Фармацевт (юн. пҳармакентес — дори тайёрловчи) — олий (провизор) ёки ўрта (провизор ёрдамчиси) фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассис. Фармацевтлар фармацевтика институтлари, тиббиёт институти ҳамда тиббиёт коллежининг фармацевтика факултетларида тайёрланади. Фармацевт дорихона, назорат-аналитик ва суд кимёси лабараторияларида, фармацевтика заводларида фаолият кўрсатади.