Farfel
Фарфел (идиш: פֿאַרפֿל, фарфл; ўрта юқори немис тилидаги варвелн сўзидан) – кичик гранулалар ёки юлка шаклидаги, ашкеназ яҳудий таомларида ишлатиладиган паста. У яҳудий тухумли лағмон хамиридан тайёрланади ва кўпинча пиширишдан олдин қовуриб олинади. Шўрвалар таркибида ёки гарнир сифатида тортилиши мумкин. Америка Қўшма Штатларида эса у дўконда олдиндан қадоқланган ҳолда тухумли арпа номи билан ҳам учрайди[1].
|
| |
| Тури | паста |
|---|---|
| Асосий компонентлари | Тухумли лағмон хамири |

Дон маҳсулотларига оид озиқ-овқат қоидалари амал қилинадиган яҳудий байрами – Песах чоғида тухумли лағмон ўрнини „маца фарфел“ эгаллайди. Маца фарфел бу – оддийгина майда бўлакларга бўлинган мацадир.
Ҳасидчилик ҳаракати асосчиси, Бал Шем Тов ҳар жума кечаси фарфел егани айтилади, чунки бу сўз тугаб, якунланган маъносидаги фарфалн сўзига ўхшаш. У бу лағмонни эски ҳафтанинг ниҳоясини ифодалайди, деб ҳисоблаган[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Натҳан, Жоан. Жеwиш Cоокинг ин Америcа, Кнопф: Неw Ёрк. 1994 (Пп. 286-87)
- ↑ Жеwиш Соул Фоод: Традитионал Фаре анд Wҳат ит Меанс, Cарол Унгар, Брандеис Университй Пресс, 2005, пг 25
Ҳаволалар
- Ошпазлар тезауруси: Увоқлар[сайт ишламайди] (8-расм)