Fanda ayollar

Илм-фан соҳасидаги аёллар илм-фан тарихининг дастлабки йилларидан бошлаб аёллар ҳам илм фан соҳаларига о'з ҳиссаларини қо'шиб келишяпти. Аёлларнинг фан ривожига қо'шган ҳиссалари турли адабиётлардан бизгача етиб келган. 2022-йил ма'лумотларига қарайдиган бо'лсак илм-фан соҳасида аёллар ва эркаклар о'ртасида катта нисбат борлиги аниқланган. Аёл тадқиқотчиларнинг улуши атиги 33% ни ташкил қилади ва тадқиқот учун эркакларникига қараганда камроқ маош олади ва лавозимга ко'тарилиш эҳтимоли камроқ.[1] Бугунги кунда сун’ий интеллект соҳаси бўйича мутахассис аёлларнинг улуши 22%, муҳандислик технологиялари битирувчилари орасида аёллар улуши 28% ни ташкил қилмоқда.[1]. БМТ илм-фан соҳасида гендер тенглигини қо'ллаб-қувватлашга э'тибор қаратади, чунки бу тараққиётнинг зарурий шарти ва воситасидир[2]. Аёлларнинг илм-фанга қо'шган ҳиссасини мунтазам равишда рад этиш, уларнинг ишларининг аҳамиятини пасайтириш ва аёлларнинг илмий ишларини эркак ҳамкасбларига бог'лаш Матилда эффекти деб номланди.
Фан тарихидаги аёлларнинг ҳиссалари
Мари Кюри олимларга радиоактив парчаланишни ўрганиш учун йўл очди ва радий ва полоний элементларини кашф этди.[3] У физика ва кимё билан бог'лиқ бо'лган радиоактив парчаланиш бо'йича тадқиқотлар олиб бориб, физика бо'йича Нобел мукофотини қо'лга киритган биринчи аёл ва кимё бо'йича иккинчи Нобел мукофотини қо'лга киритган биринчи аёл бо'лди. 1901-2022 йилларда 60 нафар аёл Нобел мукофотига сазовор бўлган, улардан 24 нафари физика, кимё, физиология ёки тиббиёт каби соҳаларда фаолият олиб борган.
Л'Орéал-ЙУНЕСКО нинг фан соҳасидаги аёллар учун мукофоти 1998 йилда Африка ва Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океан бо'йи, Европа, Лотин Америкаси, Кариб денгизи ва Шимолий Американинг ҳар бир географик минтақаси учун таъсис этилган. 2021 йилга келиб 117 мамлакатдан 3600 нафар аёл ушбу мукофот билан тақдирланди.
Тарихий мисоллар
Қадимги Мисрлик аёл шифокор Песешет (милоддан аввалги 2600-2500 йиллар) илм-фан тарихидаги биринчи аёл шифокор бўлиб кирган[4], бир қанча илк Ғарб сивилизацияларида ҳам тиббиёт соҳасида о'зининг янгича даволаш усуллари билан ном чиқарган. Қадимги афсонага ко'ра, Агнодиcе эрамиздан аввалги ИВ асрда Афинада қонуний доялик амалиёти билан шуг'улланган биринчи аёл шифокор бо'лган.
Қадимги Юнонистонда табиий фалсафани о'рганиш аёллар учун нисбатан осон бо'лган. Юнонистонлик Аглаониcа ой ва қуёш тутилишларини башорат қилган биринчи аёл астроном эди. Яна бир юнон олимаси Тҳеано математик ва шифокор, Пифагорнинг талабаси (рафиқаси ҳам) эди. У томонидан асос солинган Cротона шаҳридаги мактабда ко'плаб бошқа аёллар о'қидилар. Миср сулоласи даврида аёллар амалий кимё (пиво ишлаб чиқариш, доривор бирикмалар тайёрлаш) билан шуғулланган.[5]
Гипатия (~ 350–415), Искандариялик Теоннинг қизи , файласуф, математик ва астроном эди. У ҳақида ко'плаб ма'лумотлар сақланиб қолган шу жумладан у биринчи математик аёл ҳамдир. Гипатия геометрия, алгебра ва астрономия бўйича бир қанча муҳим шарҳлар ёзиб қолдирган. Гипатия фалсафий мактабнинг раҳбари бо'либ, ко'плаб шогирдларга дарс берган. Милодий 415 йилда Гипатия оловда куйдирди.[6]

О'рта асрларда илм-фандаги аёллар
Рим империяси таназзулга учраганидан со'нг , Европа о'рта асрларининг дастлабки даврлари, шунингдек, илмсизлик асрлари сифатида ҳам танилган , илмий изланишлар кескин пасайиб кетди, гарчи табиат ҳали ҳам ақл-идрок нурида тушунилиши мумкин бо'лган тизим сифатида қаралса ҳам. Бу даврда араб дунёси илм-фан ютуқларини сақлаб қолди, араб олимлари эса антик даврдаги қўлёзмаларнинг нусхаларини яратдилар. [7]
Монастирлар о'қиш ва ёзиш ко'никмаларини о'ргатишни бошладилар ва уларнинг ба'зилари аёлларга илмий тадқиқотларда иштирок этиш имкониятини берди . Немис аббесс Ҳилдегарда Бинген (1098-1179) таниқли файласуф ва ботаник бо'либ, унинг 1151-1158 йилларда тиббиёт, ва табиат тарихини о'з ичига олган ко'плаб асарлар ёзган.
Биринчи университетлар 11-асрда пайдо бо'лган , аммо аёллар асосан университет та'лимидан четлаштирилган . Лекин истиснолар бор эди, масалан, Италияда Болония университети 1088 йилда ташкил этилганидан бери аёлларга ма'рузаларда қатнашишга рухсат берди . Италияда аёлларни тиббиётда о'қитишга бо'лган муносабат бошқа мамлакатларга қараганда анча эркинроқ бо'либ туюлади ва шифокор Тротула 11-асрда Салерно тиббиёт мактабида кафедра мудири бо'лган ва у ерда ҳам аёлларда дарс берган деб айтилади. [8]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ин фоcус: Интернатионал Дай оф Wомен анд Гирлс ин Сcиэнcе“ (эн). ҳттпс://www.унwомен.орг (2022-йил 9-феврал). 2023-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-июл.
- ↑ Сима Бахус. „Выступление: Гендерное равенство – предпосылка и катализатор прогресса“ (ру). ҳттпс://www.унwомен.орг (2023-йил 19-июн). 2023-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-июл.
- ↑ „Мариэ Cуриэ“. Қаралди: 2024.
- ↑ „Тарихдаги биринчи аёл шифокор“ (2020-январ).
- ↑ „техцWомен ин чемистрй : тҳеир чангинг ролес фром алчемиcал тимес то тҳе мид-тwентиэтҳ cентурй“ (2018-йил 30-октябр).
- ↑ Деакин, Мичаэл А. Б. Ҳйпатиа анд Ҳер Матҳематиcс. — Матҳематиcал Ассоcиатион оф Америcа, 1994. — П. 234–243..
- ↑ „Райнер-Канхем, Марелене. Кимёдаги аёллар: Алчемиcал Тимесдан ХХ асрнинг о'рталарига қадар уларнинг о'згарувчан роллари . - Вашингтон, ДC: Америка Кимё Жамияти, 2005. - П. 6-8 . - ИСБН 978-0941901277 .“ (2018-йил 30-октябр).
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20200331132248/ҳттп://www.уну.эду/унупресс/унупбоокс/уу37wе/уу37wе08.ҳтм.