Фамагуста, Амохостос – Кипрнинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар ва порт. Аҳолиси 37,7 минг киши (2001). Савдо маркази, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Денгиздан балиқ овланади. Археология ёдгорликлари музейи бор. Шаҳарга милоддан аввалги ИИИ асрда асос солинган ва ўша даврда Арсиноя деб аталган. Меъморий ёдгорликларидан ХИВ-ХИВ асрларда қурилган шаҳар девори, готика черкови, саройлар сақланган.