Faktoring
Факторинг – бу бошқа иқтисодий субъэктларнинг қарздорлик бо'йича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатларини англатади.
Факторинг (инглизча: „фаcтор“ – агент, воситачи) – кичик ва ўрта фирма (мижоз)ларга тижорат банклари ва уларнинг шўба фактор фирмалари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар тури. ХВИ-ХВИИ асрларда савдо воситачилари томонидан амалиётга киритилган, кейинчалик мижозга айланма капитал учун кредит беришнинг бир турига айланди. Факторингда фактор фирма мижоз (товар етказиб берувчи)лардан қарздорларнинг қисқа муддатли қарзларини ундириш ҳуқуқини сотиб олади ва фирмаларнинг қарзларини (мажбуриятларини) мижозга тўлайди, яъни қарзни қайтариш муддатидан олдин унинг 70-90%ни мижозга қайтаради, қарзнинг қолган қисми, фоизлар чегирилган ҳолда қарздорлар факторфирма олдидаги ўз қарзини батамом узганидан кейин қайтарилади. Факторингда мижоз ўзининг қарздорларидан қарзни ундириш ҳуқуқини фактор фирмага ўтказади. Айниқса, Ғарб давлатларининг иқтисодий амалиётида кенг қўлланади. Факторинг бўйича кредитлар муддати 90-120 кун атрофида, кредит фоизлари расмий банк ставкасидан юқори туради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |