Фатмире „Лира“ Алуши (талаффузи: Фатмире Алуши) (1988-йил 1-апрелда туғилган) — немис собиқ профессионал футболчиси, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. У 2010-йилги ФИФА "Олтин тўп " танловида учинчи ўринни эгаллаган[1].

Фатмире Алуши
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фатмире Алуши
Таваллуд санаси 1988-йил 1-апрел (1988-04-01) (38 ёш)
Таваллуд жойи Гжуракоc, Югославия
Бўйи 1.70 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1993—1998 ДЖК/ВфЛ Гиэсенкирчен
1998—2004 ФСC Мöнченгладбач
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2009 ФCР 2001 Дуисбург 84 (30)
2009—2011 1. ФФC Турбине Поцдам 40 (29)
2011—2014 1. ФФC Франкфурт 27 (10)
2014—2016 Парис Саинт-Гермаин 24 (8)
Миллий терма жамоа
2003 Германия У15 2 (0)
2004 Германия У17 7 (0)
2005—2006 Германия У19 16 (1)
2005—2015 Германия 79 (18)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Жамоалардаги фаолияти

Алуши 2009-йилда Поцдам билан машғулотларда

Алуши ўз фаолиятини ДЖК/ВфЛ Гизенкирхенда бошлаган. 1997-йилдан 2004-йилгача у Бундеслигага ўтишдан олдин Мёнхенгладбах ФСC учун ўйнаган[2][3]. У Бундеслигадаги дебютини 2004-йилнинг сентябрида бошлаган ва бир ой ўтиб илк голини урган. У 2005-йилдан 2008-йилгача „Дуйсбург“ сафида тўрт мавсум кетма-кет иккинчи ўринни эгаллаган. 2008—2009-йилги мавсумда Алуши УЭФА аёллар чемпионлар лигасида ғолиб чиқган. Шунингдек, у 2009-йилда Германия кубоги соҳиби бўлган ва у ерда финалда гол урган.

Дуйсбургдаги беш мавсумдан сўнг Алуши 2009-10-йилги мавсум учун ФФC Турбине Поцдамга ўтган.[4]. Янги клубида у 2010 ва 2011- йилларда Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган. 2009—2010-йилги мавсумда Поцдам таркибида финалда пеналтилар сериясида Байрамаж гол уриб, Аёллар ўртасидаги УЭФА Чемпионлар Лигасининг илк ғолиблигини қўлга киритган[5]. Бир йил ўтиб, Поцдам яна финалга йўл олган, аммо " Олимпикқуэ Лён "га ютқазган.

Алуши ПСЖ билан 2015-йил апрел ойида " Волфсбург "га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувида

Алуши 2010-йилги ФИФА "Олтин тўп " учун курашда учинчи ўринни эгаллаган. 2011—2012-йилги мавсум учун Франкфурт ФФC клубига ўтган. Ушбу трансфер аёллар Бундеслигаси тарихидаги энг қиммат трансфер бўлган[6].

2014-йилда у Парижга кўчиб ўтган[7].

Алуши 2017-йил 28-февралда нафақага чиққанини эълон қилган[8].

Халқаро фаолияти

Алуши Германия терма жамоасидаги дебютини 2005-йилнинг октябр ойида Шотландияга қарши ўйинда ўтказган. Бир йил ўтгач, у 2006-йилда 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги УЭФА чемпионатида ғолиб бўлган[1]. 2006-йилги ФИФА У-20 аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси чорак финалгача иштирок этаган. Алуши жамоанинг барча тўртта ўйинида майдонга тушган ва турнир давомида учта гол урган[9].

У ўзининг биринчи йирик халқаро унвонини 2007-йилда ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган. У Германиянинг захира ўйинчиси бўлиб, тўртта ўйинда, шу жумладан турнир финалида майдонга тушган ва бурчак тўпини Германиянинг иккинчи голига айлантирган. Бир йил ўтгач, Алуши 2008-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида Германия билан бронза медалини қўлга киритган. У учинчи ўрин учун плей-офф ўйинида 62 дақиқадан сўнг майдонга тушган ва Германиянинг Японияга қарши ўйинида (2:0) иккала голга ҳам муалифлик қилган. 2009-йилда бўлган Европа чемпионатида Алуши илк бор Европа кубогни боши узра кўтарган. Германия ўзининг еттинчи чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у Германия терма жамоасининг 2011-йилги ФИФА аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чақирилган[1].

Шахсий ҳаёти

Алушининг ота-онаси Исмет ва Ганимете косово -албан ҳисобланишади.1993-йилда Косовонинг Исток шаҳридан Германияга кўчиришган[10].

2011-йил июн ойида Алуши бошқа футболчи Энис Алуши билан учрашишни бошлайди. Уларнинг иккисни отаси ҳам Косовода полициячи сифатида бирга ишлаган[11]. Эр-хотин келаси йил никоҳларини эълон қилишган. Кўп ўтмай, 2012-йил сентябр ойида иккаласи ҳам жароҳат олган[12]. Эр-хотин 2013-йилнинг декабрида турмуш қуришган[13]. 2015-йилги УЭФА Аёллар Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, Алуши ҳомиладорлигини ва Канадада бўлиб ўтадиган 2015 ФИФА Аёллар Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлишини эълон қилган. У охир-оқибат майдонга қайтишни кутаётганини, аммо „ҳаётда футболдан ҳам муҳимроқ нарсалар борлигини“ айтган[14].

Фаолияти статистикаси

Фатмир Алуши томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати[1]
№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 29.07.2007 Магдебург, Германия Дания 3-0 4-0 Ўртоқлик
2 21.08.2008 Пекин, Хитой  Япония 1-0 2-0 2008-йил ёзги Олимпия ўйинлари
3 2-0
4 24.08.2009 Тампере, Финландия Норвегия 2-0 4-0 УЭФА аёллар Евро-2009
5 4-0
6 7.09.2009 Хелсинки, Финландия Норвегия 3-1 3-1 УЭФА аёллар Евро-2009
7 17.02.2010 Дуйсбург, Германия Шимолий Корея 1-0 3-0 Ўртоқлик
8 15.09.2010 Дрезден, Германия  Канада 2-0 5-0 Ўртоқлик
9 17.09.2011 Аугсбург, Германия Швейсария 1-0 4-1 УЭФА аёллар ўртасидаги Евро-2013 саралаши
10 2-0
11 22.10.2011 Бухарест, Руминия Руминия 2-0 3-0 УЭФА аёллар ўртасидаги Евро-2013 саралаши
12 19.11.2011 Висбаден, Германия Қозоғистон 11-0 17-0 УЭФА аёллар ўртасидаги Евро-2013 саралаши
13 19.09.2012 Дуйсбург, Германия Туркия 8-0 10-0 УЭФА аёллар ўртасидаги Евро-2013 саралаши
14 21.09.2013 Коттбус, Германия  Россия 5-0 9-0 2015 ФИФА аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаши
15 26.10.2013 Копер, Словения  Словения 8-0 13-0 2015 ФИФА аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаши
16 8.05.2014 Оснабрücк, Германия  Словакия 1-0 9-1 2015 ФИФА аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаши
17 3-0
18 6-0

Ютуқлари

ФCР 2001 Дуисбург

  • Аёллар ўртасидаги УЭФА кубоги : 2008—2009
  • Бундеслига : иккинчи ўрин 2004—2005, 2005—2006, 2006—20007, 2007—2008
  • ДФБ-Покал : 2008—2009 ; иккинчи ўрин 2006—2007

Турбине Поцдам

  • УЭФА аёллар чемпионлар лигаси : 2009—2010
  • Бундеслига: 2009—2010, 2010—2011

Франкфурт ФФC

  • УЭФА Аёллар Чемпионлар Лигаси: иккинчи ўрин 2011—2012
  • ДФБ-Покал: 2013-14
  • ФИФА Жаҳон чемпионати : 2007-йил
  • УЭФА Европа чемпионати : 2009, 2013
  • Олимпия бронза медали : 2008-йил
  • У-19 аёллар ўртасидаги УЭФА чемпионати : 2006-йил
  • Алгарве кубоги : 2014-йил

Шахсий ютуқлар

  • Йилнинг энг яхши аёл футболчиси : 2011-йил
  • Силбернес Лорберблатт : 2007-йил
  • ФИФА Олтин тўп : учинчи ўрин 2010-йил

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Натионалспиэлерин Фатмире Бажрамаж“ (де). ДФБ.де. Қаралди: 25-июн 2011-йил.
  2. ↑ „Портраит оф тҳе Фоотбаллер Фатмире Бажрамаж: Фром Рефугеэ то Wорлд Чампион“. Эн.қантара.де. 14-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июн 2011-йил.
  3. ↑ ВОН CҲРИСТИАН СПОЛДЕРС – зулетзт актуалисиэрт: 1-октабр 2007-йил. „Wелтмеистерин аус Гиэсенкирчен“. Рп-онлине.де (22-феврал 1999-йил). 15-сентабр 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июн 2011-йил.
  4. ↑ „Фатмире Бажрамаж wечселт зум 1. ФФC Франкфурт“ (де). wоменсоccер.де (18-апрел 2011-йил). 2011-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2011-йил.
  5. ↑ „Турбине-Фрауэн геwиннен им Элфметерсчиэßэн“ (де). Спиэгел.де (20-май 2010-йил). Қаралди: 18-июн 2011-йил.
  6. ↑ „Бажрамаж-Wечсел лäутет неуэ Äра эин“ (де). wоменсоccер.де (20-апрел 2011-йил). 2011-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2011-йил.
  7. ↑ „Алуши энтиcед бй Парис“ (10-июн 2014-йил).
  8. ↑ „Wелтмеистерин Алуши беэндет иҳре Карриэре“. дфб (28-феврал 2017-йил).
  9. ↑ „Фатмире Бажрамаж“. ФИФА.cом. 11-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июн 2011-йил.
  10. ↑ „Филм аб! Жетзт спиэлен ауч диэ Элтерн мит“ (де). Дер Тагесспиэгел (23-июн 2008-йил). Қаралди: 23-март 2010-йил.
  11. ↑ Счöне Лира лиэбт диэсен Зwеитлига-Профи
  12. ↑ „Лиэбе ист......эин гемеинсамер Креузбандрисс“ (де). Билд.де (1-октабр 2012-йил). Қаралди: 12-октабр 2012-йил.
  13. ↑ „Арчивед cопй“. 19-феврал 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-феврал 2014-йил.
  14. ↑ „Фатмире Алуши ист счwангер унд феҳлт беи дер WМ“ (де). киcкер.де (15-май 2015-йил). Қаралди: 15-май 2015-йил.