Fail Mirgalimov
| Умумий маълумот | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Тўлиқ исм |
Фаил Фарасатович Миргалимов | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Туғилган вақти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи |
186 см | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позицияси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Давлат мукофотлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фаил Фарасатович Миргалимов (29-март, 1957-йил, Челябинск) – совет ва рус футболчиси, футзалчи. Россиялик футбол ва футзал мураббийи. СССР спорт устаси. Россияда хизмат кўрсатган мураббий[2].
Биография
Татар оиласида туғилган. Челябинск „Локомотив“ футбол мактаби тарбияланувчисидир (Мураббийлари И.ИН.Вострухин ва Ю. А.Пискунов).
Футболчилик фаолиятини Челябинскнинг „Сигнал“ жамоасида бошланган. „Уралмаш“ (1979), „Локомотив“ (1980—1982, 1984—1985, 1987), Сирдарёнинг „Янгиер“ (1981), Москванинг „Локомотив“ (1986), „Геолог“ (1987), Чимкентнинг „Мелиоратор“ жамоаси (1988), „Ўқ“ (1989-йил), „Металлург“ Магнитогорск (1989), Наманганнинг „Навбаҳор“ (1989), „Галисия“ Дрогобич (1990), „Антрасит“ Кировское (1991), "Вислока" Дебиcа, Полша (1991—1992), Зенит Челябинск (1999) ва Челябинск клубларида ўйнаган.
1984-йилда Челябинск давлат педагогика университетининг физика факултетида таълим олган. 2006-йилда Мураббийлар олий мактабини тамомлаган.
Умумий ҳисобда у 160 дан ортиқ гол урган.
1991-йилдан „Феникс“ футзал клубининг мураббийи сифатида Россия чемпионатининг бронза медали совриндори (1993) бўлган. 1992-йилда Гонконгда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Россия футзал терма жамоасида ўйнаган.
1994-йилда у „Строител 7“ ИФC жамоасини ташкил этган ва бош мураббийи бўлган. 1996—1998-йилларда футзал бўйича Россия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган.

1998—1999-йилларда Екатеринбургнинг „Виз-Синара“ мини-футбол клуби бош мураббийи бўлди.
2000—2002-йилларда Челябинскнинг „Лукойл“ клуби бош мураббийи бўлган. 2001-йилда ўз жамоаси билан „Урал“ зонасида КФК чемпионати ғолиби ва КФК ўртасида Урал кубоги, Россия кубоги соҳиби бўлди.
2003—2004-йилларда „Wиз-Синара“ футзал клубида бош мураббий сифатида Россия чемпионатида 3-ўрин (2004) соҳиби бўлган.
2004—2005-йилларда „Спартак-Счелково“ футзал клуби бош мураббийлигида Россия чемпионатида 2-ўрин (2005) соҳиби бўлган.
2005-йилдан Иркуцк Звезда клубининг бош директори (2005-2006) ва бош мураббийи лавозими вақтида (2007; 2008-йил амалда бош мураббий) 2005-йил 5-ўрин, 2006-йил „Шарқ“ зонаси иккинчи дивизионда 1-ўрин, ПФЛ кубоги ғолиби (2006), 2007-йил биринчи дивизион босқичида 11-ўринларни эгаллаган.
2009-йил Ўзбекистон Олий лигаси вакили Муборакнинг „Маш’ал“ клубида Виктор Кумиков бошчилигидаги мураббийлар штабида ишлаган. 2011—2013-йилларда „Салют Белгород“ жамоасида президенти маслаҳатчиси, 2014-йилда Сахалин ФК бош мураббийи бўлган[3][4].
Мукофотлари
Спорт устаси, Россияда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, Россияда жисмоний тарбия ва спорт аълочиси. Маҳаллий футболни ривожлантиришдаги хизматлари учун бир неча бор РФУ ва ПФЛнинг фахрий ёрлиқлари ва дипломлари билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Миргалимов Фаиль Фарасатович“. 2023-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
- ↑ „Файл Миргалимов“. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
- ↑ „Миргалимов “Сахалин”ни бошқарди“. 2014-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
- ↑ „«Женский футбол у нас есть. Нет денег на его развитие»“. 2022-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
Ҳаволалар
- Фаил Миргалимов: „Жоним футзалда дам олади“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-16 санасида архивланган)