Амир Абулаббос Фадл Форсдаги Шабанкара қабиласининг курд етакчиси[1][2]. Асосан Фадлуя (Фадлавайҳ шаклида ҳам ёзилади) номи билан танилган. Фадлуя Шабанкара қабиласининг Рамани уруғидан бўлган Али ибн Ҳасан ибн Айюбнинг ўғли бўлган. Ушбу уруғ Суриядан Форсга кўчиб келган курдлар бўлиб[3][4], Али Форсдаги Шабанкара сулоласи асосчиси (ҳ. 1030–1078) эди. Мазкур сулола 1030-йилдан 1355-йилгача узилишлар билан ҳукмронлик қилган. Шабанкаралар тоғли Куҳгилуя минтақасини эгаллаб, мутлақ мустақилликни сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар[2].

Низомиддин Фазлуллоҳ
Амир Абулаббос Фадлавайҳ
Форс бувайҳийлари сипоҳсолори ва Шабанкара қабиласи етакчиси
Салтанат 1030—1049
Форс амири
Салтанат 1055—1078
Ўтмишдоши Абу Мансур Фулад Сутун
Давомчиси Туроншоҳ (рақиб қирол)
Абулаббос ибн Фадлуя ибн Ҳасануя (ворис)
Вафоти 1078
Сулола Шабанкаранинг Раманийлар тармоғи
Отаси Али ибн Ҳасан ибн Айюб Раманий
Дини Ислом

Ёшлик даври

Али ўғли Фадлуяни ёшлигида бувайҳийларнинг ўша пайтдаги ҳукмдори Абу Калижарнинг вазири Соҳиб-э Адел ҳузурига юборган[5]. Али ўғли саройдан лавозим беришларини сўраган[5]. Соҳиб-э Адел даврида Фадлуянинг лавозими кўтарилиб, охир-оқибат сипоҳсолор лавозимига эришган[5]. Бироқ, Абу Калижар Шабанкара ҳудудларини эгаллаб олиш қарори Фадлуяни ўзидан узоқлаштирди[5].

Форс ҳукмдори

10—11-асрлар Форс ва атроф ҳудудлар харитаси

1053-йилда Салжуқий шаҳзода Қавурт Форсга бостириб киргач, Фадлуя Қавуртнинг акаси Алп Арслонга мурожаат қилди[5]. Салжуқийларга Форс ҳукмдори бўлиб қолишига рухсат бериш эвазига ҳар йили 27 миллион дирҳам миқдорида ўлпон тўлашни таклиф қилди[5]. Алп Арслон таклифни қабул қилгач, 1055-йилда Фадлуя Форсда ҳукмронликни қўлга киритган[5]. Асосий пойтахти Фасанинг шимоли-шарқидаги Гошнобод ёки Жошнобод шаҳри эди[5]. Баъзан Дарабгерд ва Шерозда ҳам яшаган[5].

Орадан бироз ўтиб, Алп Арслон ҳукмронлиги давомида Фадлуя унга қарши исён кўтарган[5]. Йиллик ўлпон жўнатишни тўхтатиб, ўзини мустақил ҳукмдор деб эълон қилган ҳамда Жаҳром яқинидаги Хворша қалъасида мудофаа позицияларини эгаллаб, тайёргарлик кўра бошлаган[5]. Бироқ, исён мувафаққияциз якунланган. Алп Арслоннинг вазири Низомулмулк етиб келиб, 16 кунда қалъани эгаллашга муваффақ бўлган[5]. Фадлуя таслим бўлиб, товон тўлашни таклиф қилган[5]. У кечирилган ҳамда Форсдаги ҳукмронлигини давом эттиришига рухсат берилган[5].

Фадлуя 1072-йилда яна исён кўтарганда, бостириш учун яна Низомулмулк жўнатилган[5]. Низомулмулкнинг можарони тинч йўл билан ҳал қилишга уриниши мувафаққияциз якунланиб, Фадлуя яна қалъага қамалиб олди[5]. Низомулмулк қамал бошлади. Бу қамал нисбатан қисқа муддат давом этиб, қалъада сув танқислиги сабаб ҳимоячилар таслим бўлдилар[5]. Фадлуя қочмоқчи бўлганда, қўлга олиниб, Алп Арслон ҳузурига келтирилди[5]. Алп Арслон Фадлуяни яна бир бор кечирган. Бироқ, бу сафар Истахр қалъасига қамаб қўйилган[5].

Вафоти

Ибн ал-Балхийнинг маълумотига кўра, Фадлуя умрининг қолган қисмини Истахр маҳбуслигида ўтказган[5]. 1078-йилда қалъадан қочишга уринган, аммо мувафаққияцизликка учраб қўлга олинган ва ўлдирилган[5]. Терисига сомон тиқилиб, омма олдида осиб қўйилган[5].

Манбалар

  1. ↑ Спулер, Б. (2012), „Фаḍлаwайҳ“, Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Брилл Публишерс, дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_2233, ИСБН 9789004161214
  2. ↑ 2,0 2,1 Бüчнер, В. Ф. (2012), „С̲ҳ̲абāнкāра“, Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Брилл Публишерс, дои:10.1163/2214-871Х_эи1_СИМ_5253, ИСБН 9789004082656
  3. ↑ Потц, Даниэл Т.. Номадисм ин Иран: Фром Антиқуитй то тҳе Модерн Эра (эн). Охфорд Университй Пресс, 2014 — 166-бет. ИСБН 978-0-19-933079-9. 
  4. ↑ Спулер, Б. (1987). „АТĀБАКĀН-Э ЛОРЕСТĀН“. Энcйcлопедиа Ираниcа. ИИ.
  5. ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 5,11 5,12 5,13 5,14 5,15 5,16 5,17 5,18 5,19 5,20 5,21 Мардукҳ, 'Абд-Аллаҳ „ФАŻЛŪЙА, Амир АБУ'Л-ʿАББĀС ФАŻЛ“. Энcйcлопаэдиа Ираниcа. Қаралди: 2022-йил 7-март.

Адабиётлар

Ваcант Шабанкара ҳукмдори (Форсда)
1030—1078
Номаълум