Falukorv
Фалукорв – Швециянинг Фалун шаҳридан келиб чиққан бўлиб, Швецияда корв деб аталади. Ушбу колбаса картошка крахмалли, пиёз, туз ва зираворлар билан дудланган чўчқа гўшти ва мол гўшти ёки бузоқ гўштининг майдаланган аралашмасидан тайёрланади. Фалукорв колбасаси бу – олдиндан пиширилган колбаса, шунинг учун уни бошқа тайёрламасдан совуқ ҳолида ҳам истеъмол қилиш мумкин. 100 г фалкуров калбасасининг умумий энергиявий қиймати – 260 калл ёки 1089 кЖ (оқсил – 9 г; ёғ – 23 г; углеводлар – 4 г)ни ташкил этади.
| Фалукорв | |
|---|---|
|
Фалукорвнинг ярмига бо'линган ко'риниши | |
| Мамлакат | Даларна |
Тарихи
Фалукорв колбасасининг тарихи ХВИ-ХВИИ асрларда Фалун мис конига бориб тақалади, у ерда ҳўкиз териси арқон учун ишлатилган ва сўйилгандан кейин қолган гўштнинг бир қисми тузланган ва дудланган сўнг колбаса тайёрлаш учун ишлатилган.
Гўштни шу тарзда тайёрлаш анъанаси ХИХ аср охирида қассоб Андерс Олссон томонидан қайта тикланди. Ушбу технология чўчқа гўшти ва мол гўшти ёки бузоқ гўшти аралашмасидан фойдаланадиган замонавий фалукорв колбасасининг ривожланишига олиб келди[1].
Вариантлар
ТСГ фалукорв
Фалукорв колбасаси – Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Норвегияда машҳур колбасалардан бири бўлиб, анъанавий мутахассислик кафолати деган мақомига эга. Шундай қилиб, Европа Иттифоқи қонунчилиги бўйича „фалукорв“ деб номланиши мумкин бўлганларга чекловлар қўлланади[1]. Фақат картошка крахмалидан боғловчи восита сифатида фойдаланиш мумкин ва гўшт миқдори 45% дан кам бўлмаслиги керак, гарчи фалукорв колбасаларининг аксарият брендларида гўшт фоизлари сезиларли даражада юқори бўлса ҳам.
Миддагскорв
ТСГ ҳолати туфайли фақат маълум бир рецепт бўйича тайёрланган колбаса фалукорв деб номланиши мумкин; у ҳеч қандай бошқа таркибий қисмлар билан тайёрланмайди. Ишлаб чиқарувчилар шунинг учун ҳам миддагскорв (кечки овқат колбасаси) атамасидан фойдаланадилар, масалан, стандарт 23%[2] ўрнига 9% камроқ ёғли колбаса, товуқ гўшти[3] ёки соя, нўхат ва картошка оқсили[4] ёки қуорндан тайёрланган вегетариан намуналаридир.
Оддий фалукорв таомлари
- Димланган, қайнатилган, қовурилган ёки картошка пюреси билан қовурилган ҳолатда истеъмол қилиш мумкин.
- Макарон билан қовурилган ҳолатини танавул қилинади.
- Димланган ва қовурилган, пиширилган швед жигарранг ловияси ва қовурилган тухум билан дастурхонда кўриш мумкин.
- Пишлоқ ва хантал қўшилган қисман димланган, кўпинча озгина пиёз ёки олма қўшилади; қовурилган ёки картошка пюреси билан бирга дастурхонга тортиш мумкин.
- Пйттипанна – картошка ва пиёз билан майда тўғралган ва қовурилган ҳолатини кўриш мумкин.
- Фалуков колбасаси димланиб, нон устига қўйиб истеъмол қилинади.
Яна қаранг
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Фалукорв“. ДООР. Эуропа. Қаралди: 2014-йил 15-декабр.
- ↑ „Миддагскорв Магер 500г“ (св). www.литҳеллс.се. 2019-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
- ↑ „Кйcклинг миддагскорв | Ҳäррйда Карлссон“ (св). Ҳ. Карлссонс Чаркутериэр АБ. 2019-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.
- ↑ „Веган Миддагскорв“ (св). Пеас оф Ҳеавен. 2019-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-апрел.