Farida
| Фарида ал-Сағир فريدة الصغير | |
|---|---|
| Таваллуди |
тахминан 830 Абосийлар халифалиги |
| Вафоти |
860/70-йиллар Самарра, Аббосийлар халифалиги |
| Ижод қилган тиллари | араб тили |
| Турмуш ўртоғи | ал-Мутаваккил (847-йилда турмуш қурган) |
Фарида ас-Сағир (арабча: فريدة الصغير; тахминан 830-йилда туғилган) ёки Фарида (арабча: فريدة) – Аббосийлар даврида яшаган қайна (қулликдаги қўшиқчи қиз). Аббосий халифалари ал-Восиқ (ҳ. 842–847) ва ал-Мутаваккил (ҳ. 847–861) саройида қўшиқлар ижро этган[1].
Дастлаб мусиқачи Амр ибн Бано мулкида бўлган қўшиқчи чўри Фарида кейинчалик халифа ал-Восиққа совға сифатида тақдим этилган[2]. У машҳур санъаткор Шариядан таълим олган ва ал-Восиқ ҳамда унинг вориси ал-Мутаваккил саройларида катта шуҳрат қозонган[3].
Фарида Фадл аш-Шайранинг шогирди эди[4]. Фарида жуда моҳир ижрочилик маҳоратига эга бўлган. Унинг исми „Фарида“ – „ноёб“, „бетакрор“, „ягона“ деган маънони билдиради. Фарида, асосан, „Фарида ал-Сағир“ яъни „кичик Фарида“ номи билан танилган.
Фарида ал-Мутаваккилнинг ягона хотини эди. У аввалига ал-Мутаваккилнинг акаси халифа ал-Восиқнинг саройида яшаган. Гарчи Фарида илгари қўшиқчи Амр ибн Банога тегишли бўлган бўлса ҳам ал-Восиқ унга севимли чўриси сифатида муносабатда бўлган. Ал-Восиқ вафот этгач (847-йил 10-августда[5] эҳтимол жигар шикастланиши ёки диабет сабаб юзага келган шиш туфайли бу касалликка даво топиш мақсадида тандирда ўтирган пайтда вафот этган[6]), Амр уни ал-Мутаваккилга кўрсатган. Ал-Мутаваккил уни никоҳига олган ва у тез орада халифанинг энг севимли аёлларидан бирига айланган[7].
Манбалар
- ↑ „Фарида (c. 830–?)“, Диcтионарй оф Wомен Wорлдwиде: 25,000 Wомен Тҳроугҳ тҳе Агес Cоммире: , 2006.
- ↑ „Фарида (c. 830–?)“, Диcтионарй оф Wомен Wорлдwиде: 25,000 Wомен Тҳроугҳ тҳе Агес Cоммире: , 2006.
- ↑ Фармер, Ҳенрй Георге. А ҳисторй оф Арабиан мусиc то тҳе ХИИИтҳ cентурй — 162–3-бет.
- ↑ Фармер 1929.
- ↑ Кан 2012.
- ↑ Кеннедй 2006.
- ↑ Ибн ал-Сāʿī 2017.
Адабиётлар
- Ибн ал-Сāʿī. Cонсорц оф тҳе Cалипҳс: Wомен анд тҳе Cоурт оф Багҳдад, Транслатед бй Шаwкат М. Тоораwа анд тҳе Эдиторс оф тҳе Либрарй оф Арабиc Литературе. Интродуcтион бй Жулиа Брай. Фореwорд бй Марина Wарнер, Неw Ёрк: Неw Ёрк Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-1-4798-0477-1.
- Турнер, Жоҳн П. „Тҳе Энигматиc Реигн оф ал-Wāтҳиқ (р. 227/842-232/847)“, . ʿАббāсид Студиэс ИВ. Оccасионал Паперс оф тҳе Счоол оф ʿАббāсид Студиэс, Леувен, Жулй 5 – Жулй 9, 2010. Гибб Мемориал Труст, 2013 — 218–231-бет. ИСБН 978-0-906094-98-3.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Wҳен Багҳдад Рулед тҳе Муслим Wорлд: Тҳе Рисе анд Фалл оф Ислам'с Греатест Дйнастй. Cамбридге, МА: Да Cапо Пресс, 2006. ИСБН 978-0-306814808.
- Кан, Кадир (2012). "Вâсиḳ-Биллâҳ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 42 (Тüтüн – Веҳран). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 548–549 б. ИСБН 978-975-389-737-2. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/васик-биллаҳ.
- Фармер, Ҳенрй Георге. А ҳисторй оф Арабиан мусиc то тҳе ХИИИтҳ cентурй, 1929.