Yil fasllari
Йил фасллари – баҳор, ёз, куз, қиш. Йил фаслларининг алмашиниши Ер айланиш ўқининг орбита (Ернинг Қуёш атрофида айланиш йўли) текислигига нисбатан оғишганлиги (66°33’) сабаб бўлади. Ер Қуёш теварагида айланганда Ер ўқининг йўналиши ўзгармайди. Шу сабабли Ер Қуёш атрофида айланар экан бир шимолий қутб, бир жанубий қутб Қуёшга қараб қолади. Шимолий қутб Қуёшга рўпара бўлганда шимолий яримшар кўпроқ исийди, Жанубий қутб Қуёшга рўпара келганда эса жанубий яримшар кўпроқ исийди. Шундан йил фасллари алмашинади. Шимолий яримшарда баҳор фаслининг бошланиши деб – Қуёшнинг баҳорги кун-тун тенглиги нуқтасидан ўтиш вақти (21—22 март); ёз фаслининг бошланиши деб Қуёшнинг ёзги туриш нуқтасидан ўтиши (21 —22 июн); куз фаслининг бошланиши деб – Қуёшнинг кузги тенгкунлик нуқтасидан ўтиши (23 сентябр) ва қишнинг бошланиши деб – Қуёшнинг қишки туриш нуқтасидан ўтиши (21—22 декабр) кунлари қабул қилинган. Жанубий яримшарда буларнинг акси бўлади.
Йил фасллари бир-биридан Ер юзининг ҳамма жойида ҳам фарқ қилавермайди. Масалан, экватор яқинида ҳаво доим бир хил бўлади. Бу ўлкаларга икки томондан туташган жойларда (экватор ёни ўлкаларда) йил 2 фаслга бўлинади: қурғоқчил ва серёмғир фасл. Ўзбекистон жойлашган кенгликларда эса баҳор ва куз фасллари қисқароқ (2 ой атрофида), ёз фасли узун (5 ой чамаси) бўлади. Қутбий ўлкаларда, аксинча, ёз жуда қисқа, қиш узоқ давом этади.
Йил фаслларининг астрономик узунлиги: баҳорники 92,8 сутка, ёзники 93,6 сутка, кузники 89,8 сутка ва қишники 89,0 сутка, бироқ турли зоналарда Йил фаслларининг узунлиги турлича бўлади.[1]
| Фасллар |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |