ўрта корхоналарнинг буюртмачиси ҳисобланади. Бу муваффақиятларда бошқариладиган иқтисодиётдан 1948-йилда бозор хўжалигига ўтилганлиги ҳал қилувчи омил бўлди. Транспорт воситалари ишлаб чиқариш, машинасозлик, кимё саноати, электр техника, озиқ-овқат, металлургия, кончилик, аниқ механика ва оптика, авиация ва космик саноати асосий тармоқлардир. Техника тараққиёти соҳасида Германия саноати дунёда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Германия иқтисодиёти юксак технологиялардан фойдаланиш туфайли фармацевтика маҳсулотлари, энг янги органик кимёвий моддалар ва сунъий материаллар, тиббиёт электроникаси, оптика ва ўлчов асбоблари ишлаб чиқаришда, янги автомобиллар яратиш ва машинасозликда, телекоммуникация, атроф муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари соҳасида дунёда етакчи ўринда. Германияда қадимдан ва гўзал анъ-аналарга эга бўлган ҳунармандчилик ривож топган.

Қишлоқ хўжалиги

Германияда қишлоқ хўжалигига яроқли 36 миллион га ер бор. У мўл-кўл юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради. Қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари: буғдой, арпа, қанд лавлаги, картошка, шунингдек узум, мева, сабзавот ва бошқалар. Чорвачиликда мол гўшти, чўчқа гўшти, товуқ гўшти ва сут етиштирилади.

Германия ҳудудининг қарийб учдан бир қисми (10,7 миллионга) ўрмон билан қопланган. Мамлакатда ҳар йили салкам 30—40 миллион куб метр ёғоч тайёрланади, бу ҳажм ички эҳгиёжнинг учдан икки қисмини крплайди. Германия ёғоч экспорт қиладиган энг йирик давлатлардан биридир. Шимолий ва Болтиқ денгизларида, Гренландия ороли атрофларида балиқ овланади.

Транспорти

ИCЕ тез юрар поэзди

Темир йўл узунлиги — 91,4 минг км, автомобил йўллари узунлиги — 496,6 минг км. Энг катта аэропорти — Франкфуртмайн шаҳрида. Бошқа йирик аэропортлари: Берлин — Тегел, Берлин — Шенефелд, Бремен, Ҳамбург, Ганновер, Дрезден, Дюсселдорф, Кёлн /Бонн, Лейпсиг, Мюнхен, Нюрнберг, Саарбрюккен ва Штутгарт. Сув йўллари узунлиги — 7467 км. Асосий денгиз портлари: Ҳамбург, Бре-менБремерхафен, Вилгелмсхафен, Росток[12].

Экспорт ва импорт

Германия дунёдаги ташки савдо айланмаси ҳажми бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Германия четга асосан автомобиллар, станоклар, машиналар, кимё маҳсулотлари ва электр техника буюмлари чиқаради. Четдан хом ашё, электр техника ва тўқимачилик маҳсулотлари олади. Ташки савдодаги асосий мижозлари: Франсия, Италия, Буюк Британия, Нидерландлар, Белгия, АҚШ, Россия, Люксембург. Пул бирлиги — немис маркаси.

Ижтимоий соҳа

Тиббий хизмати

немис касалхоналари учун харажатлар 1993—2006

Германия 620 мингга яқин ўринли 2300 касалхона, 267 минг врач ишлайди. Бундан ташқари 1300 соғломлаштириш муассасалари мавжуд[13].

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Конституцияга биноан давлат маориф тизимини умумий назорат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ҳар бир ерда маориф масалалари билан шуғулланувчи вазирлик бор. 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун таълим мажбурий. Ўқиш муддати — 12 йил Жумладан, болалар тўла ўқув ҳафтаси дастури бўйича мактабда 9 йил, сўнфа тўлиқсиз ўқув ҳафтаси дастури бўйича ҳунартехника билим юртида 3 йил ўқийди. Мактаблар бир неча босқичга бўлинади: бошланғич босқич — 1—4 синфлар (баъзи ерларда 1—6 синфлар). Сўнг ўқувчилар умумий таълим мактабининг уч тоифасига ажратилади; кейинчалик ҳунар таълими олиш ҳуқуқини берадиган асосий мактаб (5—6 йил), касбкор йўналишидаги тўлиқсиз ўрта таълим ҳуқуқини ва ўрта ҳунар-техника ўқув юртига кириш ва уни битиргач, техника олий ўқув юртига кириш ҳуқуқини берадиган реал мактаб; тўлиқ ўрта маълумот берадиган ва университет ҳамда олий ўқув юртларига кириш ҳуқуқини берадиган гимназия. Умумий таълим берадиган мактабнинг янги тоифаси — умумий мактаб ҳам мавжуд. Унда болалар 5синфдан 10-синфгача ўқийди. Баъзи умумий мактабларда гимназияларнинг юқори синфлари тарзида ташкил этилган юқори синфлар бор. Ақли заиф ва ногирон болалар учун махсус мактаблар бор. Уларга ҳам мажбурий таълим жорий этилган.

Ҳунар-техника таълими тизимида ҳунар мактаблари, техника ва муҳандислик билим юртлари, турли ихтисосликдаги ўрта махсус таълим мактаблари ҳамда махсус олий мактаблар бор. Олий таълим тизимига университетлар, олий ўқув юртлари, олий бадиий мактаблар, техника мактаблари ва бошқалар киради. Уларда ўқиш пулли. Энг йирик ва қадимги олий ўқув юртлари: Гейделберг, Лейпсиг, Росток, Берлин университетлари. 1960-йилдан кейин яна 20 та университет ташкил этилди. Уларнинг ёнида техника олий билим юртлари ва педагогика институтлари мавжуд. Махсус олий ўқув юртлари олий таълимнинг энг ёш ва ҳаммага манзур тоифаси ҳисобланади. Улардаги таълим айниқса муҳандислик, иқтисодиёт, ижтимоий таъминот, дизайн ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кўпроқ амалий тарзда олиб борилади. Германияда ҳар йили 10 миллион фуқаро билим савиясини ошириш имкониятига эга. Малака оширишнинг энг яхши ва самарали шакли халқ университетларидир. Германияда 11 та минтақалараро иқтисодиёт ўқув маркази ва 30 та малака ошириш институти мавжуд. Йирик фирмалар ўз ходимлари учун алоҳида курслар ташкил этади.

Мамлакатдаги илмий тадқиқот ишлари олий ўқув юртларида, давлат ва хусусий илмий тадқиқот муассасаларида ва иқтисодиёт илмий тадқиқот бўлимларида олиб борилади. Тадқиқотларда Дюсселдорф, Гёттинген, Гейделберг, Лейпсиг, Майнс ва Мюнхенда жойлашади Фанлар академиясилари ва 1992-йил қайта ташкил этилган Берлин-Бранденбург бадиий академияси олий ўқув юртлари билан узвий ҳамкорлик қилади. Мамлакатда 60 дан ортиқ илмий муассаса ва уларнинг филиаллари мавжуд. „ХХИ аср технологиялари“ деб аталган ишлардан ташқари, жумладан, транспорт, экология, соғлиқни сақлаш, информатика, шунингдек майда ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш соҳаларида тадқиқотлар олиб борилади.

Германияда 3 мингдан кўпроқ музей бор. Ерлар, шаҳарлар, уюшмаларнинг музейлари, ўлкашунослик ва хусусий музейлар, ибодатхоналар, қасрлар, саройлардаги музейлар, очиқ ҳаво остидаги музейлар шулар жумласига киради. Энг йирик музейлари: Ахендаги собор хазинаси, Янги галерея, Берлиндаги „Пруссия маданий бисоти“ давлат музейи, Бонндаги шаҳар санъат асарлари мажмуаси, Дрездендаги Эски ва Янги усталарнинг расмлар галереяси, „Кук гумбаз“, Эссендаги „Фолкванг“ музейи каби санъат музейлари, Бонндаги Рейн вилоят музейи, Кёлндаги Рим-Германия музейи, Мюнхендаги Бавария миллий музейи каби маданийтарихий музейлар, Берлин, Франкфуртмайн, Гёттинген, Ҳамбург, Кил, Кёлн, Любеке, Мюнхен ва Штутгартдаги этнография музейлари ва бошқалар. Йирик кутубхоналари: Мюнхендаги Бавария давлат кутубхонаси (6 миллиондан ортиқ асар сақланади). „Пруссия маданий бисоти“нинг Берлиндаги давлат кутубхонаси (4 миллион асар), Кёлндаги Марказий кутубхона, Волфенбюттедсаги герсог Август номидаги кутубхона (660 мингдан ортиқ асар) ва бошқалар.

Матбуоти, радноэшиттириши ва телекўрсатуви

Германияда нашр этиладиган асосий газета ва журналлар: "Алгемайне сайтунг („Умумий газета“, кундалик газета, 1850-йилдан), „Берлинер моргенпост“ („Берлин тонгги хабарлари“, кундалик газета, 1898-йилдан), „Боннер рундшау“ („Бонн шарҳи“, кундалик газета, 1945-йилдан), "Генералансайгер („Ҳаммабоп хабарнома“, кундалик газета, 1725-йилдан), „Ноес Дойчланд“ („Янги Германия“, кундалик газета, 1946-йилдан), „Шпигел“ („Кўзгу“, ҳафталик суратли журнал, 1947-йилдан), „Штерн“ („Юлдуз“, ҳафталик суратли журнал, 1948-йилдан). Дойчер Депешендинст Алгемайнер Дойчер Нахрихтендинст — ДДП/ АДН ахборот агентлиги; 1946-йилда собиқ ГДРда тузилган АДН агентлигининг 1993-йилда Ғарбий Германиянинг ДДП агентлиги билан қўшилиши натижасида вужудга келган. Дойче Прессе-Агентур-ДПА жаҳон ахборот агентлиги, аксиядорлик жамияти бўлиб, 1949-йилда тузилган. „Арбайцгемайншафт дер эффентлих-рехтлихен рундфунканшталген дер Бундесреспублик Дойчланд“ — АРД ОФР радио ва телевизион компаниялари бирлашмаси, мамлакат радиоэшиттириш ва телекўрсатувларини назорат қилади.

Адабиёти

Адабиётннинг энг қадимги намуналари ВИИИ—ИХ асрларга мансуб („Гилдебранд қўшиғи“, „Мазребург сеҳри“). Эккеҳарднинг лотин тилидаги „Валтариус“ асари ХИ асрда яратилган. Уйғониш даври адабиётига Волфрам фон Эшенбах, М. Лютер, Т. Мюнсер, Г. Сакс (ХВИ аср) каби шоир ва адиблар салмоқли ҳисса қўшди. „Тил Эйленшпигел“, „Рейнеке Лис“, „Фауст“ каби халқ китоблари нашр қилинди. Классицизм намоёндаси шоир М. Опиц мистик ва дабдабали барокко шеъриятига қарши немис тилининг софлиги учун курашди. „Минна фон Барнхелм“, „Эмилия Галотти“, „Донишманд Натан“ песалари муаллифи Г. Э. Лессинг немис миллий адабиётига асос солди. И. В. Гёте („Эгмонт“, „немис ва Доротея“, „Фауст“) ва Ф. Шиллер („Қароқчилар“, „Макр ва муҳаббат“, „Орлеан қизи“, „Вилгелм Телл“) ижоди ХВИИИ аср ва ХИХ аср бошлари немис адабиётидаги тараққийпарвар ғояларнинг ривожида юксак босқич бўлди. ХВИИИ аср 2-ярми ва ХИХ аср бошларида романтизм пайдо бўлди. Романтиклар (ака-ука А. ва Ф. Шлегеллар, Л. Тик, Л. Уланд ва бошқалар) ўрта асрни, дин ва хурофотни идеаллаштириб, поэзияда субективизмни тарғиб этишди. ХИХ асрнинг 30-йилларидаги сиёсий кўтарилиш адабий ҳаётни ҳам жонлантирди. Драматург Г. Бюхнер, Л. Берне демократия учун курашдилар. Буюк шоир Г. Гейне „Қўшиқлар китоби“ сиёсий лирикаси ва бошқалар тўпламларида феодал реаксияни танқид қилди. 1848-49 йиллардаги немис буржуадемократик инқилоби мағлубиятидан сўнг адабий ҳаётда реаксион кайфият кучайди. ХХ аср бошларида драматургияда натуралистик оқим пайдо бўлди (Г. Гауптман, А. Голс ва бошқалар), танқидий реализм юксак босқичга кўтарилди. Биринчи жаҳон уруши даврида ва ундан сўнг А. Свейг, Б. Келлерман, К. Тухолски, Э. М. Ремарк каби танқидий реалистлар ижтимоий тузумнинг реаксион моҳиятини фош этдилар. Фашистлар ҳокимият тепасига келгач, кўпчилик тараққийпарвар ёзувчилар ватанни тарк этишди ва чет элларда фашизмни фош этувчи асарлар ёзишди. 1945-йилда мамлакат иккига бўлингач, немис адабиёти турли йўллардан ривожланди. Шарқий Г. (собиқ ГДР)да яшаган таниқли ёзувчилар Т. Манн, Г. Манн, Л. Фейхтвангер кабилар адабий оқимдаги илғор анъаналарни ижодий давом эттирдилар. Эски зиёлилардан Б. Келлерман, А. Свейг, Г. Фаллада янгича адабий ҳаётга фаол қўшилдилар. И. Р. Бехер, Б. Брехт, А. Зегерс, Ф. Волф, Ф. Фюман фашизмнинг жирканч қиёфасини фош этувчи, инсоннинг жамият олдидаги масъулиятини ифодаловчи асарлар ёзишди. Аммо бу ерда ахборот имконияти ва фикрлар эркинлиги бўлмаган шароитда уларнинг ижодий имкониятлари чекланган эди.

Германиянинг ғарби (ОФР)да яшаган ва фашизм қабоҳатларининг шоҳиди бўлган В. Борхерт, Х. В. Рихтер, Г. Бёлл каби адиблар ўзларининг кўрган-кечирганлари ҳақида таъсирчан асарлар яратишди. Ханс Вернер Рихтернинг ташаббуси билан тузилган „47лар гуруҳи“ катта рол ўйнади. Шу гуруҳ ҳар йили ўтказиб турган ёзувчиларнинг учрашувлари адабий доирадан чиқиб, сиёсий воқеага ҳам айлана борди. Бир қатор адиблар (Ю. Беккер, Р. Бринкман, А. Клуге, Д. Веллерсхоф) ижтимоий воқеликни талқин этмай, шунчаки тасвирлаш йўлидан бордилар. 70 ва 80-йилларда эса кўпгина ёзувчилар ижтимоий ва иқтисодий фаолликка интилдилар. Мамлакат бирлашиши билан немис адабиёти янги ривожланиш босқичига кирди. Янги воқеликни бадиий идрок қилиш ва акс эттириш учун вақт керак бўлади.

Меъморлиги

Берлин

немис қабилаларининг қадимги меъморий ёдгорликлари (ёғочдан ишланган) сақланмаган. Тошдан ишланган меъморий ёдгорликлари (Ахендаги сарой капелласи, 790—805: Фулддаги муқаддас Михаил черкови, 822) кейинги антик ва Византия меъморлиги таъсирида пайдо бўлган. ИХ—Х асрларда базилика хилидаги безаксиз черковлар қурилди. ХИ—ХИИ асрларда роман услубидаги черков ва соборлар (Мария Лах черкови, 1093—1230; Майнсдаги собор, 1100-1230 ва бошқалар) қад кўтарди. ХИИИ—ХИВ асрларда Германияда готика услубига хос биноларни янги конструксиялар асосида қуриш авж олди. Уйғониш даврида ҳам готика услуби ўз мавқеини йўқотмади. ХВИИ асрда меъморлик ва тасвирий санъатда дабдабали барокко услуби кенг тарқалди. ХВИИИ асрнинг 1-ярмида сарой ва черковлар қурилиши янада ривожланди ва баъзан барокко билан рококо қисман бирлаштирилди, 2-ярмида эса классицизм услубида театр, музей ва ўқув муассасалари қурилди. ХИХ асрда янги қурилиш материаллари — темир ва бетон конструксиялари пайдо бўлиши туфайли модерн услуби урф бўлди. ХХ асрда техника тараққиёти билан конструктивизм ва функсионализм қонунлари асосида (П. Беренс, Б. Таут, В. Гропиус, Л. Мис ван дер Роэ ва бошқалар) саноат ва турар жой бинолари барпо этилиб, шаҳарлар лойиҳаси тузилди. Фашистлар диктатураси даврида Германияда дағал ва бесўнақай кўринишли, классицизмга ёт бинолар қурилди. Бу даврда кўпгина атоқди меъморлар чет элларга кетиб қолдилар. Урушдан кейин айниқса ГДРда бир қолипдаги кўримсиз бинолар қад кўтарди. Кейинги йилларда кўркам жамоат бинолари, қулай турар жойлар қурила бошлади, шаҳарларни обод қилишга киришилди. Германияда инсоннинг эҳтиёжларини ҳар томонлама назарда тутган замонавий янги меъморлик намуналари тобора кўпайиб бормоқда. Меъморликдаги янги йўналишлар гўзал ва қулай иншоотлар яратилишига олиб келмоқда. Турли рангларга бўялган лифтлар, эскалаторлар, бино ташқарисига ўрнатилган коммуникациялар меъморий безак вазифасини ҳам ўтайди. Устуннинг қоши, карниз ва нақшлар эса бино ҳуснига ҳусн қўшиб, киши кўзини қувонтиради. Штутгартдаги янги давлат галереяси биноси (меъморлар Ж. Стерлинг, М. Уилфорд). Франкфуртмайндаги 256 метрлик ярмарка минораси (меъмор Х. Ян) шу жумлага киради.

Тасвирий санъати

Германия ҳудудида палеолит ва неолит, жез ва темир даврлари санъати ёдгорликлари топилган. Мил. бошларида немис қабилаларининг ибтидоий санъати пайдо бўлган. ВИИИ—ИХ асрларда каролинглар санъати (суяк ўймакорлиги, миниатюра)га Византия, қадимги дунё маданияти таъсир этди. ХИ—ХИИИ асрлар санъати (Хилдесхейм соборининг бронза эшиклари, 1015, Рейхенау оролидаги Оберсел черковининг деворий расмлари, миниатюралар) диний ҳарактердаги роман услубига ўтиш даври бўлди. ХИИИ—ХИВ асрларда немис готикаси тараққий этиб, саройрицарлик маданияти элементлари ўсаётган шаҳарлар маданияти билан қўшилиб кетди. Уйғониш даврида инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган реалистик санъат вужудга келди. ХВ асрда пайдо бўлган бу санъат (С. Лохнер, Л. Мозер, Г. Мулчер, М. Шонгауэр) ХВИ асрнинг 30-йилларида А. Дюрер, Х. Холбейн асарларида юксак чўққига кўтарилди. Санъатда ХВИ асрнинг 2-ярмидан манеризм, ХВИИ асрдан барокко ҳукмрон бўлиб, ХВИИИ аср ўрталарида классицизм пайдо бўлди (Р. Менгс, А. Кауфман, А. Я. Карстенс ва бошқалар). 1848—49 йиллардаги инқилоб даврида жанговар демократик руҳдаги картиналар яратилди (И. П. Газенклевер, К. Гюбнер, К. Ф. Лесинг). ХИХ асрнинг йирик реалист рассоми А. Менсел ижодида немис ҳаёти ўзининг тўла аксини топди. ХХ аср бошларида Германия майда буржуазия оқими—экспрессионизм ватани бўлиб қолди (ҳайкалтарош В. Лембрук ва бошқалар). Фашистлар ҳокимият тепасига келгач, қувғин ва таъқибларга қарамай, баъзи рассомлар (Барлах, Колвиц, О. Нагел) инсонпарварлик идеалларига содиқ қолдилар. Урушдан кейин утмиш анъаналариии тиклашга киришилди ва Европа ҳамда Америка санъатидаги янги оқимлардан фойдаланилди. Ҳозирги вақтда йўналишлар нақадар хилма-хил бўлмасин, мутаносиблик йўлига интилиш сезилади.

Театри

Театр санъати тарихи халқ урф-одатлари ва ўйинларидан иборат. ХИ—ХВ асрларда халқ сайёр актёрлари—шпилманлар санъати авж олди (енгил, шўх, кичик песалар қуйилган). ХВИ аср охирларида мактаб драмалари кенг таркалди. немис актёрларининг биринчи труппалари юзага келди. ХВИИИ асрда актриса К. Ф. Нейбер немис театри саҳнасига франсуз классицизми бадиий тамойилларини олиб чиқди, театрнинг тарбиявий роли учун курашди. ХИХ асрда Берлин, Брауншвейг, Дрезден, Дюсселдорф, Ҳамбург ва бошқа шаҳарлар театр марказига айланди. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Э. Поссарт, Л. Барнай, Й. Кайнс каби йирик актёрлар етишиб чиқди. л-жаҳон уруши йилларида Германия театри реалистик анъаналардан чекинди. 1927-йилда очилган „Пискатор театри“ публицистик йўналишдан борди. Драматурглардан Б. Брехт, Ф. Волф, Э. Толлер, актёрлардан А. Моисеи, Г. Отто, Э. Буш, режиссорлардан М. Рейнгардт, Э. Пискатор, Г. Вангенхейм, К. Х. Мартинлар театр санъатининг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. Фашизм даврида театр санъати нацистларнинг тарғибот қуролига айланди. Фашизм тор-мор этилгач, нацизмга қарши рухдаги песалар пайдо бўлди. Берлинда 150 та театр ва саҳна бор. Бошка шаҳарлардаги театрларнинг ҳам репертуарлари хилма-хил. Классикларнинг песалари ҳам катта муваффақият қозонмоқда. Шиллер, Лессинг ва Клейстдан кейин Б. Брехт асарлари пайдо бўлди. Замонавий драматурглардан баъзилари муваффақиятга эришди. Ролф Хокхут, Ҳаралд Мюллер, Танкред Дорст, Клау Пол шу жумлага кирди.

Мусиқаси

Ўрта асрларда рицарлар санъати пайдо бўлди, миннезингерлар мактаби шаклланди (Волфрам фон Эшенбах ва бошқалар); ХИВ асрда мейстерзингерлар санъати, ХВИ асрдан чолғу (айниқса орган) мусиқаси (К. Пауман сингари композиторлар ижодида) ривожланди. Ислоҳот даврида халқ қўшиқлари заминида протеста нтхорали пайдо бўлди. Германия Шюц немис мусиқасида оратория ва кантата жанрларини ишлаб чиқди, биринчи немис операси „Дафна“ (1627)ни езди. 1723-йилдан И. С. Бах фаолияти бошлангап Лейпсиг йирик мусиқа марказига айланди. ХВИИИ аср 2-ярмида мусиқали саҳна жанри—зингшпил пайдо бўлди (И. Хиллер ва бошқалар). Асосан чет элларда ишлаган Германия Гендел, Х. Глюк каби композиторлар Англия, Франсия ва бошқа мамлакатлар мусиқа тараққиётига катта ҳисса қўшди. Й. Гайдн, В. А. Моцарт, Л. Бетховен сингари Вена классик мактаби усталари немис мусиқаси ривожига кучли таъсир ўтказди. Л. Бетховен ижоди немис мусиқасининг чўққисидир. ХИХ аср бошида мусиқийромантизм намояндалари Ф. Шуберт, К. Вебер, Ф. МенделсонБартолди, Р. Шуман, ХИХ аср 2-ярмида Р. Вагнер. И. Брамс, М. Регерлар ижод қилди. ХХ аср бошидан Германияда экспрессионизм (Р. Штраус, А. Шёнберг), неоклассицизм (П. Хиндемит), атонализм каби мусиқий авангардизм оқимлари тарқалди. Фашистлар режими мамлакат мусиқий маданиятига ҳалокатли таъсир қилди. Илғор кайфиятдаги мусиқа арбоблари хориждан бошпана топди. Урушдан кейин кекса авлодга мансуб компзиторларнинг ижоди ва фаолияти (К. Орф ва бошқалар) етакчилик қилди. 60-йиллардан кейингина ёш композиторлар (Х. Хенсе, К. Штокхаузен) кўзга кўрина бошлади. Берлин, Ҳамбург, Мюнхен, Франкфуртмайн, Штутгарт, Лейпсиг, Дрезден ва бошқа шаҳарларда опера ва балет театрлари, симфоник оркестрлар, Олий мусиқа мактаблари бор.

Киноси

Германияда кинематография 1895-йил юзага келган. Биринчи жаҳон уруши арафасида бадиий филмлар ишлаб чиқарила бошланди. 1916—1917-йиллар УФА деб аталган йирик ишлаб чиқариш фирмаси тузилди. Ф. Ф. Мурнау, Г. В. Пабст, Э. Любич каби режиссорларнинг филмларида замонасининг ижтимоий мавзулари акс эттирилди. 20-йилларда немис киносида экспрессионизмнинг кучли таъсири сезилиб туради. 20-йиллар охири ва 30-йиллар бошида „Краузен бувининг бахт томон сафари“ (режиссор П. Юци) ва бошқа реалистик филмлар яратилди. 1933-йил юзага келган сиёсий реаксия немис кинематографияси ривожланишини тўхтатиб қўйди. Иккинчи жаҳон уруши даврида кино нацизм тарғиботининг қуролига айлантирилди. ОФРда 1949-йилдан тижорат ва кўнгилочар филмлар чиқарила бошлади. 60-йиллардан эътиборан ёш режиссорлар бадиий етук экран асарлари яратишди. Кейинчалик замонавий воқелик ва ахлоқ мавзуларига эътибор берила бошлади. Дорис Дуррининг „Эркаклар“ комедияси, Волфганг Петерсоннинг уруш ҳақидаги „Сув ости кемаси“ филми каби бадиий пухта картиналар юзага келди. 1984-йилда яратилган „Париж, Техас“, 1988-йилда суратга олинган „Берлин осмони“, 1986-йилда дунё юзини кўрган „Роза Люксембург“ филмлари томошабинларга манзур бўлди. Тарихий ва замонавий мавзудаги адабий асарларни экранлаштиришга киришилди.[14]

Ўзбекистон — Германия муносабатлари

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Германия Статистика Вазирлиги, 22. Април 2015, 21-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 30-июл 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ "Европанинг иқтисодий жиҳатдан энг қудратли давлатида бош вазир ўзгарди! Фридрих Мерс Германиянинг янги бош вазири бўлди. Германия парламентар республика бўлгани сабаб унда энг катта ваколатлар бош вазирда бўлади". ҳттпс://телеграм.ме/география+канали+гуруҳи+география+канали+гуруҳи. Қаралди: 2025-йил 9-май
  3. ↑ Германия тури, отдих, сени, экскурсионниэ тури в Германию, 9-июл 2009-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 18-апрел 2013-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  4. ↑ ПНГ Немескиэ диалекти — карта распределения
  5. ↑ Маршем на Берлин. В Германии беженси развернули борбу за свои права
  6. ↑ DSW: Länderdatenbank[сайт ишламайди]
  7. ↑ Stiftung Weltbevölkerung: Home (Wayback Machine saytida 2009-11-22 sanasida arxivlangan)
  8. ↑ Gemeinsames Datenangebot der Statistischen Ämter des Bundes und der Länder (Wayback Machine saytida 6-iyul 2017-yil sanasida arxivlangan)
  9. ↑ Дмитриэв В. А. „Рол современной Германии в мировой политике“. Горчаковскиэ чтения
  10. ↑ А. И. Патрушев „Германия в ХХ веке“
  11. ↑ Ерюхин А. А. „Европейская политика ФРГ при Аденауэре“
  12. ↑ Eisenbahnatlas Deutschlandf, 2007/2008, Кёльн: Верлаг Счwеэрс + Wалл ГмбҲ, 2007. 
  13. ↑ Источник: Статя „Медицина в Германии“ на веб сайте Лечениэ в Мюнхене (Wайбаcк Мачине сайтида 21-март 2012-йил санасида архивланган)
  14. ↑ ЎзМЕ. Г-ҳарфи, 232[сайт ишламайди]. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил