Farmoyish
Фармойиш — бошқарувга доир ҳуқуқий ҳужжат; конституциявий ҳуқуқда давлат бошлиғи ва ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ваколатлари доирасида чиқарилади. Ижро этувчи ҳокимият органининг тез ҳал қилиниши керак бўлган ва бошқа жорий масалаларга оид қарори фармойиш шаклида чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110-моддасида кўрсатилишича, Президент конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради. "Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фукаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради" (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 116-модда). Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси фармойишлар чикариши Конституцияда кўзда тутилган.
Бундан ташқари, муассаса раҳбарининг якка о'зи томонидан чиқариладиган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам фармойиш ҳисобланади. Фармойиш мансабдор шахсларнинг муайян аниқ доирасига мўлжалланиб, унинг амал қилиш ва бажарилиш муддати белгиланган бўлади.
ФАРМОН — 1) муайян мамлакатларда давлат бошлиги (Президент) чиқарадиган муҳим ҳуқуқий ҳужжат. Фармойиш билан, одатда, шахслар юксак лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади, фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат тартиби жорий этилади, орден ва медаллар билан мукофотлаш амалга оширилади, олий ҳарбий ва фахрий унвонлар берилади, умумнорматив хусусиятга эга бўлган қарорлар расмийлаштирилади. Умумий қоидага кўра, фармойиш мазкур давлат конституцияси ва қонунларига (ЎзРда — Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ва ЎзР қонунларига) зид бўлмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасида Президент фармойишлари Олий Мажлис ёки Вазирлар Маҳкамаси розилигисиз мустақил тарзда Президент томонидан қабул қилинади. Фармойиш — мазмун ва моҳиятига кўра, конституциявий нормаларни ижтимоий ҳаётга татбиқ қилишнинг воситаси сифатида намоён бўлиб, юридик кучи нуқтаи назаридан конституция ва қонун нормаларига нисбатан иккиламчи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг "Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонуни (2000-йил 14 дек.)га кўра, Президент фармойишлари белгиланган тартибда кучга киради ва улар эълон қилиниши шарт. Ғарб мамлакатларида, фармойишга ўхшаш ҳужжатлар кўпинча декрет (АҚШда ижро этувчи директивалар) деб аталади; 2) Эрон шоҳлари, Усмонли турк империяси султонлари, Олд ва Ўрта Шарқ мамлакатларида қад. ҳукмдорларнинг олий буйруғи ҳисобланган.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |