Fatalizm
Фатализм – (лот. фаталис – тақдирга оид) – ҳамма воқеаларнинг азалдан белгилаб қўйилганлиги тўғрисидаги таълимот; мавҳум тақдирга (антик стоицизм), „пешонага ёзилган“ тақдири азалга (ислом ва бошқадинлар) ишониш. Фатализм нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши, шу жумладан, инсоннинг ҳаёти ва олдиндан белгиланганлиги ва бинобарин, янги имкониятларнинг пайдо бўлишини инкор этади. Фалсафа тарихида фатализмни ирода эркинлиги қандай ҳал қилинганлигига қараб 3 асосий турга ажратиш мумкин: мифологик фатализм – иродани ақлдан ташқарида, „қоронғи тақдир“ деб қарайди; теологик фатализм – тақдир худо қудратига боғлиқ, инсон туғилишидан олдин унинг ким бўлиши, нималар қилиши пешонасига ёзиб қўйилган дейилади. Бу назария каломнинт энг муҳим ақидаларидан ҳисобланади, у калвинизм ва янсенизмда ўзининг изчил ифодасини топган; рационалистик фатализм (механистик детерминизм билан қўшилувчи) – тасодифни ва инсон иродаси азалий тақдирнинг зарур шарти деб қарайди.
Унинг намояндалари (пифагорчилар, Демокрит, Ницше ва бошқалар) доиравий айланишнинг муайян даврасида воқеалар мутлақ такрорланишини таъкидлайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |