Париж коммунасидаги баррикада (1871-йил, март)
Фуқаролик ҳуқуқлари активистлари 1963-йилнинг август ойида фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати пайтида иш ва эркинлик учун Вашингтондаги маршда иштирок этишмоқда
Вашингтонда аёллар ҳуқуқлари ҳаракати марши (1970-йил, август)

Активизм жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга ошириш истаги билан ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ёки атроф-муҳитга доир ислоҳотларни илгари суришга қаратилган саъй-ҳаракатлардир. Активизмнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, буларга мисол қилиб мандат яратиш (жумладан, газеталарга хат юбориш), сайланган мансабдор шахсларга петиция йўллаш, сиёсий кампания юритиш ёки унга ҳисса қўшиш, турли бизнесларга имтиёзли равишда ҳомийлик қилиш (ёки бойкот қилиш), митинглар, очлик эълон қилиш, иш ташлашларни келтириб ўтиш мумкин.

Активизм билан шуғулланувчи кишилар активистлар ва активисткалар деб аталади. Активизм ва прагматизм оқими бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб, уларни фарқлаш муҳим ҳисобланади.

Активизм ҳаракатлари ҳар куни турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин, жумладан, санъат асарлари яратиш (артивизм), компютер тизимини бузиш (хактивизм) ёки шунчаки нимагадир пул сарфлаш (иқтисодий активизм) ҳам активизмнинг турларига мисол бўла олади. Корхона ишчиларининг эксплуатация қилишига норозилик билдириш сифатида компаниядан кийим-кечак ёки бошқа товарлар сотиб олишдан бош тортишни ҳам активизм намунаси дейиш мумкин. Бироқ энг кўзга кўринган ва таъсирчан кучга эга бўлган активизм шакллари кўпинча жамоавий ҳаракатлар кўринишида бўлади[1]. Мақсадли, уюшган ва маълум вақт давомида барқарор бўлган жамоавий ҳаракатлар ижтимоий ҳаракат ҳисобланади[2].

Қадимдан активистлар хабарлар тарқатиш ёки уларни тарғиб қилиш ҳамда ўқувчиларни ўз ишларининг адолатлилигига ишонтириш мақсадида турли адабиётлар, жумладан, рисолалардан фойдаланганлар. Олиб борилган бир қанча тадқиқоқтлар шуни кўрсатадики, замонавий активизм гуруҳлари сиёсатни технология билан уйғунлаштирган ҳолда фуқаролар фаоллигини ошириш ва жамоавий ҳаракатларни осонлаштириш мақсадида ижтимоий медиадан қандай фойдаланиш лозимлигини ўрганишга киришди[3][4]. Активистлар, асосан, икки гуруҳга – чап қанот ва ўнг қанот онлайн активистларига бўлинади. Улар фаолиятлари давомида турли хил усуллардан фойдаланадилар. Ҳаштаг активизми ва офлайн протест чап қанот активистларда кўпроқ учрайди. Партизан оммавий ахборот воситалари билан стратегик ишлаш, муқобил платформаларга ўтиш ва асосий оммавий ахборот воситаларини манипуляция қилиш эса ўнг қанот активистлари орасида кенг тарқалган[5]. Бундан ташқари, фан ва академияда чап қанот активизмининг кучайиши консервативларнинг фанга бўлган ишончини камайтириши мумкин[6]. Бундан ташқари, активизм ва терроризмни ҳам бир-бири билан адаштириб юбормаслик муҳим аҳамият касб этади, айнан шунинг учун ҳам улар ўртасидаги мавжуд фарқ „нозик чизиқ“ дея таърифланади[7].

Тарихи

Буржуазия жамияти ривожланиши даврида, Биринчи жаҳон уруши бошлангунига қадар активизм адабий ва ижтимоий ҳаракат сифатида дастлаб Германия империясида, кейинчалик эса бошқа Ғарб мамлакатларида пайдо бўла бошлаган[8][9].

Активизм тушунчалари

Онлайн этимология луғатида инглизча „аcтивисм“ ва „аcтивист“ атамалари мос равишда 1920[10] ёки 1915-йиллардан[11] кейин сиёсий маънода ишлатилган бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Активизм сўзининг келиб чиқиш тарихи бундан анча йиллар муқаддам жамоавий[12][13][14] ва ижтимоий ҳаракатлар тўғрисида билдириб ўтилган айрим тушунчаларга бориб тақалади[15]. 1969-йилларнинг охирида активизм сўзи ўзининг сиёсий маъносидан қатъи назар, „бирор ҳаракатни аниқ қарор ва куч билан амалга ошириш сиёсати ёки амалиёти“ деб таърифланган бўлса, ижтимоий ҳаракат атамаси эса „ижтимоий шароитларни яхшилаш учун гуруҳлар томонидан уюштирилган ҳаракатлар“ дея изоҳланган. 1960-йилларда Америка Қўшма Штатларида „янги ижтимоий ҳаракатлар“ авж олганидан сўнг, норозилик ёки мурожаатларнинг оқилона ва мақбул демократик варианти сифатида активизмнинг янги тушунчаси пайдо бўлди[16][17][18]. Тарихда уюшган ёки бирлашган ҳолда норозилик билдириш ва қўзғолон уюштиришнинг илк кўриниши милоддан аввалги И асрда Рим империясида собиқ гладиатор Спартак бошчилигида 6000 нафар қул томонидан амалга оширилган Cапуадан Римгача бўлган Спартак қўзғолони ҳисобланади[19].

Инглизлар томонидан уюштирилган Wат Тйлер қўзғолони солиқ жорий этилишига жавобан амалга оширилган қўзғолонлардан биридир[20]. Шунингдек, турли солиқларнинг жорий этилиши Венгрия, Россия ва Ҳонг Конгда ҳам қўзғолон ва инқилобларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. 1930-йилда Махатма Ганди бошчилигида минглаб ҳиндулар ҳукумат томонидан жорий этилган ўта оғир солиқларга қарши норозилик билдириш мақсадида содир этилган Туз маршида[21] иштирок этишган. Ушбу норозиликда қатнашган 60 000 нафар киши ҳукумат ҳарбийлари томонидан қамоққа олинган. Бироқ шунга қарамасдан, охир-оқибат, ушбу намойишлар ва норозиликлар мамлакатнинг мустақиликка эришишига сабаб бўлган. Осиё, Африка ва Жанубий Америка мамлакатларида ижтимоий активистлар томонидан ташкил этилган, фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича ҳаракат олиб борувчилар ва ижтимоий инқилобчилар бошчилигида амалга оширилган активизм ҳаракатлари халқнинг ўзига нисбатан ишончининг ошишига, шунингдек, дунёнинг айрим ривожланаётган мамлакатларида коллективистик-коммунистик ҳамда социалистик ҳаракатларнинг кучайишига туртки бўлди[22]. Шу билан бирга, активизм ўтган асрда меҳнат ҳуқуқи ҳаракати, аёллар ҳуқуқлари ҳаракати ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати каби ижтимоий ҳаракатлар орқали Ғарб жамиятларига ҳам катта таъсир кўрсатди дейиш мумкин[23].

Активизмнинг турлари

Активизм кўпинча инсон ҳуқуқлари ёки атроф-муҳит билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилади. Шу билан қаторда либертар ва диний ҳуқуқ активизми ҳам активизмнинг муҳим турларидан бири ҳисобланади[24]. Тарихдан маълумки, инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит билан боғлиқ муаммолар халқаро ҳуқуқ доирасида фаол ҳаракатлар сифатида алоҳида кўриб чиқилади[25]. ХХИ асргача, аксарият инсон ҳуқуқлари ҳаракатлари томонидан амалга оширилган ишлар атроф-муҳит муаммоларини аниқ кўриб чиқмаган. Шу билан бирга инсон ҳуқуқлари ҳаракати ҳам экология билан боғлиқ муаммоларни изчил ўрганмаган[26]. ХХИ асрда инсон ҳуқуқлари ва экологиянинг бир-бири билан узвий боғлиқлиги тобора муҳим аҳамият касб этиб борди ва бу асосий экологлар ҳаракати[27], экологик адолат ва иқлим адолати ҳаракатларининг ривожланишига сабаб бўлди.

Инсон ҳуқуқлари

Инсон ҳуқуқлари активизми, асосан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида кўрсатилган асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилган. Буларга мисол қилиб яшаш ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи, ҳаракат эркинлиги, конституциявий фикр, сўз, дин, тинч йиғилиш эркинликлари ва шу каби бошқа ҳуқуқ турларни келтириб ўтиш мумкин[28]. Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари ҳаракатининг асоси мустамлакачилик, империализм, қуллик, ирқчилик, сегрегация, патриархат ва маҳаллий халқларнинг зулмига қаршилик кўрсатишни ўз ичига олади[29].

Атроф-муҳит

Экологик активизм ҳам активизмнинг муҳим шаклларидан бири бўлиб, бир неча турларни ўз ичига олади. Жумладан:

– табиатни ёки табиий муҳитни муҳофаза қилиш, утилитар табиатни муҳофаза қилиш этикаси ёки табиатни муҳофаза қилиш одоби;

– атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (ифлосланишнинг олдини олиш ҳамда маданий мерос ёки ҳаёт сифатини ҳимоя қилиш);

– тугайдиган табиий ресурсларни сақлаб қолиш;

– муҳим ер ости ва ер усти элементлари ёки иқлим жараёнлари функсиясини ҳимоя қилиш орқали амалга оширилади.

Ҳайвонлар ҳуқуқлари

Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам активизмнинг энг муҳим шаклларидан бири ҳисобланади.

Либертар ва консерватив

Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакатларда сиёсий ҳуқуқларга оид активизм шакллари тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Баъзи олимлар олинган бир қанча тадқиқот ва таҳлиллар натижаларига кўра, ушбу масала бўйича шундай хулосага келишган, консерватизмдаги асосий бўлиниш аввалги сўровларда аниқланган иқтисодий ва ижтимоий консерваторлар ўртасидаги узоқ муддатли бўлиниш эмас эди (яъни, тахминан либертар ҳуқуқ ва насроний ҳуқуқи ўртасида). Аксинча, бу иккала мафкуравий тоифани бирлаштирган, янги пайдо бўлган гуруҳ, яъни „нисбатан камроқ консерватив“ бўлган (активистлар) республикачилардир[30]. Бунга мисол қилиб эса Чой партияси ҳаракатини келтириш мумкин[30].

Пю тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, диний, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ўта консерватив ва ўнг қанотдаги бошқа гуруҳларга қараганда нисбатан сиёсий фаол бўлган „қатъий консерваторлар“ гуруҳи[31] тўғрисида бир қанча маълумотларни аниқланган. Маълумотларга кўра, сайловларда Чой партиясига берилган 72% овозлар айнан ушбу гуруҳ аъзоларига тегишли ҳисобланади[31].

Методлар

1981-йилда активист Тҳомас томонидан бошланган АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган тинчлик ҳушёрлиги

Активистлар ўз мақсадлари йўлида турли усуллардан фойдаланадилар[32]. Улар томонидан танланган усуллар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, айнан шу усуллар орқали активистларнинг мақсадларини ва уларнинг ҳаракатлари нимага қаратилганлигини аниқлаш мумкин. Мисол учун, зўравонликсиз усуллар, одатда, жамоатчиликда яхши таассурот қолдириб[33], шу билан бирга активистлар томонидан ўз олдиларига қўйилган мақсадларга эришиш йўлида икки баробар самарали усул ҳисобланади[34].

Тарихан олиб қараганда, кўпчилик активизм ҳаракатлари ҳукумат ҳамда саноат сиёсати ёки амалиётида жиддий ўзгаришлар яратишга қаратилган. Баъзи активистлар ҳукуматни улар томонидан жорий этилган қонунларни ўзгартиришлари учун кўндириш ўрнига одамларнинг ўз хатти-ҳаракатларини тўғридан-тўғри ўзгартиришга кўндиришга ҳаракат қилади[35]. Масалан, кооператив ҳаракат кооперация тамойилларига мос келадиган янги институтларни қуришга интилади ва, одатда, лоббичилик қилмайди, сиёсий норозилик билдирмайди. Бошқа активистлар ўзгаришларга қарши туриш учун одамларни ёки ҳукумат сиёсатини ўзгаришсиз қолишга ишонтиришга ҳаракат қиладалар.

Чарлес Тиллй маълум бир вақт ва жойда активистлар учун мавжуд бўлган тактикаларнинг тўлиқ спектрини тавсифловчи „низо репертуари“ консепсиясини ишлаб чиқди[36]. Бу репертуар ўтмишда активистлар томонидан муваффақиятли эканлиги исботланган бойкотлар, петициялар, маршлар ва намойишлар каби барча активизм усулларидан иборат бўлиб, ҳар қандай янги активистлар ва ижтимоий ҳаракатлар томонидан қўлланиши мумкин. Активистлар норозиликнинг янги тактикаларига ҳам ўзгартиришлар киритишлари мумкин. Булар Доуглас Счулернинг „фаоллар саёҳати“ ҳақидаги ғояси каби бутунлай янгича кўринишда бўлиши ҳам мумкин[37][38], шунингдек, полиция репрессиясига ёки қарши ҳаракатига жавобан пайдо бўлиши мумкин[39]. Шундан сўнг, янги тактикалар диффузия деб номланувчи ижтимоий жараён орқали бошқаларга ҳам тарқалади ва агар ушбу уриниш муваффақиятли якунланган тақдирда, активистлар репертуарига янги қўшимчалар киритилади[40].

Активизм ҳар доим ҳам уни касб деб биладиганлар томонидан бажариладиган фаолият эмас[41]. „Активист“ атамаси кенг маънода активизм билан шуғулланадиган ҳар қандай кишига, шунингдек, тор доирада сиёсий ёки ижтимоий фаолликни касб ёки характерли амалиёт сифатида танлаганларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.

Сиёсий активизм

Судялар ўзларининг ижтимоий фаровонлик тушунчаларини илгари суриш мақсадида суд активизмини қўллашлари мумкин. Суд активизмининг таърифи ва муайян қарорлари фаол ёки йўқлиги ҳанузгача баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келадиган сиёсий масала ҳисобланади[42]. Мамлакатлар бўйлаб ҳуқуқий тизимлар суд активизмига рухсат берилиш ёки берилмаслиги билан фарқланади.

Активистлар, шунингдек, давлат идораларини назорат ва ошкоралик учун мас’ул қилган ҳолда жамоатчилик назоратчиси ёки жамиятда содир бўлаётган сўнгги воқеа-ҳодисалар хабарчиси бўлишлари ҳам мумкин[43].

Сиёсий фаоллик сиёсий кампания, лоббичилик, овоз бериш ва петицияни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Сиёсий фаоллик маълум бир мафкура ёки миллий тарихга боғлиқ эмас[44].

Сиёсий активизм, асосан, ёшлар билан боғлиқ бўлишига қарамай, одамларнинг бутун умри давомида содир бўлади[45].

Коллеж кампусларидаги сиёсий активизм 1960-йиллардан бери чап қанот сиёсатига таъсир кўрсатиб келади. Яқин йиллар ичида АҚШ коллежлари кампусларида ҳам консерватив фаолликнинг ўсиши кузатилган бўлиб, консерватив сиёсий ташкилотлар томонидан нисбатан кичик консерватив гуруҳ талабаларига пул хайрия қилиниши одатий ҳол ҳисобланади[46].

Одамларнинг сиёсий активизм мотивлари турлича бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган маълум бир модел Британия Консерватив партиясидаги активизмни ўрганиб чиқди ва ундаги учта асосий мотивни аниқлади. Булар: сайланадиган лавозимни эгаллаш истаги, партиянинг сиёсий мақсадларга эришиш истаги ва респондентнинг партиявий мансублиги кучи билан ўлчанадиган хавотирлардир[47].

Бундан ташқари, бадавлат америкаликлар томонидан сиёсий сабабларнинг молиявий қўллаб-қувватланиши орқали сиёсий активизмни амалга оширишлари мумкин. 400 нафар энг бадавлат америкаликлар иштирокида олиб борилган тадқиқотлардан бири „сиёсий номзодларга хайрия қилишдан ташқари либерал ёки ўнг қанот фаолиятининг муҳим далилларини“ аниқлади[48]. Ушбу тадқиқот, шунингдек, умуман олганда, „эски пул янги пулга қараганда даражада консервативроқдир“ дея хулога келди[48]. Бошқа бир тадқиқотда эса „бойлар активизми“нинг кўпинча кишилар ўртасидаги тенгсизликни қандай оширганлиги, ҳозирги кунда эса ушбу активизм шаклидан иқтисодий тенгсизликни камайтириш учун фойдаланилгани ўрганилди[49].

Интернет активизми

Интернет активизмининг таъсири 2010-йил охирида бошланган араб баҳори норозиликлари туфайли ҳам глобал миқёсда намоён бўлди. Инқилобларни бошдан кечираётган Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида яшовчи одамлар ижтимоий тармоқлардан норозилик намойишлари ҳақида турли маълумотлар, жумладан, смартфонларда ёзиб олинган видеолар орқали мавжуд муаммоларни халқаро миқёсда аудиторияга етказиб беришда фойдаланган[50]. Ушбу ижтимоий тармоқ технологияси активистлар томонидан давлат назоратидаги оммавий ахборот воситаларини четлаб ўтиш ва дунёнинг бошқа қисмида яшовчи кишилар билан бевосита мулоқот қилиш учун фойдаланилган илк уринишлардан бири эди. Интернет активизмининг бундай турлари кейинчалик бошқа активистлар томонидан ҳам қўлланила бошланган ва кўплаб оммавий сафарбарликларда, масалан, 2011-йилда Испанияда содир этилган 15-М Ҳаракати, 2013-йилда Туркияда бўлиб ўтган Гези боғи эътирозлари (2013) ва шу каби бошқа ҳаракатларда фойдаланилган[51].

Интернет активизмининг чап ва ўнг қанот активистлари сиёсий мақсадларга эришиш учун рақамли ва эски оммавий ахборот воситаларидан турлича тарзда фойдаланади[52]. Чап қанот активистлар, одатда, „ҳештег активизми“ ва офлайн норозиликлар билан шуғулланса, ўнг қанот активистлари эски оммавий ахборот воситаларини манипуляция қилиш, муқобил платформаларга кўчиб ўтиш ҳаракатларини ва ўз хабарларини тарқатиш учун партизан оммавий ахборот воситалари билан стратегик ҳаракатларни амалга оширишади[52]. Олинган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўнг қанот интернет активистлари, асосан, стратегик дезинформация ва фитна назарияларидан кўпроқ фойдаланишади[52].

Интернет активизми деганда, шунингдек, рақамли ҳуқуқлар деб аталувчи Интернетнинг ўзини ҳимоя қилиш ёки ўзгартиришга қаратилган активизм турини ҳам тушуниш мумкин. Рақамли ҳуқуқлар ҳаракати[53] янги технологиялар, хусусан, Интернет ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ ҳолда одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишлайдиган Электрон чегара жамғармаси каби активистлар ва ташкилотлардан иборат.

Кўпгина замонавий активистлар эндиликда Интернет ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари орқали Интернет фаоллиги ёки киберфаоллик каби янги усуллардан фойдаланмоқда. Баъзи олимларнинг таъкидлашича, ушбу янги рақамли усулларнинг аксарияти анъанавий офлайн ихтилоф воситаларига ўхшайди[54]. Бундан ташқари, мутлақо янги бўлган рақамли тактикалар ҳам мавжуд бўлиб, буларга мисол қилиб хактивизмнинг айрим турларини келтириш мумкин[55][56][57]. Кун сайин активистларнинг рақамли воситалар ва платформалардан[58] кўпроқ фойдаланиши, шунингдек, ўзини-ози ташкил этадиган[59][60][61], етакчиларсиз[62][63] ёки франчайзинг фаоллиги деб аталадиган активистларнинг марказлаштирилмаган тармоқларини яратишга олиб келмоқда.

Иқтисодий активизм

Иқтисодий активизм ижтимоий ва иқтисодий сиёсатни ўзгартириш учун ҳукумат, истеъмолчилар ва бизнеснинг иқтисодий кучидан фойдаланишни ўз ичига олади[64]. Консерватив ва либерал гуруҳлар иқтисодий активизмдан компания ва ташкилотларга муайян сиёсий, диний ёки ижтимоий қадриятлар ва хатти-ҳаракатларга қарши чиқиш ёки қўллаб-қувватлашга таъсир ўтказиш мақсадида босим қилишлари мумкин[65].

Бренд активизми[66] ижтимоий ўзгаришлар жараёнида бизнес етакчи рол ўйнайдиган активизм тури ҳисобланади. Бренд активизмини қўллаган ҳолда корхоналар ўзлари хизмат кўрсатадиган жамоалар ва уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммолари ҳақида қайғурадилар, бу эса корхоналарга мижозлар, корхона ва маҳсулотларнинг истиқболи билан боғлиқ барқарор ва узоқ муддатли муносабатлар ўрнатиш имконини беради. Пҳилип Котлер ва Саркар бу ҳодисани фирмаларнинг келажакдаги мижозлари ва ходимларига ғамхўрлик қилиш йўлида пайдо бўладиган глобал муаммоларни ҳал қилишга уриниш деб таърифлайдилар[67].

Истеъмолчилар активизми уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун истеъмолчилар номидан ёки айнан ўзлари томонидан амалга ошириладиган активизм тури ҳисобланади. Масалан, 1700-йилларнинг охирларида эркин маҳсулот ҳаракати активистлари қуллар меҳнати орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бойкот эълон қилиб, қулликка қарши норозиликлар билдиришган. Бугунги кунда вегетарианизм, веганизм ва фриганизм маълум турдаги маҳсулотларга бойкот эълон қиладиган истеъмолчи активизмлари ҳам мавжуд. Истеъмолчи активизмига мисол тариқасида оддий ҳаёт, материализм ва кўзга кўринадиган истеъмолни соддалаштиришга қаратилган минимал турмуш тарзи, солиққа қаршилик кўрсатиш, солиқ солувчи ҳукуматга, ҳукумат сиёсатига ёки мухолифатга қарши тўғридан-тўғри ҳаракатлар ва фуқаролик итоацизликларини келтириш мумкин.

Аксиядорлар активизми аксиядорларни корпорация раҳбариятига босим ўтказиш учун унинг аксиядорлик улушларидан фойдаланишни ўз ичига олади[68]. Фаол аксиядорлар молиявий мақсадлардан тортиб (корпоратив сиёсат, молиялаштириш тузилмаси, харажатларни қисқартириш ва ўзгартириш орқали аксиядорлар қийматини ошириш) молиявий бўлмаган (муайян мамлакатлардан инвестиция қилиш, экологик тоза сиёсатни қабул қилиш ва шу каби) мақсадлар йўлида ҳаракат қилишади[69].

Бадиий активизм

Дизайн активизмида ижтимоий ўзгаришларни рағбатлантириш, ижтимоий, сиёсий масалалар бўйича хабардорликни ошириш, ишлаб чиқариш ва истеъмолчилик билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳал қилишда дизайн асосий рол ўйнайди. Дизайн активизми фақатгина дизайннинг бир тури билангина чекланиб қолмайди[70][71].

Санъат активизми ёки артивизм визуал санъат воситасидан ижтимоий ёки сиёсий мақсадлар йўлида фойдаланади. Санъат активизми, шунингдек, утопик фикрлашни фаоллаштириши ҳам мумкин бўлиб, бундай фикрлаш ҳозирги жамиятдан фарқ қилувчи идеал жамият ҳақида тасаввур ҳосил қилади, бу эса жамият ҳаётига ижобий янгиликларни олиб киришга хизмат қилади.

Мода активизми Cелине Семаан томонидан яратилган[72] бўлиб, мода саноатида рўй бераётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш учун хизмат қилади[73][74].

Адабиёт активизми кўзланган ёки тарғиб қилинган ислоҳотларни ифодаловчи ёзма асарларни чоп этиш, шу билан бир қаторда, нашриётларда содир этиладиган коррупсиянинг олдини олиш учун ҳам хизмат қилади.

Илмий активизм

Илмий активизм илм-фаннинг афзалликларини халққа яхшироқ етказиб бериш ёки илмий тадқиқотларни молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш каби ҳаракатлар йўлида хизмат қилиши мумкин[75][76]. Шунингдек, илмий активизм муайян илмий соҳаларнинг қонунийлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам ўз ичига олиши ёки муайян соҳаларнинг сиёсийлашувига жавоб бериши мумкин[77]. 2017 ва 2018-йилларда бутун дунё бўйлаб ўтказилган „Марч фор Сcиэнcе“ (Фан учун марш) илм-фан активизмининг ёрқин намунаси бўлди[78].

Бошқа методлар

Бундан ташқари, активизмнинг яна кўплаб намуналари ҳам мавжуд бўлиб, уларга мисол тариқасида қуйидаги методларни келтириб ўтиш мумкин:

– Оммабий ахборот воситалари активизми

– Тинчлик активизми

– Пропаганда

– Норозилик (намойиш, тўғридан-тўғри ҳаракат, норозилик қўшиқлари)

– Иш ташлаш ҳаракати (очлик эълон қилиш)

Активизм саноати

Айрим гуруҳлар ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар шу қадар кучли ва тараққий этганлиги сабабли уларни активизм саноати деб ҳисоблаш мумкин. Бундай ҳолларда активизм ҳаракатлари маълум бир ташкилот асосий фаолиятининг бир қисми сифатида амалга оширилади. Активизм соҳасидаги кўплаб ташкилотлар нотижорат ёки нодавлат ташкилотлар бўлиб, улар томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар аниқ мақсад ва вазифаларни ўз ичига олади.

Активизм саноати атамаси кўпинча ауцорсинг маблағларини жалб қилиш фаолиятига нисбатан қўлланади. Бироқ активизм ташкилотлари, шунингдек, бошқа бир қатор фаолиятлар билан шуғулланади[79]. Лобби ёки ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларга таъсир ўтказиш ҳам активистлар томонидан қўлланадиган усуллардан ҳисобланади. Кўпгина гуруҳлар, жумладан, юридик фирмалар айнан лоббичилик билан шуғулланувчи махсус ходимларга эга бўлади. АҚШда лоббичилик ҳаракатлари федерал ҳукумат томонидан тартибга солинади[80].

Кўпгина давлат тизимлари хайрия ташкилотларига солиққа оид турли имтиёзлар тақдим этувчи нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Ҳукумат, шунингдек, активистларнинг ушбу имтиёзлардан воз кечишлари учун солиқдан озод қилинган ташкилотларнинг фаолиятини чеклашга ҳаракат қилиши мумкин.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Тарроw, Сидней. Поwер ин Мовемент: Соcиал Мовеменц анд Cонтентиоус Политиcс, 2нд, Cамбридге, УК: Cамбридге Университй Пресс, 1998. ИСБН 9781139076807. ОCЛC 727948411. 
  2. ↑ Гоодwин, Жефф. Тҳе Соcиал Мовеменц Реадер: Cасес анд Cонcепц, 2нд, Wилей-Блаcкwелл, 2009. ИСБН 9781405187640. 
  3. ↑ Обар, Жонатҳан (2012). "Адвоcаcй 2.0: Ан Аналйсис оф Ҳоw Адвоcаcй Гроупс ин тҳе Унитед Статес Перcеиве анд Усе Соcиал Медиа ас Тоолс фор Фаcилитатинг Cивиc Энгагемент анд Cоллеcтиве Аcтион". Жоурнал оф Информатион Полиcй 2: 1–25. дои:10.5325/жинфополи.2.2012.1. 
  4. ↑ Обар, Жонатҳан (2014). "Cанадиан Адвоcаcй 2.0: А Студй оф Соcиал Медиа Усе бй Соcиал Мовемент Гроупс анд Аcтивисц ин Cанада". Cанадиан Жоурнал оф Cоммуниcатион 39. дои:10.22230/cжc.2014в39н2а2678. 
  5. ↑ Фреэлон, Деэн; Марwиcк, Алиcе; Креисс, Даниэл (2020-09-04). "Фалсе эқуиваленcиэс: Онлине аcтивисм фром лефт то ригҳт" (ЭН). Сcиэнcе 369 (6508): 1197–1201. дои:10.1126/сcиэнcе.абб2428. ПМИД 32883863. Арчивед фром тҳе оригинал он 21 Оcтобер 2021. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20211021142705/ҳттпс://www.сcиэнcе.орг/дои/абс/10.1126/сcиэнcе.абб2428. Қаралди: 27 Жануарй 2022. Активизм]]
  6. ↑ Инcе, Желани; Финлай, Брандон М.; Рожас, Фабио (2018). "Cоллеге cампус аcтивисм: Дистингуишинг бетwеэн либерал реформерс анд cонсервативе cрусадерс" (эн). Соcиологй Cомпасс 12 (9): э12603. дои:10.1111/соc4.12603. ИССН 1751-9020. Арчивед фром тҳе оригинал он 27 Жануарй 2022. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220127120320/ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/абс/10.1111/соc4.12603. Қаралди: 27 Жануарй 2022. Активизм]]
  7. ↑ Боҳмер, Cарол. Режеcтинг рефугеэс: политиcал асйлум ин тҳе 21ст cентурй. Роутледге, 2010 — 258-бет. ИСБН 978-0-415-77375-1. ОCЛC 743396687. 
  8. ↑ Андоза:ВТ-БСЭ1
  9. ↑ Андоза:ВТ-БСЭ1
  10. ↑ Ҳарпер, Доуглас „аcтивисм“. Онлине Этймологй Диcтионарй. Қаралди: 2015-йил 17-декабр.
  11. ↑ Ҳарпер, Доуглас „аcтивист“. Онлине Этймологй Диcтионарй. Қаралди: 2015-йил 17-декабр.
  12. ↑ Парк, Роберт. Интродуcтион то тҳе Сcиэнcе оф Соcиологй. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 1921. 
  13. ↑ Мертон, Роберт. Соcиал Тҳеорй анд Соcиал Струcтуре. Неw Ёрк: Фреэ Пресс, 1945. 
  14. ↑ Ҳоффер, Эриc. Тҳе Труэ Белиэвер: Тҳоугҳц он тҳе Натуре оф Масс Мовеменц. Неw Ёрк: Ҳарпер & Роw, 1951. 
  15. ↑ Парсонс, Талcотт. Тҳе Струcтуре оф Соcиал Аcтион. Неw Ёрк: Фреэ Пресс, 1937. 
  16. ↑ Олсон, Манcур. Тҳе Логиc оф Cоллеcтиве Аcтион: Публиc Гоодс анд тҳе Тҳеорй оф Гроупс. Cамбридге, Масс.: Ҳарвард Университй Пресс, 1965. 
  17. ↑ Гамсон, Wиллиам А.. Тҳе Стратегй оф Соcиал Протест. Ҳомеwоод, ИЛ: Дорсей Пресс, 1975. ИСБН 9780256016840. 
  18. ↑ Тиллй, Чарлес. Фром Мобилизатион то Револутион. Реадинг, Масс.: Аддисон-Wеслей, 1978. ИСБН 9780201075717. 
  19. ↑ Cзеч. „Анcиэнт Ҳисторй: Спартаcус анд тҳе Славе Ребеллион“. ҲисторйНет (1994-йил 1-апрел). 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-август.
  20. ↑ „Пеасанц' Револт“. Энcйcлопæдиа Британниcа. 2019-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-август.
  21. ↑ Плетчер, Кеннетҳ (14 Деcембер 2015). "Салт Марч". Энcйcлопаэдиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/эвент/Салт-Марч. 
  22. ↑ Гоодwин, Жефф. Но Отҳер Wай Оут: Статес анд Револутионарй Мовеменц, 1945–1991. Cамбридге, УК: Cамбридге Университй Пресс, 2001. 
  23. ↑ Меер, Давид. Тҳе Соcиал Мовемент Соcиэтй: Cонтентиоус Политиcс фор а Неw Cентурй. Роwман & Литтлефиэлд, 1998. 
  24. ↑ Кеcклер, Чарлес; Розелл, Марк Ж. (2015-04-03). "Тҳе Либертариан Ригҳт анд тҳе Религиоус Ригҳт". Перспеcтивес он Политиcал Сcиэнcе 44 (2): 92–99. дои:10.1080/10457097.2015.1011476. ИССН 1045-7097. Арчивед фром тҳе оригинал он 29 Жуне 2023. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230629163034/ҳттпс://www.тандфонлине.cом/дои/фулл/10.1080/10457097.2015.1011476. Қаралди: 19 Фебруарй 2022. Активизм]]
  25. ↑ Бойле, Алан (Оcтобер 11, 2012). "Ҳуман Ригҳц анд тҳе Энвиронмент: Wҳере Нехт?". Эуропеан Жоурнал оф Интернатионал Лаw 23 (3): 613–642. дои:10.1093/эжил/чс054. Арчивед фром тҳе оригинал он 5 Жуне 2018. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20180605004937/ҳттпс://аcадемиc.оуп.cом/эжил/артиcле/23/3/613/399894. Қаралди: 19 Оcтобер 2021. Активизм]]
  26. ↑ "Интродуcтион". Ҳуман Ригҳц Диалогуэ 2 (11): 2. Спринг 2004. Арчивед фром тҳе оригинал он 10 Жануарй 2022. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220110100149/ҳттпс://www.cарнегиэcоунcил.орг/публиcатионс/арчиве/диалогуэ/2_11/индех/_рес/ид=Аттачменц/индех=0/Ҳуман_Ригҳц_Диалогуэ_Энвиронмент.пдф. Қаралди: 19 Оcтобер 2021. Активизм]]
  27. ↑ Бриттон-Пурдй, Жедедиаҳ. „Энвиронменталисм Wас Онcе а Соcиал-Жустиcе Мовемент“. Тҳе Атлантиc (2016-йил 7-сентябр). 2021-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-октябр.
  28. ↑ „Универсал Деcларатион оф Ҳуман Ригҳц“. Унитед Натионс (1948). 2009-йил 4-майда асл нусхадан архивланган.
  29. ↑ Cлапҳам, Ҳуман Ригҳц (2007), п. 19. „Ин фаcт, тҳе модерн cивил ригҳц мовемент анд тҳе cомплех нормативе интернатионал фрамеwорк ҳаве гроwн оут оф а нумбер оф транснатионал анд wидеспреад мовеменц. Ҳуман ригҳц wере инвокед анд cлаимед ин тҳе cонтехц оф анти-cолониалисм, анти-империалисм, анти-славерй, анти-апартҳеид, анти-раcисм, анд феминист анд индигеноус стругглес эверйwҳере.“
  30. ↑ 30,0 30,1 Кеcклер, Чарлес; Розелл, Марк Ж. (2015-04-03). "Тҳе Либертариан Ригҳт анд тҳе Религиоус Ригҳт". Перспеcтивес он Политиcал Сcиэнcе 44 (2): 92–99. дои:10.1080/10457097.2015.1011476. ИССН 1045-7097. Арчивед фром тҳе оригинал он 29 Жуне 2023. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230629163034/ҳттпс://www.тандфонлине.cом/дои/фулл/10.1080/10457097.2015.1011476. Қаралди: 19 Фебруарй 2022. Активизм]]
  31. ↑ 31,0 31,1 Кеcклер, Чарлес; Розелл, Марк Ж. (2015-04-03). "Тҳе Либертариан Ригҳт анд тҳе Религиоус Ригҳт". Перспеcтивес он Политиcал Сcиэнcе 44 (2): 92–99. дои:10.1080/10457097.2015.1011476. ИССН 1045-7097. Арчивед фром тҳе оригинал он 29 Жуне 2023. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230629163034/ҳттпс://www.тандфонлине.cом/дои/фулл/10.1080/10457097.2015.1011476. Қаралди: 19 Фебруарй 2022. Активизм]]
  32. ↑ Гоодwин, Жефф. Тҳе Соcиал Мовеменц Реадер: Cасес анд Cонcепц, 2нд, Wилей-Блаcкwелл, 2009. ИСБН 9781405187640. 
  33. ↑ Зунес, Степҳен. Нонвиолент Соcиал Мовеменц: А Геограпҳиcал Перспеcтиве. Малден, Масс.: Блаcкwелл, 1999. ИСБН 978-1577180753. ОCЛC 40753886. 
  34. ↑ Ченоwетҳ, Эриcа. Wҳй Cивил Ресистанcе Wоркс: Тҳе Стратегиc Логиc оф Нонвиолент Cонфлиcт. Неw Ёрк: Cолумбиа Университй Пресс, 2013. ИСБН 9780231156837. ОCЛC 810145714. 
  35. ↑ „Диреcт аcтион“ (эн). Аcтивист Ҳандбоок. 2022-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июл.
  36. ↑ Тиллй, Чарлес. Cонтентиоус Политиcс, Сеcонд ревисед, Неw Ёрк, НЙ: Охфорд Университй Пресс, 2015. ИСБН 9780190255053. ОCЛC 909883395. 
  37. ↑ Счулер, Доуглас. Либератинг Воиcес: А Паттерн Лангуаге фор Cоммуниcатион Револутион. Cамбридге, Массачусетц: МИТ Пресс, 2008. ИСБН 9780262693660. 
  38. ↑ „Аcтивист Роад Трип“. Публиc Спҳере Прожеcт (2008). 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-ноябр.
  39. ↑ МcАдам, Доуг (1983). "Таcтиcал Инноватион анд тҳе Паcе оф Инсургенcй". Америcан Соcиологиcал Ревиэw 48 (6): 735–754. дои:10.2307/2095322. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_америcан-соcиологиcал-ревиэw_1983-12_48_6/паге/735. 
  40. ↑ Айрес, Жеффрей М. (1999). "Фром тҳе Стреэц то тҳе Интернет: Тҳе Cйбер-Диффусион оф Cонтентион". Тҳе Анналс оф тҳе Америcан Аcадемй оф Политиcал анд Соcиал Сcиэнcе 566 (1): 132–143. дои:10.1177/000271629956600111. ИССН 0002-7162. 
  41. ↑ „Интродуcтион то Аcтивисм“. Перманент Cултуре Ноw. 2021-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-декабр.
  42. ↑ Кмиэc, Кеэнан Д. (Оcтобер 2004). "Тҳе Оригин анд Cуррент Меанингс оф Жудиcиал Аcтивисм". Cалифорниа Лаw Ревиэw 92 (5): 1441–1478. дои:10.2307/3481421. Арчивед фром тҳе оригинал он 17 Деcембер 2019. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20191217052001/ҳттпс://счоларшип.лаw.беркелей.эду/cги/виэwcонтент.cги?артиcле=1324&cонтехт=cалифорниалаwревиэw. Қаралди: 25 Жануарй 2019. Активизм]]
  43. ↑ „Политиcаллй Аcтиве? 4 Типс фор Инcорпоратинг Селф-Cаре, УС Неwс“. УС Неwс (2017-йил 27-феврал). 2019-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-март.
  44. ↑ Тҳаcкерай, Давид (Оcтобер 2010). "Ҳоме анд Политиcс: Wомен анд Cонсервативе Аcтивисм ин Эарлй Тwентиэтҳ-Cентурй Бритаин" (эн). Жоурнал оф Бритиш Студиэс 49 (4): 826–848. дои:10.1086/654913. ИССН 1545-6986. ПМИД 20941876. Арчивед фром тҳе оригинал он 27 Жануарй 2022. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220127114026/ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/жоурнал-оф-бритиш-студиэс/артиcле/абс/ҳоме-анд-политиcс-wомен-анд-cонсервативе-аcтивисм-ин-эарлй-тwентиэтҳcентурй-бритаин/61Ф919C0C2Ф8Ф8ФБ8179Э6ББ5БФC495А. Қаралди: 27 Жануарй 2022. Активизм]]
  45. ↑ Политиcал Аcтивисм аcросс тҳе Лифе Cоурсе Нолас: , 2019-12-18. ДОИ:10.4324/9781351201797. ИСБН 9781351201797. Қаралди: 2023-йил 29-май. 
  46. ↑ Инcе, Желани; Финлай, Брандон М.; Рожас, Фабио (2018). "Cоллеге cампус аcтивисм: Дистингуишинг бетwеэн либерал реформерс анд cонсервативе cрусадерс" (эн). Соcиологй Cомпасс 12 (9): э12603. дои:10.1111/соc4.12603. ИССН 1751-9020. Арчивед фром тҳе оригинал он 27 Жануарй 2022. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220127120320/ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/абс/10.1111/соc4.12603. Қаралди: 27 Жануарй 2022. Активизм]]
  47. ↑ Wҳителей, Паул Ф.; Сейд, Патриcк; Ричардсон, Жеремй; Бисселл, Паул (Жануарй 1994). "Эхплаининг Партй Аcтивисм: Тҳе Cасе оф тҳе Бритиш Cонсервативе Партй" (эн). Бритиш Жоурнал оф Политиcал Сcиэнcе 24 (1): 79–94. дои:10.1017/С0007123400006797. ИССН 1469-2112. Арчивед фром тҳе оригинал он 27 Жануарй 2022. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220127121606/ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/бритиш-жоурнал-оф-политиcал-сcиэнcе/артиcле/абс/эхплаининг-партй-аcтивисм-тҳе-cасе-оф-тҳе-бритиш-cонсервативе-партй/4ДБББ9C3276Д3C71071БАЭ596341АЭД0. Қаралди: 27 Жануарй 2022. Активизм]]
  48. ↑ 48,0 48,1 Буррис, Вал (2000-08-01). "Тҳе Мйтҳ оф Олд Моней Либералисм: Тҳе Политиcс оф тҳе Форбес 400 Ричест Америcанс". Соcиал Проблемс 47 (3): 360–378. дои:10.2307/3097235. ИССН 0037-7791. Арчивед фром тҳе оригинал он 29 Жуне 2023. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230629163030/ҳттпс://аcадемиc.оуп.cом/соcпро/артиcле-абстраcт/47/3/360/1627899?редиреcтедФром=фуллтехт. Қаралди: 4 Фебруарй 2022. Активизм]]
  49. ↑ Сcуллй, Мауреэн; Ротҳенберг, Сандра; Беатон, Эрйнн Э.; Танг, Зҳи (2017-03-20). "Мобилизинг тҳе Wеалтҳй: Доинг "Привилеге Wорк" анд Чалленгинг тҳе Рооц оф Инеқуалитй". Бусинесс & Соcиэтй 57 (6): 1075–1113. дои:10.1177/0007650317698941. ИССН 0007-6503. ҳттпс://жоурналс.сагепуб.cом/дои/фулл/10.1177/0007650317698941. 
  50. ↑ Слиwински. „Тҳе Эволутион оф Аcтивисм: Фром тҳе Стреэц то Соcиал Медиа“. Лаw Стреэт (2016-йил 21-январ). 2016-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-феврал.
  51. ↑ Зейнеп, Туфекcи. Тwиттер анд Теар Гас: Тҳе Поwер анд Фрагилитй оф Нетwоркед Протест. Неw Ҳавен: Яле Университй Пресс, 2017. ИСБН 9780300215120. ОCЛC 961312425. 
  52. ↑ 52,0 52,1 52,2 Фреэлон, Деэн; Марwиcк, Алиcе; Креисс, Даниэл (2020-09-04). "Фалсе эқуиваленcиэс: Онлине аcтивисм фром лефт то ригҳт" (ЭН). Сcиэнcе 369 (6508): 1197–1201. дои:10.1126/сcиэнcе.абб2428. ПМИД 32883863. Арчивед фром тҳе оригинал он 21 Оcтобер 2021. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20211021142705/ҳттпс://www.сcиэнcе.орг/дои/абс/10.1126/сcиэнcе.абб2428. Қаралди: 27 Жануарй 2022. Активизм]]
  53. ↑ Ҳеcтор, Постиго. Тҳе дигитал ригҳц мовемент : тҳе роле оф течнологй ин субвертинг дигитал cопйригҳт. Cамбридге, Масс.: Тҳе МИТ Пресс, 2012. ИСБН 9780262305334. ОCЛC 812346336. 
  54. ↑ Меикле, Граҳам. Футуре Аcтиве: Медиа Аcтивисм анд тҳе Интернет. Аннандале, Н.С.W.: Плуто Пресс, 2002. ИСБН 978-1864031485. ОCЛC 50165391. 
  55. ↑ Тиллй, Чарлес. Cонтентиоус Политиcс, Сеcонд ревисед, Неw Ёрк, НЙ: Охфорд Университй Пресс, 2015. ИСБН 9780190255053. ОCЛC 909883395. 
  56. ↑ Самуэл, Алехандра. Ҳаcктивисм анд тҳе Футуре оф Политиcал Партиcипатион. Ҳарвард Университй: Доcторал Диссертатион, 2004. 
  57. ↑ Эарл, Женнифер. Дигиталлй Энаблед Соcиал Чанге: Аcтивисм ин тҳе Интернет Аге. Cамбридге, Масс.: МИТ Пресс, 2011. ИСБН 9780262295352. ОCЛC 727948420. 
  58. ↑ Ролфе, Бретт (2005). "Буилдинг ан Элеcтрониc Репертоире оф Cонтентион". Соcиал Мовемент Студиэс 4 (1): 65–74. дои:10.1080/14742830500051945. ИССН 1474-2837. 
  59. ↑ Фучс, Чристиан (2006). "Тҳе Селф-Организатион оф Соcиал Мовеменц". Сйстемиc Праcтиcе анд Аcтион Ресеарч 19 (1): 101–137. дои:10.1007/с11213-005-9006-0. ИССН 1094-429Х. 
  60. ↑ Cлай, Ширкй. Ҳере Cомес Эверйбодй: Тҳе Поwер оф Организинг wитҳоут Организатионс. Неw Ёрк: Пенгуин Пресс, 2008. ИСБН 9781594201530. ОCЛC 168716646. 
  61. ↑ Cастеллс, Мануэл. Нетwоркс оф Оутраге анд Ҳопе: Соcиал Мовеменц ин тҳе Интернет Аге, 2нд, Cамбридге, УК: Политй, 2015. ИСБН 9780745695754. ОCЛC 896126968. 
  62. ↑ Зейнеп, Туфекcи. Тwиттер анд Теар Гас: Тҳе Поwер анд Фрагилитй оф Нетwоркед Протест. Неw Ҳавен: Яле Университй Пресс, 2017. ИСБН 9780300215120. ОCЛC 961312425. 
  63. ↑ Cарне, Росс. Тҳе Леадерлесс Револутион: Ҳоw Ординарй Пеопле wилл Таке Поwер анд Чанге Политиcс ин тҳе 21ст Cентурй. Неw Ёрк: Плуме, 2013. ИСБН 9780452298941. ОCЛC 795168105. 
  64. ↑ Лин, Том C. W., Инcорпоратинг Соcиал Аcтивисм Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш. (1 Деcембер 2018). 98 Бостон Университй Лаw Ревиэw 1535 (2018)
  65. ↑ Wҳите, Бен анд Ромм, Тонй, Cорпорате Америcа Таcклес Трумп Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш., Политиcо, (6 Фебруарй 2017)
  66. ↑ Саркар, Чристиан. Бранд Аcтивисм: Фром Пурпосе то Аcтион, Оcтобер 2018. ИСБН 978-0-9905767-9-2. 
  67. ↑ „WҲАТ ИС БРАНД АCТИВИСМ? – АcтивистБрандс.cом“. 2020-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-апрел.
  68. ↑ Лин, Том C. W. (2015-03-18) (эн). Реасонабле Инвестор(с). Рочестер, НЙ. 
  69. ↑ „Аcтивист Инвестор Дефинитион“. Cарриэд Интерест. 2019-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-июл.
  70. ↑ Маркуссен, Т (2013). "Тҳе Дисруптиве Аэстҳетиcс оф Десигн Аcтивисм: Энаcтинг Десигн Бетwеэн Арт анд Политиcс". Десигн Иссуэс 29 (1): 38. дои:10.1162/ДЕСИ_а_00195. 
  71. ↑ Том Биэлинг (Эд.): Десигн (&) Аcтивисм – Перспеcтивес он Десигн ас Аcтивисм анд Аcтивисм ас Десигн. Мимесис, Милано, 2019, ИСБН 978-88-6977-241-2.
  72. ↑ „Фашион Аcтивисм: Чангинг тҳе Wорлд Оне Тренд ат а Тиме | Пеаcоcк Плуме“. пеаcоcкплуме.фр. 2020-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-апрел.
  73. ↑ Ҳирсчер, Анжа-Лиса (2013). "Фашион Аcтивисм Эвалуатион анд Апплиcатион оф Фашион Аcтивисм Стратегиэс то Эасе Транситион Тоwардс Сустаинабле Cонсумптион Беҳавиоур". Ресеарч Жоурнал оф Техтиле анд Аппарел 17: 23–38. дои:10.1108/РЖТА-17-01-2013-Б003. 
  74. ↑ Маззарелла, Франcесcо; Сторей, Ҳелен; Wиллиамс, Дилйс (2019-04-01). "Cоунтер-нарративес Тоwардс Сустаинабилитй ин Фашион. Сcопинг ан Аcадемиc Дисcоурсе он Фашион Аcтивисм тҳроугҳ а Cасе Студй он тҳе Cентре фор Сустаинабле Фашион". Тҳе Десигн Жоурнал 22 (суп1): 821–833. дои:10.1080/14606925.2019.1595402. ИССН 1460-6925. 
  75. ↑ Даиэ, Жалеҳ (1996). "Тҳе Аcтивист Сcиэнтист". Сcиэнcе 272 (5265): 1081. дои:10.1126/сcиэнcе.272.5265.1081. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_сcиэнcе_1996-05-24_272_5265/паге/н11. 
  76. ↑ Ҳернандез, Даниэла. „Wҳй Соме Сcиэнтисц Аре Эмбраcинг Аcтивисм“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2017-йил 22-апрел). 2018-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-ноябр.
  77. ↑ Счеитле, Чристопҳер П. (2018). "Политиcс анд тҳе Перcеивед Боундариэс оф Сcиэнcе: Аcтивисм, Соcиологй, анд Сcиэнтифиc Легитимаcй". Соcиус: Соcиологиcал Ресеарч фор а Дйнамиc Wорлд 4: 237802311876954. дои:10.1177/2378023118769544. 
  78. ↑ Cампбелл, Трой Ҳ. (2019). „Теам Сcиэнcе: Буилдинг Беттер Сcиэнcе Аcтивисц wитҳ Инсигҳц фром Дисней, Маркетинг, анд Псйчологиcал Ресеарч“. Скептиcал Инқуирер. 43-жилд, № 4. Cентер фор Инқуирй. 34–39-бет. Қаралди: 10 Новембер 2019.
  79. ↑ Фишер. „Тҳе Аcтивисм Индустрй“. Тҳе Америcан Проспеcт (2006-йил 14-сентябр). 2010-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган.
  80. ↑ „До Пай-Фор-Плаcемент Сеарч Энгинес энгаге ин Традемарк "Усе"?, ИП Лаw360 – Годфрей анд Каҳн“ (2011-йил 11-июл). 2011-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган.

Адабиётлар