Fatonat
Фатонат- ёзувчи, шоира. Шайхул Ислом ва "Лаҳжатул луғот" номли машҳур луғат китобининг муаллифи, Муҳаммад Асад ибн Исмоил Абу Ис’ҳоқ ҳазратнинг қизи ва шайхул Ислом Муҳаммад шариф ҳазратнинг синглиси Зубайдадир.
Ҳаёти ва ижоди
Рум эли қози аскари ва улуғларидан бўлган Дарвеш Ҳазратининг никоҳидаги аёл. У усмонли шоираларининг энг машҳурларидан бўлиб, нозикфаҳм ва маъноли шеър айтар экан. Садри Аъзам Роғиб пошо билан мушоираси бор.
Фатонат ва акаси Муҳаммадшариф Ҳазрати ҳижрий 1194-йили зулқаъда ойида вафот этиб, Абу Аюб Холид Ансорийнинг муборак қабрига яқин жойга дафн этилганлар.
Фатонат Қуръонни ўрганиб, илм олиш билан шуғулланиб, Фиқҳ луғат ва бошқа илмларда ҳам етук бўлади. У туркий форсий тилларда шеърлар ёзиб, адиблар диққатини тортади. Султонларни мақтаб ёзган шеърлари ҳам бор.
Фатонатнинг девони отаси ва акасининг девонлари билан бирга бир муқова остига олинган ҳолда чоп этилган. Тарихчи Абдулфазл Саййид Муҳаммад Халил Ҳазрати Муродий "Силкул дурар" номли китобида бу аёлнинг таржимаи ҳолини ёзар экан, бундай дейди: "Истанбулга борганимда ўз асаримда унинг шеърларидан парча бермоқчи бўлдим. Шу мақсадда унинг шеърларини сўраганимда шеърлар девонини беришди, керакли ўринларидан нусха кўчиртирдим. Шеърлари юксак савияда ёзилган. Замондошлари орасида бундай шоира кам учрайди. У ёзганларида ёқимли сўзларни қўллаган.
Қуйидаги мисралар Фатонат қаламига мансуб:
Билмадик завқи висолинг чекмайинча фуркатинг,
Ўлмайинча хаста қадрин билмаз одам сиҳатнинг.
Таъби ноаҳла мувофиқдир сеҳрнинг гардиши,
Ақраба вобастадур сайр ила чархи соатнинг.
Гуллар қизарар шарм или ул ғунча гулунжа,
Сунбул ҳам ўлур рашк или кокил букулунжа.
Анқо дахи ўлурса душар панжаи ишки,
Сайди дила шоҳбоз нигоҳинг сузулунжа.
Ул гунча ўлур гул киби хандон,
Шабнам киби ашки дил шайд дўкулунжа.
Ҳар тори бирор мор ўлур ганжи кусида
Рухсорки зулфи сиёҳинг шона бўлинжа
Жон бермак эса қасдинг агар ишк ила Фатонат,
Хокдир дилдордин айрилма ўлунжа.
Фатонатнинг эри Дарвеш Хазрати илму-ҳунар бобида хотинидан анча қуйида экани ривоят қилинади.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Фахриддин о'г'ли, Ризоуддин. Фатонат. Тошкент: Навро'з, 2019 — 249-250-бет.