Фаллопий найи, бачадон найи, тухум йўли – аёлларнинг найсимон жуфт аъзоси. Италян врачи Г.Фаллопий (1523—1562) номидан олинган. Тухумдонда етилган тухум ҳужайра шу найлардан бачадонга ўтади. Фаллопий найлари бир учи билан бачадонга туташса, иккинчи учи тухумдон ёнида кррин бўшлиғига очилади ва шу тариқа тухумдоннинг чиқариш йўли бўлиб ҳисобланади (яна қаранг Жинсий аъзолар).