Fabian Delph
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Фабиан Делпҳ (талаффузи: Фабиан Делф; 1989-йил 21-ноябрда Англияда туғилган) – англиялик ярим ҳимоячи. Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси.
![]() | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Фабиан Делпҳ[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1989-йил 21-ноябр[2] | ||
| Таваллуд жойи | Брадфорд, Англия | ||
| Бўйи | 5 фут 9 инчес (1.74 м)[3] | ||
| Амплуаси | ярим ҳимоячи, ҳимоячи | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 2000—2001 | Брадфорд Cитй | ||
| 2001—2006 | Леэдс Унитед | ||
Делпҳ фаолиятини „Брадфорд Cитй“ футбол клубида бошлаган.
2015-йилнинг 17-июлида у 8 миллион фунт стерлинг эвазига "Манчестер Cитй" футбол клубига ўтди. Шартнома 5 йилга имзоланган[4]. Дастлабки икки мавсумда у "Манчестер Cитй" футбол клубининг асосий таркибидан мустаҳкам ўрнини эгаллай олмади ва шу сабабли футболчи кўпгина ўйинларда захирадан майдонга туширилган.
Халқаро фаолияти
2008-йилнинг март ойида Фабиан Делпҳ Англиянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоасида дебют қилган. 2008-йилнинг ноябрида 21 ёшгача бўлган Англия терма жамоаси бош мураббийи Фабиан Делпҳни биринчи марта жамоа таркибига киритган. Футболчининг Чехия терма жамоаси билан ўйинда дебют қилган.
2014-йил 3-сентябр куни у Англия терма жамоаси сафида Норвегияга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган ва ушбу ўйин Англиянинг ғалабаси билан якунланган. Фабиан Делпҳ ЭУРО-2016 саралаш ўйинларида иштирок этган, аммо жароҳати сабаб турнирни ўтказиб юборган.
2018-йилда у Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркибига киритилган. Турнирда у тўртта ўйинда майдонга тушган.
Шахсий ҳаёти
2008-йил 23-августда у тўрт дўсти билан уйга қайтаётганда маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланган ва ҳибсга олинган[5]. Суд уни тезликни оширганликда айбдор деб топган ва унга 1400 фунт стерлинг миқдорида жарима тўлаш ва 60 фунт стерлинг миқдоридаги суд харажатларини қоплашни буюрган. Шу билан бир қаторда, 1,5 йилга лицензиясидан маҳрум қилинган[6].
Статистика
| Миллий жамоа | Мавсум | Ўйин | Гол |
|---|---|---|---|
| 2014 | 3 | 0 | |
| 2015 | 6 | 0 | |
| 2018 | 9 | 0 | |
| 2019 | 2 | 0 | |
| Жами | 20 | 0 | |
Манбалар
- ↑ „Упдатед сқуадс фор 2017/18 Премиэр Леагуэ cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2018-йил 2-феврал). Қаралди: 2018-йил 12-феврал.
- ↑ „Фабиан Делпҳ: Овервиэw“. ЭСПН. Қаралди: 2020-йил 23-октябр.
- ↑ „Ф. Делпҳ: Суммарй“. Соccерwай. Перформ Гроуп. Қаралди: 2018-йил 25-ноябр.
- ↑ Фабиан Делпҳ: Манчестер Cитй сигн Астон Вилла cаптаин фор £8м (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-15 санасида архивланган)(ингл.)
- ↑ „Фоотбаллер ин дринк дриве чарге“. ББC Неwс (2008-йил 29-декабр). 2008-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 29-декабр.
- ↑ Робинсон, Стуарт. „Леэдс Унитед стар баннед фор дринк дривинг“. Ёркшире Эвенинг Пост (2009-йил 27-январ). Қаралди: 2009-йил 28-январ.[сайт ишламайди]
| Англиялик футболчи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
