Тетрадрачм оф Пҳарнаcес И оф Понтус

Фарнак И (милоддан аввалги 169) — Понт подшолиги шоҳи (тахминан 185—169). Қора денгизнинг жанубий соҳилларидаги катта ҳудудни Понтга қўшиб олган, хусусан, 183—179 йилларда юнон шаҳарлари: Синопа, Амисос, Армена, Киторос, Котиор, Керасунт, Трапезунт ва бошқа, шунингдек, Понт тоғларидаги конларни босиб олган. 183-йил подшолик пойтахтини Амасиядан Синопага кўчирган. Қора денгизнинг жанубий соҳилида Фарнакия шаҳар-қалъасини бунёд этган.