Фагот

Фагот (итал. фаготто – тугун, боглам) – пуфламатилчали мусиқа чолғу асбоби. Тахминан 1530-йилларда бомбарда (тилчали ёғочпуфлама соз) асосида ихтиро қилинган. Заранг ёғочидан ясалади, қўш тилчали. Силиндрконус симон 2 асосий (катта ва кичик) ва уларни ўзаро боғловчи қўшимча канали мавжуд. Ҳозирги Фаготда чалғич тешиклари 25—30 та бўлиб, 5—6 таси бармоқ билан, қолганлари клапанлар билан беркитилади. Ўзига хос тембри, кенг техник имкониятлари туфайли асосий якканавоз, ансамбл ва оркестр созлари қаторидан ўрин олган. Контрафагот тури ҳам бор. Ўзбекистон давлат консерваторияси, айрим мусиқа лицей ва коллежларида фагот синфлари мавжуд.

Ҳаволалар