Фатиҳ Терим (талаффузи: Фотиҳ Терим; 1953-йил 4-сентябрда туғилган) – туркиялик профессионал футбол мураббийи ва собиқ футболчи.

Фатиҳ Терим
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фатиҳ Терим[1]
Таваллуд санаси 1953-йил 4-сентябр (1953-09-04) (73 ёш)
Таваллуд жойи Адана, Туркия
Бўйи 172 cм (5 фт 7 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Лақаби Император
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1963–1969 Адана Демирспор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1969–1974 Адана Демирспор 125 (25)
1974–1985 Галатасарай 327 (16)
Тотал 452 (41)
Бошқарган клублари
1987–1989 Анкарагücü
1989–1990 Гöзтепе
1990–1993 Туркия У21
1993–1996 Туркия
1996–2000 Галатасарай
2000–2001 Фиорентина
2001 Милан
2002–2004 Галатасарай
2005–2009 Туркия
2011–2013 Галатасарай
2013–2017 Туркия
2017–2022 Галатасарай
2023–2024 Панатҳинаикос
2024–2025 Ал-Шабаб
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фатиҳ футболчилик фаолияти давомида „Cейҳанспор“, „Адана Демирспор“ ва „Галатасарой“ жамоаларида тўп сурган. „Галатасарой“ клубидаги ўн бир йиллик фаолияти мобайнида у жамоа билан 1975 ва 1979-йилларда Бош вазир кубогини, 1975-76, 1981-82 ва 1984-85-йилларда Туркия кубогини ҳамда 1982-йилда Туркия Суперкубогини қўлга киритишга эришган. Терим Италиянинг „Милан“ ва „Фиорентина“ жамоалари, Туркиянинг бир қанча клублари, шунингдек, энг сўнгги марта 2013-йилдан 2017-йилгача Туркия миллий терма жамоасини бошқарган[2].

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (ИФФҲС) томонидан 80 мамлакатда ўтказилган сўровномада у дунёнинг энг яхши саккизта мураббийи қаторига киритилди ва 2001-йил 8-январда Германиянинг Ротенбург шаҳрида бўлиб ўтган маросимда мукофотини қабул қилган. 2007-йил 25-апрелда Терим Италия давлати томонидан „Коммендаторе“ орденига сазовор бўлган[3]. 2008-йилда Терим УЭФА йилнинг энг яхши мураббийи номинациясига кўрсатилган ва „Эуроспорт“ телеканали уни 2008-йилги Европа чемпионатининг энг яхши мураббийи деб тан олган[4]. 2008-йил декабр ойида Wорлд Соccер журнали уни дунёнинг еттинчи энг яхши футбол мураббийи сифатида баҳолади[5]. Унинг туркча лақаби „İмпаратор“, италянча лақаби эса „Императоре“ бўлиб, иккала сўз ҳам „император“ маъносини англатади.

Шахсий ҳаёти

Фатиҳ Туркиянинг Адана шаҳрида Нурие ва Талат Терим оиласида дунёга келган[6]. Отаси Талат аслида Кипр турки бўлиб, кейинчалик Туркияга кўчиб келган[7]. У Фуля Терим билан турмуш қурган. Уларнинг Мерве ва Бусе исмли икки қизи бор[8].

Ютуқлари

Ўйинчи сифатида

Галатасарой
  • Туркия кубоги: 1975–76, 1981–82, 1984–85
  • Туркия Суперкубоги: 1982

Мураббий сифатида

Туркия
  • УЭФА Европа чемпионати ярим финали: 2008[9][10][11]
Галатасарой
  • УЭФА кубоги: 1999–2000
  • Суперлига: 1996–97, 1997–98, 1998–99, 1999–2000, 2011–12, 2012–13, 2017–18, 2018–19
  • Туркия кубоги: 1998–99, 1999–2000, 2018–19
  • Туркия Суперкубоги: 1996, 1997, 2012, 2013, 2019
  • ТСЙД кубоги: 1997, 1998, 1999
Давлат мукофотлари
  • Italiya Италия Ордине делла Стелла делла Солидариэтà Италиана (Италия бирдамлик юлдузи ордени командори унвони; Италия давлати томонидан Анқарадаги Италия элчихонасида ўтказилган қабул маросимида топширилган): 2007[12]

Манбалар

  1. ↑ „Фати̇ҳ Тери̇м“. Туркиш Фоотбалл Федератион. Қаралди: 2020-йил 21-декабр.
  2. ↑ „Фатиҳ Терим оут ас Туркей манагер афтер фигҳт wитҳ рестаурант оwнер“ (2017-йил 26-июл). Қаралди: 2017-йил 27-сентябр.
  3. ↑ „Терим Сиг. Фатиҳ“. Пресиденза делла Репубблиcа (2007-йил 25-апрел). 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-ноябр.
  4. ↑ „Эн ийиси Терим сеçилди“. 2011-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 13-декабр. (ин Туркиш). Севиленфрм.cом. Ретриэвед 24 Жуне 2012.
  5. ↑ „Cултуре анд Спорц: Туркиш фоотбалл cоач ис листед амонг топ тен ин wорлд“. Сетимес (2011-йил 8-феврал).
  6. ↑ „Фатиҳ'и фазла беклемееcеğиз“ (тр). Аксиён (2011-йил 30-январ). 2011-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „Фатиҳ Терим 50 яşıнда“ (тр). Ҳüрриет Даилй Неwс (2011-йил 30-январ). 2013-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-январ.
  8. ↑ „Бусе эвленди абласı ҳастанее гитти“ (тр). Қаралди: 2017-йил 24-май.
  9. ↑ „Регулатионс оф тҳеУЭФА Эуропеан Фоотбалл Чампионшип“. УЭФА. Қаралди: 2020-йил 4-декабр.
  10. ↑ „Германй-Туркей | Лине-упс | УЭФА ЭУРО“. УЭФА. Қаралди: 2020-йил 4-декабр.
  11. ↑ „УЭФА ЭУРО 2008™ сқуад лисц анноунcед“. УЭФА (2008-йил 28-май). Қаралди: 2020-йил 4-декабр.
  12. ↑ „Терим Сиг. Фатиҳ“. Пресиденза делла Репубблиcа (2007-йил 25-апрел). 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-ноябр.

Ҳаволалар