Fard
Фард (арабчадан олинган бõлиб — якка, ёлғиз) — Яқин ва Ўрта Шарқ адабиётидаги поэтик жанр. Ҳажми бир байт, яъни 2 мисрадан иборат бўлади. Муайян мазмун, ғоя илгари сурилади, бадиий умумлашма, ҳаётий тажрибадан келиб чиқувчи ҳукм, хулоса тажассум топади. Мисол учун Ҳолимни санга айтиб ҳажр ўтига ўргандим, Эй ёр, ёмон қилдим, ҳар неки дедим, ёндим(Бобур).
Фардда долзарб, салмоқли фалсафий[[ахлоқий ғоялар ифодаланади. Фарднинг қисқа ва ихчамлиги шоирдан "Минг маънини бир нуқта била мухтасар этиш"ни (Машраб) тақозо этади. Фард жанрига хос эркинлик шоирнинг ижодий имкониятини кенгайтиради, ижодий эркинлигини таъминлайди. Ҳозирги ўзбек шоирларидан Абдулла Орипов, Рауф Парфи ва бошқа ижодида фардлар учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |